Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Теоретические взгляды и комплексные исследования в изучении узбекской кухни и питательной культуры
Mavlyuda FAYZULLAEVA
Общество и инновации · 2 · 348-352 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада ўзбек анъанавий таомлари ва тановул Сурхон воҳаси, маданиятини тадқиқ этиш, хусусан, Сурхондарё вилояти ўзбек таомлари, анъанавий таомлари, таомланиши ва таомлардаги ўзгариш- овқатланиш, ларни тўлақонли ёритишда тарихий-илмий адабиётлар миллий ошхона, антропология, ҳақида сўз боради. этнология, этнография, дастурхон, этикет, маданият, тадқиқот. 1 Associate Professor of the Department of World History, Termez State University. Termez, Uzbekistan. E-mail: fayzullayevamavluda@gmail.com Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415 Теоретические взгляды и комплексные исследования в изучении узбекской кухни и питательной культуры АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Статья посвящена изучению узбекской традиционной Сурханский оазис, кухни и культуры питания, в частности исторической и узбекская кухня, научной литературы, при полном освещении традиционной питание, кухни, питания и изменений в кухне Сурхандарьинской национальная кухня, антропология, области. этнология, этнография, посуда, этикет, культура, исследования. Ўзбек анъанавий таомлари ва тановул маданиятини тадқиқ этиш, хусусан, Сурхондарё вилояти анъанавий таомлари, таомланиши ва таомлардаги ўзгариш- ларни тўлақонли ёритишда тарихий-илмий адабиётлар, дала этнографик маълумотлари қимматли манба бўлиб хизмат қилади. ХХ асрнинг биринчи чорагида анъанавий таомлар ва улар билан боғлиқ урф- одатлар юзасидан махсус тарихий-этнографик тадқиқот олиб борган Е.М. Пещерева Яғноб, Қоратегин, Ҳисор, Болжувон тоғлик тожикларининг сутли таомлари ва улар билан боғлиқ урф-одатларни ёритиб берган. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, анъанавий таомларга алоқадор бўлган этнография борасидаги илмий тадқиқотлар янада бойиб борди. Воҳада қадимдан ўзбеклар билан бирга тожиклар ҳам яшаб келганлиги боис , уларнинг урф-одатлари бир-бирига яқин бўлганлиги боис воҳа тожиклари таомларига хос умумийлиги ва ўхшашлигини шу даврда ёритилган бир қатор асарларда кўриш мумкин. Марказий Осиёда қадимдан ўзбек халқи билан ёнма-ён яшаб келган қорақалпоқ, туркман, қозоқ ва қирғиз халқлари анъанавий таомлари ҳақидаги Ўрта Осиё ва Қозоғистон этнографиясига бағишланган асарларда, бир қатор рисола ва илмий мақолаларда ҳам баъзи маълумотлар учрайди. ХХ аср иккинчи ярмида Б.Х. Кармишеванинг Жанубий Тожикистондаги ўзбек- лақайлар этнографиясига оид асарида таом турлари ва тайёрлаш технологияси борасида муҳим мулоҳазалар билдирилган. Н.А. Кисляковнинг тожик оиласи ва никоҳ масалалари ёритилган ҳамда Сайроб тожикларининг кундалик турмушига бағишланган тадқиқотлари моддий маданиятнинг таркибий қисми бўлган таом тайёрлаш анъаналарини ҳам ўз ичига олади. Н.П. Лобачева эса Ўрта Осиёнинг ўтроқ аҳолиси томонидан Наврўз байрамининг кутиб олиниши ва унда пишириладиган таомлар ҳақида маълумот беради. О.А. Сухарева ўз тадқиқотида озиқ-овқат тайёрлаш усуллари ва қандолатчиликка атрофлича тўхталиб ўтади. Бундан ташқари, бу даврда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари таомларига оид қатор тадқиқотлар яратилди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида таомларни ўрганиш бироз кенгайди. Жумладан, академик К. Шониёзовнинг этнографияга бағишланган қатор тадқиқотларида ўзбек таомлари бирмунча кенгроқ ёритилиб, хусусан, қарлуқлар таомлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш имконини ҳам берди. 349 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415 К. Маҳмудов пазандачиликнинг барча сир-асрорлари, таом тайёрланиш усуллари ва меҳмондўстлигини батафсил ёритган. У муайян ҳудудлардагина пишириладиган маҳаллий таомлар, маълум даврларда тўй ва байрамлар кўрки бўлган, ҳозирда эса унутилиб кетган кўп таомларни қайта тиклаб, тайёрланиш усулларини ҳам баён этган. Тилшунос олима Н.М. Икромова ўзбек пазандачилик лексикасини тарихий- этимологик ва лексик-семантик, грамматик жиҳатдан тадқиқ этган. Муаллиф қадимги даврлардан бугунги кунгача бўлган таом номларининг русча-ўзбекча, таом номларининг изоҳли луғатларда берилиш хусусиятлари, уларнинг таркиби ва семантик ифодасини кўрсатган. Қорақалпоғистонда яшовчи қорақалпоқ, қозоқ, туркман тилларидаги ўз эквивалентлари билан қиёслаб, этнографик хусусиятлар билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этган яна бир олима ўзбек шеваларидаги таом номларини ўрганиб, таҳлил қилади. Шунингдек, тилшуносликда таом номлари таҳлилига доир маълумот- ларни ёритишда татар тилшуноси Т. Хайрутдинова, тожик тилшуноси Х. Мухаммадиева, Т. Карасёва ва П. Бурковаларнинг рус тилшунослигидаги тадқи- қот ишлари ҳам бор. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг эътибор яратилган мавзуга оид қатор илмий асарларга қаратилди. Уларда миллий қадрият ва анъаналар кўп ёритилган. Шунингдек, бу даврда ватан тарихшунослигида бажарилган илмий нашрлар билан бирга этнография йўналишида яратилган ишлар турли мавзуларни қамраб олганлиги билан ажралиб туради. Хусусан, этнолог олим И.М. Жабборов ўзбек халқининг миллий таомлари ва пазандачилигига маънавий маданиятнинг бир қисми сифатида қарайди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари анъанави
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада ўзбек анъанавий таомлари ва тановул Сурхон воҳаси, маданиятини тадқиқ этиш, хусусан, Сурхондарё вилояти ўзбек таомлари, анъанавий таомлари, таомланиши ва таомлардаги ўзгариш- овқатланиш, ларни т…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада ўзбек анъанавий таомлари ва тановул Сурхон воҳаси, маданиятини тадқиқ этиш, хусусан, Сурхондарё вилояти ўзбек таомлари, анъанавий таомлари, таомланиши ва таомлардаги ўзгариш- овқатланиш, ларни т… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Surkhan oasis, питание, ethnology, этнология, антропология, тадқиқот, national cuisine, research, etiquette, anthropology, uzbek cuisine, исследования, посуда, nutrition, дастурхон, культура, овқатланиш, ўзбек таомлари, маданият, Сурхон воҳаси, tableware, culture, Сурханский оазис, этикет, миллий ошхона, национальная кухня, ethnography, этнография, узбекская кухня
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025