К содержанию
РецензированоRU2021

Вопросы питания и его значение

Fayzullaeva MAVLYUDA · November -/© in Science LLC. (Termez State university)

Общество и инновации · 2 · 122-126 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Бугунги кунда бутун дунёда антропология оламида фаол таом, тадқиқот қилинаётган мавзулардан бири таомланиш таомланиш ёки тановул маданиятидир. Мақолада таомларнинг анъанавий тарзда қилиш, этнографик тавсифланишидан тортиб, бугунги кундаги моддий маданият, антропология, гуманитар, ижтимоий, табиий соҳаларнинг қарашлари миллий ошхона. билан боғлиқ замонавий комплекс йўналишда ёритишга ҳаракат қилинган. Миллий ошхона ҳар доим классик этнографиянинг бетакрор тадқиқот объекти бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Вопросы питания и его значение АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Одна из активно исследуемых тем в современной еда, антропологии – тема культуры питания. В данной статье питание или прием пищи, рассматривается комплексное направление, от материальная культура, традиционного этнографического описания еды до взглядов антропология, национальная кухня. на современную гуманитарную, социальную и природную сферы. Национальная кухня всегда была и останется уникальным объектом изучения классической этнографии. 1 Candidate of historical sciences, associate professor, Termez State university. Termez, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415 Бугунги кунда бутун дунёда антропология оламида фаол тадқиқот қилинаётган мавзулардан бири таомланиш (овқатланиш, озиқланиш – М.Ф.) маданиятидир. Мақолани таомларнинг анъанавий тарзда этнографик тавсиф- ланишидан тортиб, бугунги кундаги гуманитар, ижтимоий, табиий соҳаларнинг қарашлари билан боғлиқ замонавий комплекс йўналишда ёритиш долзарб ҳисобланади. Миллий ошхона ҳар доим классик этнографиянинг бетакрор тадқиқот объекти бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Таомланиш мавзуси этнографларнинг қарашларича , моддий маданиятнинг бир қисми сифатида кўрилади ва анчадан буён шу тарзда ўрганилиб келинмоқда. Аммо антропологиянинг ўзига хос шартига кўра концептуал равишда ўз ўрнини топиб ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш бугуннинг долзарб муаммоларидан биридир. Айниқса, таомланиш маданиятини ўрганишга ХХ асрнинг бошларидан киришил- ганлиги ва ўзига хос ранг-баранг хулосаларга келинганлиги антропологлар учун тадқиқот марказига айланиб бормоқда. Таомлар моддий маданиятнинг муҳим элементи сифатида аҳоли турмуш тарзида ўзига хос ўрин тутади. Шу боис таом инсоннинг шаклланишида асосий феномен ҳисобланади. Таомлар жамиятда турли хил вазифаларни бажаради. Бу масалага турли нуқтаи назардан ёндашиш мумкин. Таомланиш масаласи олим- ларни доим қизиқтириб келганлиги боис, биринчидан, инсоният моддий маданиятининг ривожланиш тараққиёти тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутса, иккинчидан, халқнинг соғлом турмуш кечиришида асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Қолаверса, овқатланиш одамнинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Моддий маданиятнинг муҳим элементи сифатида таомларни ўрганиш инсоният тарихий тараққиёти жараёнида халқлар- нинг маданий-иқтисодий алоқаларини, этник тарихини ўрганишга хизмат қилади. Таомларни ўрганиш моддий маданиятнинг айнан турмуш тарзи билан боғлиқ, яъни ўзига хос миллий анъаналар сақланиб қолган жиҳатларини ўрганади. Таомланиш маданияти , инсон ва таом ўртасидаги муносабат ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ бўлиб, амалий билимлар таъсирида шаклланади. Қолаверса, ҳаёт тажрибасининг ажралмас қисми бўлган озиқ-овқат инсон мавжуд бўлишининг зарурий шарти ҳисобланади. Аммо озиқ-овқат мавзусига (озиқ-овқатнинг этнографик тавсифи назарда тутилмоқда) тўхталганда шуни айтиш керакки, озиқ- овқатлар ва таомланиш маданиятига турли даражада ёндашилганда унинг тавсифланиши муаммоларига дуч келинади. Таомланишнинг этнографик ва антропологик тавсифини бериш учун ошпазлик (пазандалик – Ф.М.) билимлари тўпланади, тавсифланади ва ўрганилади ҳамда шу орқали этнографиянинг илмий парадигмаларига эришилади. Халқ турмуш тарзини ўрганишда ҳар хил таомлар тайёрлаш усуллари, таомнинг қай вақтда ва қанча тановул қилиниши, маҳсулотларни сақлаш каби омиллар аҳолининг таомланиш маданияти ҳақида умумий баҳо беради. Таомланиш – бу соғлик гарови, манбасидир, агар у тўғри ва рационал амал қилинса, бунинг учун турли-туман таомланиш режимига, яъни тўғри овқатланиш маданиятига амал қилинган бўлади. Жумладан, юнон файласуфи Суқрот: “Биз ейиш учун яшамаймиз, яшаш учун ейишимиз керак”, – деган фикрлари бунинг далили ҳисобланади. 123 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415 Таомланиш муаммоларига биринчи бўлиб қисман эътибор қаратган функционалистлардан бири Малиновскийдир[1].(Malinowski 1922; Firth 1929). Малиновский ғоялари таъсири остида Одри Ричардс ҳам Шимолий Родезияда (Зимбабве) бембаликларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, таом тайёрлаш ва бир-бирига таом тортиқ қилиш урф-одатларини ўрганган. Унинг “Ёввойи қабилаларда очарчилик ва меҳнат” (1932) ва “Шимолий Родезиядаги ер, меҳнат ва парҳез” (1939) китоблари ушбу йўналишнинг ўзига хос классик асарлари ҳисобланади. Кейинчалик бу асарлар “Озиқ-овқат (Food Studies) тадқиқотлари

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Бугунги кунда бутун дунёда антропология оламида фаол таом, тадқиқот қилинаётган мавзулардан бири таомланиш таомланиш ёки тановул маданиятидир.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Бугунги кунда бутун дунёда антропология оламида фаол таом, тадқиқот қилинаётган мавзулардан бири таомланиш таомланиш ёки тановул маданиятидир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
This is an open access article under the Attribution 4.0 International, еда, nutrition or eating, food, питание или прием пищи, anthropology, антропология, national cuisine, миллий ошхона, моддий маданият, национальная кухня, material culture, таомланиш ёки тановул қилиш, материальная культура, таом
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники