Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Современное состояние и проблема развития профессиональных компетенций студентов-инженеров
Zamira BEKNOZAROVA
Общество и инновации · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада, муҳандислик йўналиши талабаларининг компетентлик, касбий компетентлигини ривожлантириш муоммолари ва таълим, олий таълим муассасаларида физикани ўқитиш жараёнида бўлажак мухандис, касбий компетентликни шакллантиришнинг ўзига хос модел, интерфаол метод, хусусиятлари ёритилган. кўникма, ўқитувчи, талаба. 1 senior lecturer, Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers, Tashkent, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 Современное состояние и проблема развития профессиональных компетенций студентов-инженеров АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассмотрены проблемы развития компетентность, профессиональной компетентности студентов инженерных образование, специальностей и особенности формирования будущий инженер, профессиональной компетентности при преподавании модель, интерактивный метод, физики в высших учебных заведениях. умение, преподаватель, студент. Жамиятимизда муҳандислик таълимининг ривожланиш босқичлари замонавий босқичи меҳнат бозоридаги чуқур ўзгаришлар билан тавсифланади. Ахборот ва интеллектуал тараққиёт йўлининг йўналишларини тўғри танлаган мамлакатлар томонидан ушбу соҳада муҳим ютуқларга эришилган. Мазкур йўлни танлаш замонавий таълим жараёнида кадрлар тайёрлашни модернизация қилишга имкон беради. Ҳозирда иш берувчилар томонидан таълим муассасаларига қўйиладиган талаблар – бу тез ва мақсадга мувофиқ равишда ишлаб чиқариш фаолиятига киришиб оладиган касбий компетенциялари ривожланган муҳандис- ларни тайёрлашдир. Ҳозирги вақтгача педагогик таълим дастурлари муҳандислик йўналиши талабаларининг жамиятдаги ва тайёр шаклда тақдим этилган назарий билимларни ўзлаштиришига қаратилган. Аммо бугунги кунда инсониятнинг тезлик билан ривожланиши билимлар ҳажмининг муттасил ўсиб боришига олиб келади, бу эса муҳандислик касбий таълим тизимини модернизация қилиш зарурлигини келтириб чиқаради. Таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнида янги ишлаб чиқилган педагогик технологиялар муҳандислик йўналиши талабаларини мустақил равишда керакли ахборотларни олишга, мавжуд муаммонинг моҳиятини аниқлашга ва уларни ҳал қилишнинг энг самарали усулларини топишга ўргатишга, шунингдек мавжуд билимларни таҳлил қилиш ҳамда янги таълим муаммоларини ҳал қилишда қўллашга йўналтирилади. Назарий билимларни тайёр шаклда олиш таълим жараёнининг мақсади эмас, балки муҳандислик йўналиши талабаларини касбий фаолиятга тайёрлашнинг ёрдамчи воситаларидан бирига айланиши керак. Замонавий цивилизациялашган жамиятга мустақил, юзага келган ишлаб чиқариш муаммоларини ижодий ҳал қиладиган, фавқулодда вазиятларда танқидий фикрлайдиган, шунингдек ўз-ўзини тарбиялаш қобилиятига эга бўлган мутахассис керак. Олий таълимнинг асосий мақсади ишлаб чиқариш меҳнат бозорида малакали, самарали меҳнат фаолиятига қодир, рақобатдош ва малакали кадрларни тайёрлашдир. Шубҳасиз, муҳандислик йўналиши талабаларини тайёрлаш сифати таълим соҳасида касбий тайёргарликнинг ижтимоий буюртмаси нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши керак. Олий таълим муассасалари (ОТМ) битирувчилари учун меҳнат бозорида талаб катта бўлиши учун унга мавзу бўйича фақат тор касбий билимларни бериш етарли эмас. Касбий фаолият соҳасига мос келадиган индивидуал шахсий сифатларни ҳам эгаллаши керак. Шунинг учун касбий таълим 57 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415 берувчи олий таълим муассасаларида ишлаб чиқариш фаолиятида касбий билим ва кўникмаларни қўллашга асосланган моделларни ишлаб чиқиш ҳамда касбий топшириқларни муваффақиятли ва самарали ҳал қилиш учун керакли шахсий сифатларни шакллантириш зарурияти мавжуд. Бундай моделларда технология, мезон ва тегишли баҳолаш кўрсаткичларини тавсифловчи натижалар блоки мавжуд. Илмий-тадқиқот ишлари доирасидаги “компетенция” ва “компетентлик” тушунчаларининг талқинларини таҳлил қилишда биз қуйидаги тушунчаларга таянамиз: Компетенция – бўлажак битирувчиларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида унумли ва сифатли фойдаланишлари учун зарур бўлган билим, кўникма, касбий таълими усуллари мажмуини қўллаш қобилияти ёки тайёрлигидир. Компетентлик – бу шахснинг фаолият субъэктига ва унинг шахсий фазилатларига муносабатни ўз ичига олган компетенцияларни эгаллашидир. К.Г. Митрофанов, Д.А. Иванов ва О.В. Соколоваларнинг илмий ишларида қуйидагича таърифлар берилган: “Компетентлик – бу инсоннинг ҳар қандай муҳим топшириқни (топшириқлар тизимини) ҳал қила олиш қобилиятидир. Муаллифларнинг фикрига кўра: “компетентлик – бу жамият учун аҳамиятли топшириқларни ҳал қилишга қаратилган, амалга оширилган ҳаракатлар самарадорлигини баҳолаш натижасида инсоннинг касбий ва шахсий сифатларини белгилайдиган хусусиятдир” [2]. Муаллифлар муаммоли вазиятларни ҳал этиш самарадорлигини компетентликнинг асосий ўлчови сифатида кўриб чиқишни таклиф қилишади [3]. Албатта, мутахассисда (бакалавр) (бизнинг тадқиқотимизда, бу Ирригация тизимларидаги гидроэнергетика объектлари бўлажак мутахассислари (бакала
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада, муҳандислик йўналиши талабаларининг компетентлик, касбий компетентлигини ривожлантириш муоммолари ва таълим, олий таълим муассасаларида физикани ўқитиш жараёнида бўлажак мухандис, касбий компет…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада, муҳандислик йўналиши талабаларининг компетентлик, касбий компетентлигини ривожлантириш муоммолари ва таълим, олий таълим муассасаларида физикани ўқитиш жараёнида бўлажак мухандис, касбий компет… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- competence, мастерство, интерактив, таълим, teacher, обучение, интерфаол метод, training, кўникма, компетенция, model, blazhak engineer, ученик, модель, талаба, учитель, ўқитувчи, бўлажак мухандис, компетентлик, инженер, interactive method, модел, skill, student, метод
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Современная наука и исследованияNEW RENAISSANCE, HUJJATLARDA AKS ETISHI +22025