Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Профессиональное образование в Центральной Азии как основа профессионального убеждения
Nodima ORIPOVA · September -/© in Science LLC. (Karshi State University)
Общество и инновации · 274–277 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада Марказий Осиёда касб-ҳунар тарбиясининг касб-ҳунар, тарихий илдизлари ва бу борадаги педагогик ёндашувлар касбий эътиқод, баён этилган. Жумладан, унда ёзма манбалар, машҳур ҳалоллик, алломаларнинг касб-ҳунар эгалари олдига қўйган касбий садоқат, фидоийлик, талаблари, вазифалари ёритилган. ёзма манбалар. 1 Candidate of Pedagogical sciences, associate professor of Preschool Education, Karshi State University, Karshi, Uzbekistan. E-mail: n_oripova@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 Профессиональное образование в Центральной Азии как основа профессионального убеждения АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье излагаются исторические корни профессионально- профессия, технического воспитания (образования) в Центральной Азии, а профессиональное также педагогические подходы в этом отношении. В частности, убеждение, в нем освещаются письменные источники, требования и задачи, честность, профессиональная поставленные известными учеными перед обладателями преданность, профессий. самоотверженность, письменные источники. Кўп асрлик тарихий тажриба шундан далолат берадики, барча даврларда жамиятнинг асосий масалаларидан бири – ёшларни бирор бир касб-ҳунарга ўргатиш ва танлаган касби орқали ҳалол яшашга даъват этиш бўлиб келган. Бу борада айниқса, ўзбек халқи бой тарихий тажрибага эга ҳисобланади. Дастлаб ушбу масаланинг ўзига хос ечими ўзбек халқ педагогикасида моҳирона тасвирланган. Жумладан, “Устоз отангдан улуғ”, “Ота-она болани дунёга келтиради, устоз эса уни юксакликка, осмонга кўтаради”, “Устоз кўрмаган шогрд ҳар мақомга йўрғалар” каби ҳикматларда мураббий, устознинг меҳнати улуғланади, қадр-қиммати эъзоз- ланади. Кейинчалик бу масала ёзма манбаларда янада сайқалланиб борган. Масалан, Зардуштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто” кўп асрлар давомида ёш авлодга илму маърифат, касб-ҳунарга ўргатишнинг асосий йўлчи-юлдузи бўлиб келган. “Ҳар бир кишини шундай тарбиялаш зарурки, – дейилади “Авесто”да, – у аввало, яхши ўқишни, сўнгра ёзишни ўрганиб, энг юксак поғонага кўтарилсин” [1, 2]. Бу таълимотга кўра болаларга диний тарбия бериш 7 талабадан бошланган. Бу даврда ўқитувчилар жамият маънавий ҳаётида муҳим мавқега эга бўлганлар. Болаларни ўқитиш жараёнида кўрсатмали қуроллардан, ҳикоя қилиш ва суҳбат усулларидан самарали фойдаланилган. Энг муҳими болаларга талабаликдан меҳнатсеварлик ва касб-ҳунар малакаси ҳамда кўникмасини шакллантиришга эътибор берилган. Улар талаба пайтиданоқ кўчат ўтқазиш, уй-рўзғор буюмлари ясаш, ерга ишлов бериш, мол боқишга ўргатилган. Худди шундай ислом таълимотида ҳам ёш авлодни илм-маърифатли қилиш, меҳнатсеварлик, касби орқали ҳалол яшашга ўргатиш асосий масала сифатида эътироф этилади. Жумладан, ҳадисларда нафсни тийиш, ҳаром, ҳалол кабилар билан бир қаторда инсоний фазилатлар руҳий етукликнинг белгиси сифатида талқин этилади. Шу билан бирга, ҳадисларда ҳар жабҳадаги ҳалоллик каби касбдаги ҳалоллик кишиларга ҳузурбахш онларни ҳадя этиши ўқтириб ўтилади: “Киши тановул қилган нарсанинг энг покизаси ўз касбидан еганидир ” ёки “Касбларнинг яхшиси қўл меҳнати билан қилинадиган касбдир, агар холис бўлса”дейилади. Шу билан бирга ҳадисларда ҳалол касбдан қилинадиган ажр тўғрисида шундай дейилади: “Агар банда ҳалолдан касб қилиб, ундан садақа ва инфоқ қилса, ажр ва баракотга эришади. Аммо ҳаромдан мол топиб, бу ишлар (садақа, инфоқ)ни қилса ёки у (топгани)ни ортидагиларга қолдирса, унга фақатгина дўзах олови зиёда бўлади” [3, 4] – дейилади. 425 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 Умуман олганда ислом таълимотидаги ёш авлодни касб-ҳунарга йўналтириш ва танлаган касби орқали ҳалол яшашга даъват этиш муаммоси бугунги давр ёшлари тарбияси учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ушбу масаланинг ўзига хос педагогик талқини Шарқ мутафаккирларининг ҳам эътиборидан четда қолмаган. Хусусан Абу Наср ал-Форобий ўз асарларида ҳар бир киши жамиятга, давлатга муносиб инсон бўлиши учун бирор бир касбни эгаллаши ва бу касбда ҳалол, чин дилдан меҳнат қилмоғи лозим деб ҳисолайди. Чунончи аллома, ўз қарашларида ҳар бир касб эгаси олдига бир қанча талабларни қўяди. Муфатаккир “Фозил одамлар шаҳри” асарида “Касб-ҳунарни иш тажрибада жаҳд ва ғайрат билан ўз вужудларига сингдирганларидан сўнг уларни аста-секин эгаллай борадилар” деган ғояни илгари суради [1, 5]. Дарҳақиқат, Форобий таъкидлаганидек, киши танлаган касбига меҳр қўйса ва унга қаноат қилса, ғайрат ва жаҳд билан ёндашса, шу касбга нисбатан кўникиш ва эътиқод ҳосил бўлади. Чунончи, аллома ушбу асарида давлат раҳбарлари олдига қуйидаги талаб- ларни қўяди: “Дуч келган, ҳар қандай одам шаҳар – давлатга раҳбарлик қилолмайди. Раҳбар бўлишнинг аввалги икки шарти: 1. Инсон табиатида раҳбарлик қилиш қобилияти (маънавий ва ақлий етуклик) бўлиши зарур. 2. Бундай одам юқори мавқеи, инсоний фазилатлари, қобилиятлари билан халқ орасида ҳурмат қозонган бўлиши зарур. Раҳбарлик соҳасида тажриба ортти- риш
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада Марказий Осиёда касб-ҳунар тарбиясининг касб-ҳунар, тарихий илдизлари ва бу борадаги педагогик ёндашувлар касбий эътиқод, баён этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада Марказий Осиёда касб-ҳунар тарбиясининг касб-ҳунар, тарихий илдизлари ва бу борадаги педагогик ёндашувлар касбий эътиқод, баён этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), professional faith, касб-ҳунар, фидоийлик, ёзма манбалар, written sources, profession, честность, professional dedication, профессия, самоотверженность, касбий садоқат, касбий эътиқод, honesty, профессиональная вера, dedication, письменные источники, ҳалоллик, профессиональная преданность
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026