К содержанию
РецензированоRU2021

Некоторые комментарии о генезе узбекской детской прозы

Muxabbat KURBANOVA · Keywords: -/© in Science LLC. (Tashkent State Transport University)

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада ўзбек болалар адабиёти генезиси қадим замон- образ, лардан бери мавжудлиги ўзбек халқ оғзаки ижодидан эртак, наср, мақол, ўзбек мумтоз адабиёт намуналаридан Абу Наср жанр, Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий асарлари мақол, эртак, мисолида очиб берилган. Шунингдек, “болалар адабиёти” достон, атамаси илмий жиҳатдан таърифланган. Бунда шу пайтгача болалар адабиёти, мавжуд баъзи манбаларга таянилган. Муаллиф ҳар бир бола руҳияти, илмий мулоҳазага ўзининг шахсий муносабатини билдир- ўзбек адабиёти тарихи, ган ва олимлар билан илмий мунозарага киришган. ўзбек халқ оғзаки ижоди. 1 Researcher, lecturer, Tashkent State Transport University, Tashkent, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415 Некоторые комментарии о генезе узбекской детской прозы АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье раскрывается генезис узбекской детской образ, литературы с древних времен на примере узбекских проза, народных сказок, пословиц, узбекских классиков Абу Насра жанр, Фароби, Юсуфа Хос Хаджиба, Алишера Навои. Термин пословица, сказка, «детская литература» также имеет научное определение. Он эпос, опирается на некоторые доступные на данный момент детская литература, источники. Автор выразил свое личное отношение к детская психика, каждому научному комментарию и вступил в научную история узбекской дискуссию с учеными. литературы, узбекский фольклор. Қадим замонлардан бери кишилар ўз насли, авлодининг давом этиши ва фарзандлари аждодларига нисбатан кучли, билимли, бахтли бўлишлари ҳамда фаровон яшашлари учун ҳаракат қилиб келишади. Бу бир томондан,маълум уруғ ёки қабиланинг нисбатан узоқроқ яшаб қолишини таъминласа, иккинчи жиҳатдан, улар олдига ўз издошларини тарбиялашдек улуғ вазифасини ҳам кун тартибини олиб чиқади. Чунки табиат ҳодисалари, йиртқич ҳайвонлар ҳамласи ёки бошқа уруғ, қабила ҳужумидан омон қолиш, шунингдек, бошқалардан устунликни таъминлаш учун эпчил, чаққон, кучли, ақлли, жасур, адолатли бўлиш шарт бўлар эди. Ана эҳтиёжлар натижада болалар тарбияси учун қатор оғзаки асарлар юзага келган. Мазкур мулоҳазалар бола ривожланишининг нафақат моддий, жисмоний, балки маънавий, ахлоқий томонини ҳам қамраб олади. Қадимда одамлар борлиқ, олам ва табиатдаги ўзгаришларни кузатиб, улар ҳақидаги билим, кўникма, тажриба ва малакаларини ўз болаларига улар кичиклигиданоқ ўргата бошлашган. Тўғри, бу даврда болалар адабиёти алоҳида ажралиб чиқмаган эди. У бошқа соҳалар, масалан, табиатни кузатиш, овчилик, мерганлик, тош тарошлаш ёки бирор маросим, ритуал кабилар билан аралаш ҳолда келиб, улар синкретик хусусиятга эга бўлган. Бундан ташқари, ибтидоий даврда одамлар жамоа бўлиб яшаганликлари учун кўп нарса умумий эди. Ҳатто бола тарбиясида ҳам умумийлик кузатилар эди. Яъни бунда бола тарбияси бир уруғ,жамоа даражасида, яна ҳам кенгроқ маънода, аввало, умумий даражада олиб борилган. Энг муҳими, уларда дидактика кучли бўлган. Ҳар бир персонаж ва унинг хатти-ҳаракати ҳаётий воқеалар билан қоришиб, тарбиявийлик тусини олган. Масалан, “Уч оғайни ботирлар” эртагида бола тарбиясига оид муҳим жиҳатлар уч ўғилни вояга етказган ота тилидан баён этилган: – Ўғилларим, мен бой эмасман, мендан қолган давлат сизланинг маишатингиз учун кифоя қилмайди, мендан ортиқ нарса умид қилиб ўтирманглар, ўзимдан кейин бахтсиз бўлиб қолманглар,деб сизларни ўқитдим. Яхши от қўйдим. Тўй қилдим. Вояга етказдим. Бунинг устига яна сизларни уч нарса билан тарбия қилдим: биринчидан соғлом вужудли қилдим –Қувватли бўлдингизлар. Иккинчидан, яроғ билан таништирдим – Қурол ишлатишга уста бўлдингизлар. Учинчидан, қўрқитмай ўстирдим – Қўрқоқ бўлмай, ботир бўлдингизлар. Яна учта нарсани айтаман, қулоқларингизга олиб,эсларингиздан чиқарманглар. Тўғри бўлинг – бехавотир бўласиз. Мақтанчоқ бўлманг – хижолат тортмайсиз. Дангаса бўлманг – бахтсиз бўлмайсиз. Мана бундай бошқасини ўзингиз билинг” [11. 112]. Ота ўғилларини ўз ҳаёт йўлларини топиш- 92 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 7 (2021) / ISSN 2181-1415 лари учун сафарга кузатар экан, фарзандларига айтган насиҳатлари болалар насрининг асосий ғоясига айланган. Ундаги жисмоний (соғлом вужуд), руҳий (руҳан жасур) ва ақлий (яроғ ишлатиш, ҳаётий тамойиларни ўргатиш)йўналишга диққат қилинган. Бу бугунги кунда ҳам бола тарбиясидаги энг муҳим хусусият саналади. Дунёниг деярли барча халқларида оталар ўз фарзандларига ана шундай тарбия беришади. Шунинг учун болаларга аталган халқ эртаклари, халқ қўшиқлари, тез айтиш, мақол, афсона, ривоят, нақлларда бола тарбиясининг мана шу уч томонига диққат қилинади. Демак, болалар насридаги мазкур ғоялар умум- инсонийлик касб этади. Бундан ташқари, болаларга мўлжалланган асарлар боланинг руҳияти, ички оламига, бола ва катталар муносабатларига ҳам эътибор берилган. “Ўзбек болалар фольклорида болаликнинг қалб тебранишлари, қизиқиш ва эҳтирослари, воқеликка муносабатлари ўз ифодасини топган. Болалар шулар билангина чекланмаган: ижтимоий-тарихий тараққиёт та

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада ўзбек болалар адабиёти генезиси қадим замон- образ, лардан бери мавжудлиги ўзбек халқ оғзаки ижодидан эртак, наср, мақол, ўзбек мумтоз адабиёт намуналаридан Абу Наср жанр, Форобий, Юсуф Хос Ҳожи…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада ўзбек болалар адабиёти генезиси қадим замон- образ, лардан бери мавжудлиги ўзбек халқ оғзаки ижодидан эртак, наср, мақол, ўзбек мумтоз адабиёт намуналаридан Абу Наср жанр, Форобий, Юсуф Хос Ҳожи… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
2181-1415/© 2021 in Science LLC, proverb, наср, история узбекской литературы, fairy tale, эртак, достон, ўзбек халқ оғзаки ижоди, проза, prose, болалар адабиёти, history of Uzbek literature, бола руҳияти, genre, сказка, детская психика, детская литература, узбекский фольклор, жанр, image, пословица, children's psyche, children's literature, эпос, epic, мақол, Uzbek folklore, образ, ўзбек адабиёти тарихи
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники