К содержанию
РецензированоRU2021

Исторические основы и современная интерпретация узбекского фольклорного танца

Alina MAGDIEVA

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақола ўзбек рақс санъатининг ўзига хос жиҳатларига рақс, эга эканлиги ҳамда фольклор рақсининг ривожланиш санъат, жараёни ҳақида. ансамбль, балетмейстер, фольклор, лазги. Исторические основы и современная интерпретация узбекского фольклорного танца АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье представлены особенности узбекского танец, танцевального искусства и развитие фольклорного танца. искусство, ансамбль, балетмейстер, фольклор, лазги. 1 Associate professor, State Academy of Choreography of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415 XXI асрга келиб илм-фан ютуқлари ва технологиялар инсоният маънавий оламини ўзгартириб, уларнинг бадиий ҳис этиш эстетикаси масаласида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Бир вақтлар инсон онги қабул қила олмайдиган воқеа ҳодисалар, бадиий ечим ва асарлар бугунги кун ҳаётида оддий ҳолга айланиб бормоқда. Бу каби мураккаб жараёнлар барча санъат турлари сингари ўзбек миллий рақс санъати масаласида ҳам жиддий амалий чораларни олиб боришга туртки бўлмоқда. Рақс санъати билан боғлиқ бу каби жараёнларда кўпгина хусусий рақс ансамбллари балетмейстерлари ривожланган давлатларнинг бадиий жамоа- ларидан ўрнак олишга, кўр-кўрона жаҳон тажрибаси ютуқларини миллий рақс намуналарига олиб киришга уринаётганликларини ҳам кўришимиз мумкин. Глобализм шароитида “оммавий маданият” номи билан оммалашиб, миллий санъатлар ва қадриятлар кушандасига айланган анти маданият ҳар жиҳатдан ўзбек миллий рақс санъати тараққиёти жараёнларига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. Қадимий урф-одатлар, анъаналар, турли байрамларимизни қайта тиклаш, ушбу тарихий бойлигимизни асраб-авайлаш борасида уларни тубдан илмий ўрганиш зарурати туғилади. Ўзбек халкининг энг кадимий байрами хисобланган Наврўз байрамини нишонлашдаги турфа удумлар, халк ўйинлари, фольклор рақсларни тарихий боскичларини тадкик этиш зарур масаладир. Хар бир тараққий этган, маданиятли халқнинг ўз тили, урф одати, адабиёти, осори атиқалари, анъанавий моддий ва маънавий бойликлари бўлади. Ўзбек халқи хам дунёдаги энг қадимий маданиятга эга бўлган халқлардан бири сифатида ўзининг маънавий ва моддий хазинасига эга. Ўтмиш авлодларимиздан бизга қадимий урф-одатлар, тантаналар, халқона мерос бўлиб авлоддан-авлодга ўтиб келган. бу билан биз хақли равишда фахрлансак арзийди. Хар бир халқ ана шу удумлар, урф-одат, ўтмишга чуқур томир отиб кетган ўқ илдизлари билан жаҳон маданиятида ўзига хос ўрин тутади. Одамзод онгли хаёт кечира бошлагандан буён вужудга келган урф-одату маросимлар, удум ва анъаналарни хисоблаб чикиш кийин. Миллий урфодат ва анъаналарда бутун бир халкнинг ижтимоий эхтиёжлари, ахлок нормалари, манфаатлари, амалий тажрибалари ва тарихий яшаш шароитлари узига хос равишда мужассамланган булади. Улар халкнинг фаолияти жараёнида туғилади, хар бир халк бу тун тарихи давомида яшаш шароитининг характери ва хусусиятларидан келиб чиккан холда кишилар уртасидаги муносабатларнинг маълум нормада йўл- йўриқларини яратади. Бу норма ва йўл-йўриқлар авлоддан- авлодга ўтиш билан такрорланиб, урф-одатлар ва анъаналарга айланиб колади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қадим қадриятларимиз ажралмас бир бўлаги, урф-одатларимиз маржон шодасини бирдек мужасамлаштирувчи янгиланиш, яшариш байрами “Наврўз”, неча асрлар давомида минг йилликлар тарихини аждод- у авлодларимиз шуурига сингдириб, халқимиз маънавий-маданий турмуш тарзи ва ҳаётини бойитиб келмоқда. Мавсумий маросим фольклори ўзбек халқи қадим замонлардан деҳқончилик, боғбонлик, чорвачилик билан шуғулланган. Деҳқончилик ҳам, чорвачилик ҳам мутлақ табиат муруввати ва инжиқликлари билан боғлиқдир. Эрта баҳордан кеч кузгача деҳқон далада меҳнат қилади. Қишда эса ерга иложи борича кўпроқ нам сингдириш чораларини кўради. Чорвадор эса йил давомида чорвани семиртириш, кўпайтириш билан банд бўлади. Бинобарин, йил фаслларининг қулай келиши 142 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415 деҳқон хирмонига хирмон қўшади, чорвадор меҳнати самарасини рўёбга чиқаради. Шунинг учун оталар ва момолар ёмғир чақириш, ёмғир тўхтатиш, шамол чақириш ва тўхтатиш тажрибасини ипидан игнасигача кейинги авлодга мерос қилиб қолдиришга одатланган. Натижада, ўнлаб маросимлар кашф этилган. Маросимлар эса, албатта, сўзнинг сирли таъсири билан яшаган, амалга оширилган. Бизнинг халкимизда йилнинг 365 кунидаги деярли ҳар бир кун деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик касби бўйича ўзининг махсус номи, маросим билан боғлиқ жиҳатлари жуда кўп. Ўзбек мавсумий маросим фольклори йил фаслларида ўтказиладиган маросимлардан иборат. Баҳорги мавсум маросимлари лой тутиш, шох мойлаш, Наврўз, ёмғир чақириш, дарвишона; ёзги маросимлар чой момо; кузги маросимлар шамол чақириш; қишки маросимлар ясан-юсунлардан иборатдир. Мустақиллик ҳар бир миллатни, халқ ва давлатни аввало ўзлигини англаш, тарихини ҳақиқатлар асосида ўрганиш бутун дунёга бор бўйи билан намоён бўлишга йўл очади. Йиллар дав

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақола ўзбек рақс санъатининг ўзига хос жиҳатларига рақс, эга эканлиги ҳамда фольклор рақсининг ривожланиш санъат, жараёни ҳақида.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақола ўзбек рақс санъатининг ўзига хос жиҳатларига рақс, эга эканлиги ҳамда фольклор рақсининг ривожланиш санъат, жараёни ҳақида. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
dance, art, choreographer, рақс, танец, искусство, санъат, фольклор, детский фольклор, folklore, балетмейстер, ансамбль, лазги, lazgi, ensemble
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники