К содержанию
РецензированоRU2021

Моделирование процесса профессиональной подготовки специалиста

Mukaddas KARIMOVA · September -/© in Science LLC. (Fergana State University)

Общество и инновации · 1 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада oлий педагогик таълимни модерни- касбий фаолият, зациялаш, меъёрий-ҳуқуқий таъминотлар, фаолият тур- модернизациялаш, лари, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни, касбий дифференциацияланиш, фаолият тавсифи, мутахассисни касбий тайёрлаш жараёни- моделлаштириш. ни моделлаштириш баён этилган. Моделирование процесса профессиональной подготовки специалиста АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье описаны модернизация высшего профессиональная педагогического образования, нормативно-правовая база, деятельность, виды деятельности, процесс подготовки будущих модернизация, специалистов, описание профессиональной деятельности, дифференциация, моделирование. моделирование процесса профессиональной подготовки. 1 Associate Professor, Fergana State University, Fergana, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти истиқболини белгилаш, жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари сафидан муносиб ўрин эгаллашга интилиш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, маҳаллий шарт-шароит, иқтисодий ва интеллектуал ресурсларни инобатга олган ҳолда жамият ҳаётининг барча соҳаларида туб ислоҳотларнинг амалга оширилаёт- ганлиги янгидан-янги ютуқларга эришишни таъминламоқда. Олий педагогик таълимни модернизациялаш мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий соҳаларидаги динамик жараёнлар, миллий педагогик таълимнинг устувор моделини шакллантириш, инновацион таълим муҳитида муҳим йўналишларни яратиш билан узвий боғлиқ. Ўзбекистон- нинг таълим тизимини Европа мамлакатларидаги Болония жараёнига мослаш- тириш педагогик таълим мазмунини тубдан янгилашни талаб қилмоқда. Унинг лейтмотиви таълимдаги эскирган, унинг ривожланишига тўсиқ бўладиган тартиб-қоидалар ва тамойилларни йўқ қилиш, тоталитар жамиятга хос бўлган таълимни мафкуралаштиришдан воз кечиш, ўқув ва дарс жараёнларида кераксиз материалларни чиқариб ташлаш, уларни янги мазмун билан бойитиш, реал тарихий жараёнга, замонавий ижтимоий-маданий воқеликларга яқинлаш- тириш мослаштириш ва таълимдаги ўзгаришларни прогнозиш-лаштиришга қаратишни талаб этмоқда. Ҳозирги вақтда таълим сиёсатини демократлаш- тиришга, хусусан, таълим тизимини марказлаштирмаслик ва олий таълим муассасасаларининг мустақиллигини оширишга, ўқитувчилар ва талабаларнинг онгли сафарбарлигига кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Халқаро тажрибаларга кўра, таълим амалиётининг дифференциацияланиши ва инновационлик шароитида ишлашга, янгиликларни амалий жорий этишга қодир профессионал педагоглар тайёрлаш олий таълимнинг стратегик вазифа- ларидан ҳисобланади. Ҳозирги замон жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рўй бераётган катта ўзгаришлар касбий фаолиятнинг мазмуни ва характерини сифат жиҳатдан қайта ўзгартиришни, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-касбий сафарбарлиги даражасини, рақобатбардошлигини белгиловчи сифатлар (назарий билим ва амалий тайёргарликнинг узвийлиги ва бирлиги, касбий компетентлик, мослашувчанлик ва касбий сафарбарлик, касбий вазифаларни ҳал этиш усулларини эгаллаш, турли касбий муаммоларни еча билиш қобилияти, ўзига ишонч, масъулият, муваффақиятга интилиш, фаол ҳаётий ва касбий позиция, ўзининг амалий тажрибасини мунтазам бойитишга тайёргарлик)ни талаб этмоқда. Мамлакатимизда бўлажак ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлигини такомил- лаштириш масаласига педагогик таълимнинг янгиланиши (модернизацияланиши) характерини белгилаб берувчи ҳужжатларда муҳим ўрин ажратилган. “Модернизация” атамаси турли луғатлар (сиёсий, бизнес, тарихий, ижтимоий- сиёсий, иқтисодий, техник луғатлар) да ҳар хил талқин этилади. Модернизация (moderne юнон тилидан келиб чиққан бўлиб, энг янги деган маънони англатади) – объектни такомиллаштириш, яхшилаш, янгилаш, уни янги талаб ва меъёрларга, техник шарт-шароитларга, сифат кўрсаткичларига мослаштиришдир. “Модернизация” атамасини педагогик нуқтаи назардан талқин этадиган бўлса, у педагогика соҳасидаги ўзгариш ва янгиланишларни англатади. Модернизация ҳисобига анъанавий педагогик таълим (у педагогикадаги 275 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 анъанавий тартиб-қоидалар ва тамойиллари асосида ривожланади ва инновация- ларни тезда қабул қилавермайди) замонавийлаштирилади. Модерназион жараёнлар натижасида педагогик соҳалардаги янгиланишлар, ўзгаришлар, инновациялар маъқулланади ва анъанавий таълим инновацион нуқтаи назардан қайта англанади ва талқин этилади. Албатта, ҳар қанада ўзгариш ва янгиланиш- ларнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва меъёрий-ҳуқуқий таъминоти мавжуд бўлади. Қуйидаги педагогик таълимдаги ўзгаришларга, янгиланишлар, уни моденизациялашга асос бўлган ва бўлаётган меъёрий-ҳуқуқий таъминотлар ҳақида сўз юритилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда таълим соҳасини ислоҳ қилишга, кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан такомиллаштиришга, хусусан, тизимга ривожлан

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада oлий педагогик таълимни модерни- касбий фаолият, зациялаш, меъёрий-ҳуқуқий таъминотлар, фаолият тур- модернизациялаш, лари, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни, касбий дифференциацияла…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада oлий педагогик таълимни модерни- касбий фаолият, зациялаш, меъёрий-ҳуқуқий таъминотлар, фаолият тур- модернизациялаш, лари, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни, касбий дифференциацияла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), дифференциацияланиш, differentiation, касбий фаолият, professional activity, modernization, модернизация, профессиональная деятельность, моделлаштириш, modeling, модернизациялаш, дифференциация, моделирование
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники