К содержанию
РецензированоRU2021

Литографические работы в Хорезме: состав и судьба

Dilafruz ATAMURATOVA · Muhammad Rahimkhon II (Urgench State University)

Общество и инновации · 2 · 323-327 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Матбаа тарихи юртимизда ХIХ асрнинг 70-йилларидан тошбосма, ривожлана бошлайди. Мақолада Муҳаммад Раҳимхон адабий муҳит, даврида ташкил этилган тошбосма фаолияти кўриб Муҳаммад Раҳимхон II, чиқилган, яъни ушбу тошбосма томонидан чоп этилган девон. асарлар, асарларнинг таркиби, хусусан, қандай мазмунда эканлиги кўриб чиқилди. Тошбосма фаолиятининг 1910-йилга қадар давом этганини инобатга олган ҳолда, шу давргача тошбосма томонидан чоп этилган асарлар, шу билан бир қаторда, давр адабий муҳити билан боғлиқликда кўриб чиқилган. 1 Teacher, Urgench State University. Urgench, Uzbekistan. E-mail: a atamuratovadilafruz@gmail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415 Литографические работы в Хорезме: состав и судьба АННОТАЦИЯ Ключевые слова: История книгопечатания в нашей стране начала литография, развиваться в 70-х годах XIX века. В статье рассматривается литературная среда, деятельность литографии, сложившаяся в период Мухаммад Рахимхон II, правления Мухаммада Рахимхана, то есть произведения, деван. опубликованные этой литографией, содержание произведений. Учитывая, что литография продолжала свою деятельность до 1910 года, произведения литографии, опубликованные до того времени, также рассматривались в связи с литературной средой того периода. КИРИШ Матбаа иши литографик кўринишда ташкил этилган, яъни ҳарф терилмаган, қоғозга матн олдиндан қўлда ёзилиб, тош қолипга туширилган ҳамда ўша қолипдаги матннинг нусха излари қоғозда акс этган, босманинг бу усули Ватанимизда қўлланилган замонавий ноширлик ишининг дастлабки кўриниши бўлганлиги аниқланган. Марказий Осиёдаги биринчи тошбосма матбааси, яъни литография XIX асрнинг 70-йиллари бошларида Хива хони Сайид Муҳаммад Раҳимхон II саройи қошида вужудга келган [1, б. 382]. Босмахонада китоблар, асосан, ўзбек тилида нашр қилинган. Тошбосманинг асосий вазифаси қўлёзма асарларнинг нашрини кўпайтириш билан ойлаб, йиллаб хаттотлар томонидан кўчирилаётган асарларни, таржималарни қисқа вақт ичида нашр қилиб, халқ оммасига тортиқ қилишдан иборат бўлган. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II Феруз мазкур босмахонанинг фаолияти билан мунтазам танишиб туриб, хонлик адабий тарихида муҳим ўрин тутган шоир, тарихнавис, таржимонлардан Мунис, Огаҳий, Табибий, Баёний кабиларнинг асарларини нашр қилиш ишларига ўзи ташаббускор бўлган. Хива тошбосмасининг Ўрта Осиёдаги бошқа тошбосмалардан фарқи шуки, тошбосма Муҳаммад Раҳимхон II Феруз саройи қошида очилган бўлиб, у асрлар давомида кўз қорачиғидай асраб келинган халқнинг ноёб маданий мероси бўлган қўлёзма асарларни кўпайтириш билан шуғулланган.Отажон Абдалов, биринчи навбатда, бадиий асарларни чоп этади. Жумладан, 1879–1882-йилларда тошбосмада Алишер Навоийнинг “Хамса”, “Чор девон” асарлари нашр қилинди [3, б. 26]. Тошбосманинг иш фаолияти давомида Муҳаммад Раҳимхон II Феруз даврида, яъни 1879-йилдан 1906-йилгача Алишер Навоийнинг “Хамса”, “Девони Феруз” (1880-йил), Муҳаммад Юсуф Маҳдумнинг “Девони Рожий” (1879-йил, баъзи манбаларда 1880-йилда [4, б. 183]), “Девони Холис” (1880 йил), “Чор китоб” (1880-йил), “Чаҳор Девон”, саройда мирзабоши ва девонбеги лавозимида фаолият олиб борган Паҳлавон Ниёз Муҳаммад Комил Хоразмийнинг “Девони Комил” Тошкент тошбосмасида ҳам нашр этилади [4, б. 173], Муҳаммад Раҳим II Феруз ўз қаламига мансуб “Девон”га, “Бадоеъ л-васат” (1881-йил, 1882-йил), “Ғаройиб ус-сиғар” (1881-йил), “Наводир аш-шабоб” (188-йил), “Девони Фузулий” (1882-йил), “Девони Бедил” (1883-йил, Умар Ҳайём рубоийлари билан), “Фиқҳи Кайдоний маъа шарҳуҳ”нинг арабчадан Муҳаммадрасул Охунд ва Муфтий ибн Шермуҳаммад томонидан таржима қилинган нусхаси, “Девони Комил” (иккинчи 324 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 10 (2021) / ISSN 2181-1415 нашри), “Девони Огаҳий” (1882-йил, 1906-йил), “Девони Баёний”, “Мажмуат уш-шуарои Ферузшоҳий” (30 та шоир кирган) каби асарларга ноширлик қилган [6, б. 42]. Муҳаммад Раҳимхон Ферузнинг амакиваччаси Сайид Ғозий Отажон тўра ўғлининг “Девони Ғозий” [4, б. 170] тўплами, “Иноятий” тахаллуси билан ижод қилган Иноятуллоҳ Девоннинг “Девони Иноят” [4, б. 172], Муҳаммадрасул Мирзабошининг “Марғуб ан-нозирин” ёхуд “Девони Мирзо” девони, Фузулийнинг “Соқийномас”си таржимаси илова қилинган ҳолда [4, б. 177] “Девони Мунис” тошбосмада икки марта нашр этилади, девоннинг охирига «Саводи таълим» асари илова қилинган ҳолда Хивалик хаттот Муҳаммадниёз Мулло Бобожон (Отажон) ўғли Суйгуннинг “Девони Музниб”и [4, б. 177], Хивалик таниқли хаттот ва созандалардан бўлмиш асли келиб чиқиши эронлик қуллар авлодидан Муҳаммад Ҳусайн Девон Ҳожи табиб ўғли Мутриби Хонаихаробнинг «Девони Мутриб»и [4, б. 173] каби тўпламлар хонлик адабий муҳитини бойитди, дейиш мумкин. Биз бу рўйхатни давом эттириб, XX аср бошларида нашр қилинган матбаа маҳсули сифатида Али Сафийнинг “Рашаҳоту ул-ҳаёт” (1890-йил), Лутфулло Насафийнинг “Шарҳ ва таржимаи фиқҳи Кайдоний мусамми ба тарғир ул мусаммин” (1890-йил) “Девони Султоний” (

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Матбаа тарихи юртимизда ХIХ асрнинг 70-йилларидан тошбосма, ривожлана бошлайди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Матбаа тарихи юртимизда ХIХ асрнинг 70-йилларидан тошбосма, ривожлана бошлайди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
lithography, devon, девон, Muhammad Rahimkhon II, literary environment, Муҳаммад Раҳимхон II, литературная среда, тошбосма, литография, адабий муҳит, Мухаммад Рахимхон II, деван
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники