Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Отношение к старшему поколению в мире: история и судьба
Dildora SULTANOVA
Общество и инновации · 119–123 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада жаҳон мамлакатларида кекса авлод вакил- Кекса авлод, ларига муносабат масаласи таҳлил қилинган. Миллий маънавият, маънавий қадриятларимизда нуронийларга нисбатан геронтология, ахлоқ, одоб меъёрларидан мисоллар келтирилиб, ёшлар замонавий жамият, ахлоқ. тарбиясидаги аҳамияти тадқиқ қилинган. Отношение к старшему поколению в мире: история и судьба АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируется проблема отношения к старшему Старшее поколение, поколению в мире. Приводится примеры из наших духовность, национальных духовных ценностей по отношению к геронтология, пожилым, а также раскрывается их значение в воспитании современное общество, мораль. молодежи. КИРИШ 1 assistant, Bukhara State Medical Institute, Bukhara, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 Халқимизнинг бой маънавий меросига назар солсак, азалдан қарияларни қадрлаб, эъзозлаб, ҳурматини жойига қўйиб, қадрият даражасида эътироф этиб келинган. Ҳадиси Шарифда “Кексаларни қадрламаган инсон мусулмон эмас” дейилган. Ўзбекона ахлоқ-одоб бўйича кексалар олдидан салом бермасдан ўтиш гуноҳ, деб ўргатилган. Қарияларни қадрлаш ўзбекона қадрият бўлиб, миллий менталитет даражасигача кўтарилган. Кексаларни ҳурмат қилиш асосий фазилат бўлиб, ҳар бир фарзандга ёшлигидан оила даврасида сингдириб борилган. “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувват- лаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зотан, нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди” [1], деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ Миллий маънавий қадриятларимизда талқин қилинган мазкур мавзуга доир билимлар, шунингдек Европа ва АҚШ мамлакатлари тарихига оид манбалар тадқиқот учун назарий-методологик манба, кўрсатма бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотда илмий билишнинг диалектик, тарихийлик, мантиқийлик, анализ ва синтез, комплекс ёндашув каби усулларига таянилди. НАТИЖА Тарихий тараққиётдан маълумки, оғир ишларни, асосан, ёшлар бажарган. Кексалар иш бажараётганда ёшлар уларнинг қўлидан олишга ҳаракат қилинган. Нуронийларга ҳурмат кўрсатилиб, тўрдан жой берилган. Қариялар таом тамадди қилишни бошлаб беришган, унгача бирорта ёш дастурхонга қўл узатишга журъат этмаган. Қариялар даврасида болалар кўп гапирмаган. Уларга гап қайтариш, баланд овозда гапириш гуноҳ ҳисобланган. Турли байрамларда қариялар ва беморларнинг ҳолидан хабар олиш шарт ҳисоблнган. Ўз навбатида, муайян ҳаётий тажрибага эга, ҳаёт мураккабликларини енгган, қийинчиликларга чиниққан кексалар ўтмиш мероси, халқ урф-одатлари ва анъаналарини ёшларга ўргатганлар. Шу боис ёшлар нафақат ота-оналарнинг, балки маҳалла жамоасининг ҳам назар-эътиборида бўлишган. Шу тариқа, бир томондан, авлодлараро ўзаро муносабатларнинг узвийлиги таъминланса, иккинчи томондан, ёшларда инсоний фазилатлар шакл- ланиб боришига эришилган. Ёшлар улардан ўрнак олиб, ўз ҳаётлари давомида яхши ном қолдиришга интилишади. Уларда ҳаётга муҳаббат, меҳнатсеварлик, бунёд- корлик ҳисси шаклланади. Мустақиллигимизнинг илк йилларидаёқ кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш олий қадриятга айланди. Республикамизда аниқ ижтимоий йўналишда ҳар бир йилга ном берилиши ва шу муносабат билан кенг кўламли чора тадбирлар қамраб олинган Давлат дастурининг қабул қилиниши фикримизнинг ёрқин далилидир. Кексаликни ўрганувчи “Геронтология” фани фалсафа ва тиббиёт уйғунлигида юзага келган қадимий фанлардан саналади. Унинг пайдо бўлиши тиббиёт илми асосчилари Гиппократ ва ибн Сино, файласуфлар Цицерон ва Сенека номлари билан боғлиқдир. Геронтология юнон тилидан олинган бўлиб қария, кекса ва таълимот, сўз, билим сўзларидан келиб чиққан. Шу нуқтаи-назардан ҳам геронтология – бу одам қаришининг биологик, ижтимоий ва маънавий-руҳий жиҳатларини ва унинг 368 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 сабабларини, унга қарши кураш усулларини (ёшариш) ўрганувчи фан ҳисобланади. Геронтология тахминан бундан бир аср олдин вужудга келган фан соҳаси ҳисобланади. Геронтологиянинг таркибий қисмлари – гериатрия – яъни кекса ёш даврида юзага келувчи касалликлар ва уларни даволаш, олдини олишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги таълимот; герогигиена – яъни, кекса ёш гуруҳидаги одамларнинг умумий ва махсус гигиена масалаларини ўрганувчи ва шунингдек, геронтопсихология (ёки геронторуҳшунослик) – яъни, кекса ва қари ёшдаги одамларнинг маънавий-руҳий фаолиятига оид хусусиятларини ўрганувчи фан соҳаларидан ташкил топади. Шунингдек, ижтимоий геронтология деган соҳа ҳам мавжуд бўлиб, унда қаришнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий- руҳий масалаларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилади. “Ижтимоий геронтология” атамасини биринчи марта 1940 йилда Э. Стиглиц томонидан фанга киритилган бўлиб, бу тушунча 1960 йилларга келиб, геронтология йўналишида м
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада жаҳон мамлакатларида кекса авлод вакил- Кекса авлод, ларига муносабат масаласи таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада жаҳон мамлакатларида кекса авлод вакил- Кекса авлод, ларига муносабат масаласи таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- The older generation, современное общество, маънавият, spirituality, старшее поколение, кекса авлод, modern society, morality, gerontology, геронтология, ахлоқ, замонавий жамият, духовность, мораль
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026