К содержанию
РецензированоRU2021

Ценности семьи Абдурауф Фитрата в «процедурах семьи или управления семьей»

Khayitkhon ISMOILOVA · October -/© in Science LLC. (Andizhan Institute of Economics and Construction)

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада маърифатпарвар жадид намояндаси Абдурауф жадид, Фитратнинг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” асарида оила, оила қадриятлари масаласи илмий адабиётлар ёрдамида оила бошқариш, ўрганилган. Бундан ташқари, мазкур асарда ўзбек оила- тартиб, оила қадриятлари, ларининг турмуш-тарзи, урф-одат ва қадриятларининг урф-одат, моҳияти, шаърий асослари маълумотлар асосида ёритил- ахлоқ, ганлиги тадқиқот томонидан атрофлича таҳлил қилинган. одоб. 1 Lecturer of the Department of Socio-Economic Sciences of Andizhan Institute of Economics and Construction, Andizhan, Uzbekistan. E-mail: hayitxon.ismoilova@bk.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 Ценности семьи Абдурауф Фитрата в «процедурах семьи или управления семьей» АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье исследуется проблема семейных ценностей в джадид, книге просвещенного джадида Абдурауфа Фитрата «Семья семья, или процедуры управления семьей». Кроме того, в статье управление семьей, представлен подробный анализ образа жизни, традиций и порядок, семейные ценности, ценностей узбекских семей, основ шариата, основанный на традиция, информации. этика, этикет. Ўзбек халқи қадимдан ўзининг такрорланмас бой тарихи, кўхна урф-одат ва қадриятларига эга бўлиб, ушбу қадрият ва урф-одатлар авлоддан-авлодга ўтиб бир неча асрлар давомида сақланиб келинмоқда. Айниқса оилавий муносабатлар, оила- даги тартиб-интизом, оила аъзоларининг бурч ва мажбуриятларига алоҳида эътибор қаратилади. Оилада фарзандларга ёшлигиданоқ Оила бу одоб-ахлоқ, хушмуомалалик, меҳнатсеварлик, ўзаро хурмат, мехр-оқибат маскани эканлиги, уни асраб-авайлаш эзгу фазилат саналиши ҳақидаги фикрлар сингдириб келинади. Оила инсонлар ўртасидаги муносабат ва мулоқотларда ўта муҳим ва шаҳс- нинг феъл-атвори, юриш-туришида алоҳида аҳамият касб этади. Агар оила ўз фарзандини Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбияласа, унда меҳр, вафо, хурмат каби ҳис-туйғуларни шакллантира олса, бу фазилатлар унга бутун ҳаёти давомида ҳамроҳ бўлади. Акс холда оиладаги муҳит носоғлом бўлса бундай хонадонда улғаяётган ёш авлоднинг турмуш-тарзи ва келажагига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам ўзбек оилаларида оиладаги соғлом муҳитни ярати- лишига ҳаракат қилинади. Оила масалалари ўзбек халқи учун доимо энг долизарб масала бўлиб келган. Оилавий масалаларни тартибга солиш, оиланинг моҳияти, жамият ҳаётидаги ўрни, вазифалари бўйича файласуфлар, психологлар, этнографлар тадқиқотлар ўтказган. Оила масалалари бўйича назариялар яратилган. Туркистон ва Бухоро жадидчилигининг кўзга кўринган вакилларидан бири Абдурауф Фитрат ўзининг “Оила ёки оилани бошқариш тартиблари” асарида ўзбек оилаларининг турмуш-тарзи, урф-одат ва қадриятларининг моҳияти, шаърий асосларини маълумотлар ва далиллар орқали ёритиб берган. Асарни ўрганиш ундан хулоса ва фикрлар олиш ҳозирги кунда давр тақозо этмоқда. Унда оиладаги ҳар бир инсоннинг ўрни, вазифа ва бурчлари борасида бир қанча далиллар келтиради. Яъни «Болаларни ўзига ишонган, кучли, топқир, чаққон ва ақлли қилиб тарбиялаш учун ўз қадр-қиммати, шаънини ҳурмат қилиш руҳини тарбия қилмоқликни, шунинг билан бирга ён-атрофдаги одамлар билан ҳисоблашишни ўргатмоқ керак... Болаларни шундай тарбия этиш лозимки, бахтга бўлган интилишлари ҳеч қачон хазон бўлмасин... Ота-она болага мамнунлик ва хурсандчилик қилишни ман этмасликлари, балки ахлоққа зид бўлмаган ишлар билан мамнун ва хурсанд бўлишини қўллаб-қувватлаши керак” [1. Б. 105] – дейди. Фитрат ушбу асар орқали инсонларга ахлоқ-одобдан сабоқ беришга, оила тутиш қонун-қоидаларини одамларга ўргатишга ҳаракат қилади, ҳамда ўз қарашларини жуда содда ва 267 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415 тушунарли тарзда ифодалайди. Муаллиф асарни ёзишда Ислом динининг муқаддас китоби Қуръон Карим ва ҳадислардан кенг фойдаланади. Оилавий муносабатларни тартибга солинишида Қуръони Карим оятларидан мисоллар, ҳадислардан наъмуна- лар келтириб ўша даврдаги мавжуд оилавий низолар, оиладаги келишмов- чиликлар, камчиликларни кўрсатиб беради. Китоб Бухорода 1914 йили ёзилиб, 1915 йилда чоп этилган, ўша даврдаёқ Марказий Осиё ва бошқа минтақаларда кенг тарқалган ва жамоатчиликнинг диққат эътиборини тортган бўлса ҳозирги кунга келиб ҳам ўз аҳамияти ва қадр-қимматини йўқотмаган. Фитратниннг талқинида оила уч муҳим компонентдан иборат: 1) Эр; 2) Хотин; 3) Фарзандлар. Ана шу уч компонентнинг хар бири нозик жиҳатларга эга. Чунки, эр ва хотин учун оила қуриш асосий муаммо бўлиши билан бирга фарзандлар кўриш ва шу йўл билан авлодлар давомийлигини таъминлаш каби катта мъсулият бор эканлигини ҳам баён қилади. Фитрат оиланинг хуқуқий асосларини ёритиб, беришдан аввал, масаланинг ғоят муҳим томонларини хам ёдда сақлайди. Оила ва фарзанд масаласи эркак ё аёлнинг хусусий масаласи эмас, балки, фарзандлар нафақат ота-она хаётининг давоми, айни пайтда миллатнинг хам, иқтидори, обрў ва эътиборини белгилайдиган занжир халқаси эканлиини

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада маърифатпарвар жадид намояндаси Абдурауф жадид, Фитратнинг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” асарида оила, оила қадриятлари масаласи илмий адабиётлар ёрдамида оила бошқариш, ўрганилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада маърифатпарвар жадид намояндаси Абдурауф жадид, Фитратнинг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” асарида оила, оила қадриятлари масаласи илмий адабиётлар ёрдамида оила бошқариш, ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), тартиб, управление семьей, этика, tradition, family, жадид, джадид, семья, etiquette, порядок, традиция, jadid, оила қадриятлари, order, ethics, ахлоқ, семейные ценности, family management, оила, family values, этикет, урфодат, оила бошқариш, одоб
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники