К содержанию
РецензированоRU2021

«Даевы» - боги древних народов Центральной Азии

Shukhratjon ABDULLOEV

Общество и инновации · 46 · 29–31 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада “Авеста” ва “Ригведа” каби манбаларда қарама- дев, қарши маънони англатган даэва атамаси, унинг Ўрта Осиё даэва, қадимги халқлари пантеонидаги ўрни, трансформацияга дайва, учраш сабаблари тадқиқ этилган. Лингвистик материаллар авеста, ригведа, тарихий жараёнлар билан ўзаро мувофиқ келиши нуқтаи арийлар, назаридан таҳлил этилди. Даэва култи эволюцисининг ҳинди-европа, ҳиндиэронийлар миграциясига қанчалик боғлиқлигига ҳинди-эрон, эътибор қаратилди. ҳинди-арий, эронийлар, зардуштийлик. 1 PhD student of the department of “History of Uzbekistan and source study”, Termez State University. Termez, Uzbekistan. E-mail: abdulloyevshuxrat@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 «Даевы» – боги древних народов Центральной Азии АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье исследуется термин даева, имеющий дев, противоположные значения в таких источниках, как Авеста даева, и Ригведа, его место в пантеоне древних народов дайва, Центральной Азии и причины его трансформации. авеста, ригведа, Лингвистические материалы были проанализированы на арийцы, предмет их совместимости с историческими процессами. индоевропейцы, Обращалось внимание на то, в какой степени эволюция индоиранцы, культа даэва была связана с миграцией индоиранцев. индоарийцы, иранцы, зороастризм. МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ Даэвалардан иборат қадимги эронийлар* пантеони, аҳураларнинг душмани сифатида Заратуштра рад этган илоҳлар бўлганини кўплаб манбашунос, палеолингвист, тарихшунос, диншунос олимлар ўз тадқиқотларида таъкидлаб келишмоқда. Бироқ, улар қандай қилиб, барча ҳинди-европа халқлари учун “худо” тоифасини англатгани ҳолда, эронийлар* учун “иблис” тоифасига ўзгариб қолгани баҳсли масала сифатида сақланиб қолмоқда. ТАДҚИҚОТ УСУЛИ Мақола манбаларни қиёсий – мантиқий таҳлил этиш усулида ёзилди ҳамда фанлараро ёндашув методи қўлланилди. ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ “Авеста”да тилга олинган даэвалар, Ведаларда тилга олинган эронийларнинг қадимги худолари бўлгани Ведаларда куйланган дайвалар эронийларнинг даст-лабки худолари бўлгани тўғрисидаги назария ХХ аср бошларида Х. Ломель томонидан билдирилган [22, Б. 291]. Авестада учрайдиган dāeuua-mašya (Y. IX, 18; XXIX, 4; XXXIV, 5; XLVIII, 1; Yt. I, 2; 4; 5; V, 13; XIX, 26) ибораси одатда даэваларга сиғинувчи, даэва одамлари, даэвапарастлар деб тушинилади. Шунингдек, бу иборани душман “худолар” ва душман “одамлар” деб таржима қилинган шакллари ҳам мавжуд. Иборанинг бундай таржимаси 1898 йили Дарместетер томонидан таклиф этилган: Yt. XIX, 26 ва Х. Бартоломэ 1951: Y. 34.5 ва 48.1 “иблислар ва одамлар” сифатида таржима қилган. Шу маънони, Э. Бенвенисте ҳам қўллаган [4, Б. 144–147]. Г. Гноли [10, Б. 76–77.], А.Баусани [3, Б. 110–119], Душесн Гиеман [8, Б. 449] ва Келленс [19, Б. 22] каби олимлар иборани “даэваларни иблислаштириш” яъни худодан иблисга айланган-лиги тўғрисидаги назариянинг тарафдорлари саналишади. “Авеста” ва “Ригведа”даги аҳуралар ва даэвалар рақобати қадимги ҳиндиэрон ва ҳиндиарий халқлари диний манзарасининг асоси бўлганлиги тўғрисидаги хилма-хил илмий фаразларнинг шаклланишига олиб келди. Қадимги ҳинд ва эроний жамоалардаги қарама- қарши моҳиятга эга бўлган иккита илоҳий тоифалар ўртасидаги рақобат сабаблари бўйича Ҳ.С. Нюберг фарази нисбатан машҳурдир [24]. У 1907 йилда М. Ҳауг тамонидан – худоларнинг * Эронийлар – Ҳинди-европа халқларига мансуб, ҳиндиэронийларнинг милоддан аввалги иккинчи мигйилликдаги ҳинди-арий ва эронийларга бўлинишидан кейин пайдо бўлган Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси (м.а. 1600-800 йиллар). 189 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 икки тоифасидан бири танлаб олингунга қадар ҳар иккаласининг ҳам эътиқод объекти бўлганлиги тўғрисидаги билдирилган фаразни бойитган [15]. Унга кўра бирининг танланиши иккинчисини ўз-ўзидан “иблислаштирилиши”га олиб келган. Бу жараён зардуштийликача бўлган қадимги эронийлар эътиқодига ҳам хос бўлганини Р.С. Зеҳнер [28, Б. 4], Ф. Алтҳайм [1, Б. 177], С.А. Нигосиан [23, Б. 18–19], Вайцеҳўферлар [27, Б. 97–98] ҳам таъкидлаб ўтишган. Унга кўра, даэва ва асуралар курашининг илдизи ҳиндиэрон жамоаси умумийлиги даврига бориб тақалади ва минтақавий хусусиятига кўра бир ҳудудда ғалабага эришган (тарафдорлари ғалабага эришган, ғояси ғалаба қилган) худолар тоифаси ижобий деб қабул қилиниши, иккинчи даражага тушган худолар гуруҳининг салбий образга айланишига олиб келган. М. Ҳауг ва унинг тарафдорларининг икки гуруҳ худоларнинг ўзаро мухолифати сиёсий кураш оқибати эканлигига оид назарияси тарихий фактларга асосланмаган гипотезадир. Чунки, Веда матнларида “асура” атамаси умумий маънода “даэва”лар сифатида қабул қилинган кўплаб худоларга нисбатан қўлла-нилган бўлса, “Авеста” да “даэва”лар сохта худолар сифатида бўлса эътиқод объекти бўлгани рад этилмайди. Қайд этилаётган ҳолат ҳар иккала манба илдизи ягона аждодлари бўлган протоарийларга бориб тақалиши натижасидир. Бу ҳолат, “асура” ва “даэва” атамаларини

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада “Авеста” ва “Ригведа” каби манбаларда қарама- дев, қарши маънони англатган даэва атамаси, унинг Ўрта Осиё даэва, қадимги халқлари пантеонидаги ўрни, трансформацияга дайва, учраш сабаблари тадқиқ…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада “Авеста” ва “Ригведа” каби манбаларда қарама- дев, қарши маънони англатган даэва атамаси, унинг Ўрта Осиё даэва, қадимги халқлари пантеонидаги ўрни, трансформацияга дайва, учраш сабаблари тадқиқ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
devs, даева, дев, эронийлар, Indo-Iranians, индоевропейцы, зороастризм, Ригведа, Rigveda, даэва, Iranians, ҳинди-арий, иранцы, арийцы, ҳинди-эрон, индоарийцы, daevas, daiva, aryans, Авеста, индоиранцы, Zoroastrianism, Indo-Europeans, арийлар, дайва, зардуштийлик, ҳинди-европа, Avesta, Indo-Aryans
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти