Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Возможности диагностики эффективности компенсационного подхода в обучении
Dilobar KHOLIKOVA · Keywords: -/© in Science LLC. (Fergana State University)
Общество и инновации · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада таълим тизимини демократлаштириш билим, диагностика, кўникма ва малакаларни назорат ва баҳолашдан эмас, балки таълим ва тарбия, баҳо ёрдамида ўқишга ундашнинг мураккаб шаклларидан билим, воз кечишни ва ўқув меҳнатини рағбатлантиришнинг янги кўникма, малака, усулларини излаш, таълим ва тарбия соҳасида куч тўплаб компетенция, бораётган шахсий фойда тамойили янгича ёндашувларни марадарлик, белгилаб беради. Диагностикалаш тизимида баҳо рағбат- баҳо, лантириш воситаси сифатида бир қатор афзалликларга ўзлаштриш, эгалиги акс эттирилади. қиёслаш. 1 Lecturer, Fergana State University, Fergana, Uzbekistan. E-mail: dilobarholikova@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 Возможности диагностики эффективности компенсационного подхода в обучении АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье определены новые подходы к демократизации диагностика, системы образования, отказ от сложных форм мотивации к образование и обучение, обучению посредством оценивания, а не контроля и оценки знания, знаний, навыков и умений, а также поиск новых способов навыки, компетенции, стимулирования обучения, роста и личная выгода в компетенции, образовании. Система диагностики отражает ряд настойчивость, преимуществ как средство поощрения оценки. оценка, мастерство, сравнение. “Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да халқимиз ҳаёт даража- сини юксалтиришнинг аниқ механизмлари белгилаб берилганлиги тўғрисида фикрларини билдириб, ушбу стратегиянинг нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилиги эътиборини ўзига жалб этган муҳим ҳужжатга айланганлигини алоҳида таъкидлаб, ўтамиз. 2017–2021 йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегиясида таълим сифатини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш масалалари алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳаракатлар стратегиясидан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни таълимга янада кенгроқ жалб қилишдир. Ёшларнинг билим ва иқтидорини чуқурлаштириш, уларнинг келгусида малакали кадрлар бўлиб Ўзбекистонни янада ривожлантиришдаги иштирокини таъминлаш мақсадида таълим жараёнига замонавий ёндашувлар жорий этилмоқда, шунга жавобан тадқиқот ишимизни самарали ва амалиётга жорий этишда натижавийликка эътиборни қаратмиз. Таълим диагностикаси моҳояити ҳақида гапиришдан олдин диагностикани умумий ёндашув ҳамда диагностика- лашни амалий педагогик фаолият жараёни сифатида қабул қиламиз. Диагностика – бу дидактик жараён кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилаш демак. Диагностикасиз дидактик жараённи самарали бошқариш, мавжуд шароит учун оптимал натижаларга эришиш мумкин эмас. Республикамиз ҳукумати халқ таълими соҳаси олдига қўяётган вазифаларни бажариш кўп жихатдан ўқитувчига боғлиқ. Янги сиёсий, иқтисодий, маданий шароитларда таълим олдига қўйилган мақсадларга эришиш, ўқувчиларнинг ҳилма- хил фаолиятни уюштириш, уларни билимли, одобли, эътиқодли, меҳнатсевар, баркамол инсон қилиб ўстириш педагог зиммасига юклатилган. Таълим диагностикасида оқибатлар, эришилган натижалар ва таълим олганлик фарқланади. Шунингдек, таълим олганликни диагностикалаш вақтида белгиланган мақсадни амалга оширишда эришилган даража сифатида ҳам қаралади. Дидактик диагностиканинг мақсади ўқув жараёнини унинг самарадор- лиги билан боғлиқ ҳолда аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилишдан иборат. Юқорида- 240 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 гилардан маълум бўладики, диагностика таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини анъанавий текширишга нисбатан кенгроқ ва чуқурроқ маъно касб этади. Таълимни баҳолаш ёки текшириш фақат натижаларни қайд этади, бироқ уларнинг келиб чиқишини изоҳламайди. Диагностика натижаларини уларга эришиш йўллари ва воситалари, усуллари билан алоқадорликда баҳолайди, таълим самарасини таъминловчи жараён ва босқичларни аниқлайди: Диагностик мақсад. Нима учун “аниқ ўргатилмаган мақсад” деяпмиз? Чунки таълим мақсадини предмет ёки мавзулар бўйича аник ўрнатиш учун у диагностикаланувчи холда бўлиши керак. Ташҳисланувчан деганда ўқувчиларда шаклланаётган маълум сифат ёки хусусиятларни ўлчаш ва баҳолаш тушунилади. Мақсад диагностик тарзда ўрнатилиши мумкин, агар: – шаклланаётган билим, кўникма ва шахс сифатлари етарли даражада аник ва равшан ифода этилиши ва тавсифланиши керакки, натижада уларни бошқа ҳар қандай ижтимоий тажриба элементларидан хатосиз фарклаш мумкин булса (Иф); – диагностикаланаётган шахс сифатларининг шаклланганлик даражасини аниқлаб оладиган усул, “курол” мавжуд бўлса ва ўлчаш амалга оширилса (Уш). – ўлчаш натижаларига таяна оладиган сифатларни баҳолаш мезони мавжуд бўлса (Бм). Шундай килиб, диагностикаланувчанликнинг рамзий формуласини қуйида- гича ёзиш мумкин: Тш=Иф+Уш+Бм Олий ва ўрта мактаблар ривожининг хозирги босқичида юқорида қайд этилган
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада таълим тизимини демократлаштириш билим, диагностика, кўникма ва малакаларни назорат ва баҳолашдан эмас, балки таълим ва тарбия, баҳо ёрдамида ўқишга ундашнинг мураккаб шаклларидан билим, воз кеч…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада таълим тизимини демократлаштириш билим, диагностика, кўникма ва малакаларни назорат ва баҳолашдан эмас, балки таълим ва тарбия, баҳо ёрдамида ўқишга ундашнинг мураккаб шаклларидан билим, воз кеч… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2021 in Science LLC, мастерство, навыки, билим, настойчивость, education and training, knowledge, таълим ва тарбия, оценка, кўникма, diagnosis, компетенция, марадарлик, баҳо, диагностика, assessment, perseverance, сравнение, компетенции, образование и обучение, малака, comparison, competencies, знания, skill, қиёслаш, skills
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025