Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Отношения общественных организаций с налоговыми органами: экономический и правовой анализ
Bekzod NARIMONOV
Общество и инновации · 299–311 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини фуқаролар, юритишда давлат органлари билан ўзаро муносабатлари юридик шахслар, мураккаб масалалардан бири ҳисобланади. Бу энг аввало, нодавлат нотижорат ННТларининг мустақиллиги ва улар фаолиятига давлат ташкилотлар. органларининг аралашмаслиги принципидан келиб чиқадиган жараён саналади. Шунга қарамасдан, ННТлари ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишнинг икки асосий модели шаклланганлигини қайд этиш зарур. 1 PhD in Law, Tashkent State Law University, Tashkent, Uzbekistan. E-mail: narimonovbekzod@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Отношения негосударственных некоммерческих организаций с налоговыми органами: экономический и правовой анализ АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Одним из самых сложных вопросов в деятельности граждане, негосударственных некоммерческих организаций является юридические лица, их взаимодействие с государственными органами. Это негосударственные прежде всего процесс, основанный на независимости ННО и некоммерческие организации. принципе невмешательства государственных органов в их деятельность. Однако следует отметить, что сформировались две основные модели регулирования взаимоотношений ННО и государственных органов. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини юритишда давлат орган-лари билан ўзаро муносабатлари мураккаб масалалардан бири ҳисобланади. Бу энг аввало, ННТларининг мустақиллиги ва улар фаолиятига давлат органларининг аралашмаслиги принципидан келиб чиқадиган жараён саналади. Шунга қарамасдан, ННТлари ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишнинг икки асосий модели шаклланганлигини қайд этиш зарур: биринчи модел бу аксарият МДҲ давлатларида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг давлат бошқарув орган-лари олдида ҳисобдорлиги тенденцияси кузатилади [1]; иккинчи модел хусусият-ларини ривожланган хорижий давлатлар тажрибасида кузатиш мумкин. Унга кўра нодавлат нотижорат ташкилотларида ўзини ўзи назорат қилиш ва кенг жамоат-чиликка ҳисобдорлик тартиби ўрнатилган. Истиснолар хорижий агентлар ва хорижий молиявий манбаларга тааллуқли ҳисобланади [2. С. 103–108]. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 74-моддасида жамоат бирлашмалари тушунчаси ишлатилган бўлиб, унга кўра “маънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмалари жамоат бирлашмалари ҳисобланади”[3]. Лекин, Фуқаролик кодексида ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлари тушунчаси ҳақида ҳеч қандай норма мавжуд эмас. Ушбу кодекснинг 75-моддаси-дагина “фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади”[3], деган қоида мавжуд. Ушбу нормада жамоат фонди нодавлат нотижорат ташкилотнинг бир шакли сифатида мустаҳкамланган. Ушбу тушунча Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган бўлиб, унга кўра “Нодавлат нотижорат ташкилоти – жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий-лик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир”. Ушбу қонунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва юқорида таҳлил қилинган Фуқаролик кодексида турли шакллари кўрсатилган тижоратчи бўлмаган ташкилотларни 49 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415 нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро алоқаси аниқ белгилаб қўйилган. Хусусан, қонунинг 10-моддасига кўра “Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин”[3]. Бундан кўриниб турибдики, тижорат мақсадларини кўзламайдиган барча нодавлат ташкилотлари миллий қонунчиликда “нодавлат нотижорат ташкилот-лари” тушунчаси остида бирлашиб, бир қанча ташкилий-ҳуқуқий шаклларда намоён бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 58-моддасида нотижорат ташкилотлар тушунчасига солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан таъриф берилган бўлиб, унга кўра қонун ҳужжатларида нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс ушбу Кодекс мақсадида нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар: даромад олиш мақсадига эга бўлмаса; даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса[3]. Ушбу норма нотижорат ташкилотлар фаолиятини иқтисодий жиҳатларига эътибор қаратади. Лекин, амалдаги Солиқ кодексида ҳам “нотижорат ташкилотлар” тушунча-сидан фойдаланган, унинг учта моддасида 48, 339, 378-моддаларида нодавлат н
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини фуқаролар, юритишда давлат органлари билан ўзаро муносабатлари юридик шахслар, мураккаб масалалардан бири ҳисобланади.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини фуқаролар, юритишда давлат органлари билан ўзаро муносабатлари юридик шахслар, мураккаб масалалардан бири ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- citizens, юридические лица, граждане, non-governmental non-profit organizations, юридик шахслар, фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, legal entities, негосударственные некоммерческие организации
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025