Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Духовное наследие Садриддина Салима Бухари
Dildor KUDRATOVA · Keywords: -/© in Science LLC. (Bukhara State Medical Institute) · Садриддин Салим Бухорийнинг маънавий мероси (Bukhara State Medical Institute)
Общество и инновации · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада Садриддин Салим Бухорийнинг ёшлар тарбия- Маънавий қадрият, сидаги маънавий мероси аҳамияти таҳлил қилинган. Ислом маънавий мерос, таълимоти асосий тушунчаларининг фалсафий моҳияти ислом фалсафаси, очиб берилган. Мутафаккир томонидан яратилган асар- ахлоқий фазилатлар. ларга қисқача изоҳ берилган. Садриддин Салим Бухорий маънавий меросига баҳо берган олимларнинг фикрларидан мисоллар келтирилган. Духовное наследие Садриддина Салима Бухари АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируется значение духовного наследия Духовная ценность, Садриддина Салима Бухари в воспитании молодежи. духовное наследие, Раскрыта философская сущность основных концепций исламская философия, исламского учения. Дан краткий комментарий к нравственные качества. произведениям, созданным мыслителем. Приведены примеры из мнений ученых, оценивавших духовное наследие Садриддина Салима Бухари. 1 Lecturer, Bukhara State Medical Institute, Bukhara, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 КИРИШ Қадим замонларданоқ халқимиз ўзининг қўҳна тарихи, бой мероси, ранг-баранг ва юксак маданияти, урф-одатлари, анъаналари билан ажралиб турган. Халқимизнинг буюк сиймолари миллий ва жаҳон илм-фани, маданиятининг барча соҳалари ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келганлар. Истиқлолнинг энг буюк неъмати шу бўлдики, элимизнинг бой тарихи, миллий ва маънавий қадриятлари, етук мутафаккир аллома ва донишмандлари хақидаги хақиқат тикланди. Буюк аждодларимизнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш, ундан кўп миллатли ҳамда турли эътиқоддаги фуқароларимизни баҳраманд қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар халқимиз онгида миллий тотувлик ва ижтимоий ҳамкорлик ғояларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ Садриддин Салим Бухорийнинг “Эрка қушим”, “Оқ қушим”, “Рўмолча”, “Бухорога Бухоро келди”, “Ёруғлик одами” шеърий китоблари нашр қилинган. Адибнинг тасаввуфга, авлиёлар тарихига оид “Дилда ёр”, “Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти пир”, “Табаррук зиёратгоҳлар”, “Буюк хоразмийлар”, “Ҳазрат Азизон ар Рометаний”, “Эшон Имло. Халифа Худойдод”, “Чор Бакр ёки Жўйбор авлиёлари”, “Ҳазрат Мавлоно Ориф Деггароний”, “Хожаи Жаҳоним бор” номли асарлари тадқиқот учун назарий-методологик манба, кўрсатма бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотда илмий билишнинг диалектик, тарихийлик, мантиқийлик, анализ ва синтез, комплекс ёндашув каби усулларига таянилди. НАТИЖАЛАР Ўзбекистон мустақилликка эришгач азалдан илм маскани, маънавият бешиги бўлган Бухорои Шарифда илму фан, адабиёт ва санъат чин маънода янгидан қанот ёзиб, ривожлана бошлади. Халқимизнинг ўтмиш тарихига холисона баҳо берувчи, авлиёлари, пиру устозлари ҳақида маълумот берувчи асарлар яратилди, қатор ватанпарвар ижодкорлар етишиб чиқди. Мана шундай юрт салоҳияти, эрку озодлик ғояларини куйлаган, тарихи хусусида сўйлаган, келажак ворисларига пиру устозлари хусусида баён қилиб берувчи фильмлар яратишга жонбозлик кўрсатган шоирлардан бири Садриддин Салим Бухорий ҳисобланадилар. Садриддин Салим Бухорийнинг шахси ва маънавий меросига холисона баҳо бериш; олим дунёқарашининг шаклланиш генезисини таҳлил этиш; маънавий меросини яхлит, тўлиқ, тизимли ўрганиш ва таснифлаш; унинг борлиққа оид қарашларини илмий нуқтаи назардан таҳлил этиш; билишга оид ғояларини ўрганиш; инсон ва инсонийликка оид қарашларининг моҳиятини очиб бериш; асарлари моҳиятини таҳлил этиш орқали унинг жамиятда барқарорликни таъминлаш, осойишталик, тинчликсеварлик сиёсатини олиб бориш технология-сини ўрганиш; ахлоқий қарашларни таҳлил этиш; ахлоқий ўгитларини баркамол инсон тарбиясидаги ўрнини кўрсатиб бериш; бунёдкор ғояларини ҳаётга тадбиқ этиш технологиясини ўрганиш; халқимизнинг юксак маънавиятини шакллан-тириш ва маънавий иммунитетни ҳосил қилишда олим қарашларининг аҳамиятини излаб топиш; Садриддин Салим Бухорий ғоялари жаҳолатга қарши маънавий иммунитет эканлигини асослаб бериш тадқиқотнинг асосий вазифалари ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, Садриддин Салим Бухорий беш қисмдан иборат “Имом ал Бухорий” телевидеофильми, шунингдек “Абу Ҳафс Кабир”, “Хожаи Жаҳон” телефильмлари сценарийси муаллифи ҳисобланади. 285 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 Садриддин Салим Бухорий И.В. Гётенинг “Ғарбу Шарқ девони” китобини немис тилидан, шунингдек Хожа Ориф ар Ревгарийнинг “Орифнома” асари, Муҳаммад Боқирнинг “Мақомоти Шоҳи Нақшбанд”, Хожа Шахобиддиннинг “Мақомоти Мир Кулол” китобларини форс-тожик тилидан ўзбек тилига таржима қилган. У киши зуллисонайн адибдир, яъни ҳам ўзбек ҳам тожик тилларида ижод қилганлар. Олимнинг асарлари бир неча тилларга таржима қилинган. У киши “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланганлар. Садриддин Салим Бухорийнинг илмий китоблари орасида, айниқса, “Икки юз етмиш етти пир” номли китоби жуда катта ўрин эгаллайди. Қолаверса, бу асар Бухоро ҳақида яхлит тасаввур берадиган китоблардан бири бўлиб, азизу авлиёлар ҳақид
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада Садриддин Салим Бухорийнинг ёшлар тарбия- Маънавий қадрият, сидаги маънавий мероси аҳамияти таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада Садриддин Салим Бухорийнинг ёшлар тарбия- Маънавий қадрият, сидаги маънавий мероси аҳамияти таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2021 in Science LLC, ахлоқий фазилатлар, исламская философия, Маънавий қадрият, Духовная ценность, moral qualities, ислом фалсафаси, Islamic philosophy, Spiritual value, духовное наследие, маънавий мерос, нравственные качества, spiritual heritage
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
УчебникиМ.Исаова, Р.Хасанов +32014
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026