Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Искусство ильтизома в работе Гариби
Sulaymon HALIMOV
Общество и инновации · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада темурий шаҳзодаларидан бири Шоҳ Ғариб илтизом санъати, Мирзо Ғарибий ижодида қўлланилган бадиий санъатлар ғазал, аблақсуворе, орасида илтизом санъати тўғрисида сўз боради. Ийд, Ғарибийнинг ижодкор сифатида юксак маҳорат эгаси Рамазон, ложувардий, эканлиги унинг илтизом воситасида кичик бир деталдан мастонаворлик, йирик фалсафий хулосалар чиқаришида, кутилмаган ёр висоли, тасвирлар яратиши ҳақида батафсил маълумотлар муштарий. берилган. Мавзу муаллиф томонидан олиб борилаётган диссертация иши доирасида тажриба ва тадқиқотлар натижасига таянган ҳолда ёритилган. 1 Researcher, Samarkand State University, Samarkand, Uzbekistan. E-mail: Manaviyat.Sammi@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 Искусство ильтизома в работе Гариби АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье говорится об искусстве илтизома среди искусство илтизома, художественных искусств, используемых в творчестве газель, Падишаха Гариба Мирзо Гариби, одного из шахзеде аблаксуворе, темуридов. То, что Гариби является мастером своего дела как Ид, Рамадан, созидатель, подробно объясняется в его искусстве илтизом в ложуварди, выставлении больших философских выводов из мелких мастанаводчество, деталей, создании неожиданных образов. Тема освящена в свидание с возлюбленной, рамках диссертационной работы, выполненной автором, на нуждающий. основе результатов эксперимента и исследований. Темурий шаҳзодалардан бири Шоҳ Ғариб Мирзо Ғарибий ижодида қўлланилган бадиий санъатлар орасида илтизом санъати ўзига хослиги билан ажралиб туради. Илтизом санъати дейилганда бир сўзни бирор парчанинг барча мисра ёки байтларида қўллаб, шу сўзнинг муҳимлигини таъкидлаш тушунилади. Умуман олганда, илтизом қоидалари асосида ғазал битиш, таъкидланган сўзнинг ғазал давомида янги маъно қирраларини намоён этиши Ғарибий лирикасининг ўзига хослигини кўрсатувчи муҳим хусусиятларидан бири ҳисобланади. Ғазалда илтизом қоидаларига кўра маълум сўзни таъкидлаш билан матн мазмунига нозик фалсафий ғояларни сингдириб юбориш, Яратганга бўлган илоҳий ишқ ва унга кўприк бўлувчи мажозий ишқ, ҳижрон туйғулари деярли ҳар бир ғазалда бўртиб туради. Қуйидаги ғазалга эътибор қилайлик: Ғазал ушбу матлаъ билан бошланади: Шаҳр аро аблақсуворе қилди жавлон, эй кўнгул, Бўлмағайким бўлгай ул ошуби даврон, эй кўнгул. То кўрубмен тер аро чобуксуворим аблақин Кўз қарову оқддур ашк ичра ғалтон, эй кўнгул. Маркабидин қатра-қатра терму ҳар сори оқар, Ё ул аблақдур менинг ҳолимга ҳайрон, эй кўнгул. Не уёлғай ойки минди кеча гардун аблақин, Аблақин сакратса ул хуршиди тобон, эй кўнгул. Тун ила кун аблақин даврон менга ром айлагай, Сурса аблақ бошима ул офати жон, эй кўнгул. Кўзума оқу қаро ваҳким кўрунмас, то мени, Ҳусниға аблақсуворе қолди ҳайрон, эй кўнгул. Ҳар қаёнким сурса аблақ, бўл Ғарибийдек равон, Сен ҳам онинг кейнида афтону хезон, эй кўнгул. Ғазалда шоирнинг ўз фикрларини ифодалашда асосан, “аблақ” ва “аблақсувор” сўзларини таъкидлашга кўпроқ эътибор берганлиги сезилади. Ғазалда “аблақ” сўзи 7 марта, “аблақсувор” сўзи 2 марта қўлланилган. Шуниси характерлики, ғазалда “аблақ, аблақсувор” сўзлари илтизом қоидасига кўра ҳар байтда такрорланиб келган ва ҳар байтда алоҳида ташбеҳлар, кутилмаган тасвирлар, образлар билан тобора мукаммаллашиб борган. Аблақ от ва аблақсувор 240 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 (оқ-қора отга минган киши) сўзлари ғазалнинг дастлабки байтларида кўзнинг оқу қароси тасвирини чизса, бошқа байтда табиат ҳодисаларига кўчади, тунги осмондаги қоронғулигу юлдузлар ёруғлиги, яна бир байтда эса кечаю кундуз билан муқояса қилинади ва шу билан гўзал поэтик тасвир юзага келади. Ғарибийнинг “аблақ” ва “аблақсувор” сўзларини қўллашга алоҳида аҳамият бериши унинг бошқа ғазалларида ҳам кўзга ташланади. Унинг “Жилваким ҳар сори ул аблақсувор айлар яна, Элга ўз ҳуснини гўё ошкор айлар яна” деб бошланувчи ғазалида ҳа ёр тасвирини беришда бу сўзлардан ўринли фойдаланилган. Ғазал мазмунидан отга минган гўзалнинг жилваси , унинг ишқ аҳлини беқарор ҳолатга солганлиги, элнинг эътиборига тушганлиги маҳорат билан тасвирлаб берилган: Анда чун ҳусну малоҳатдин нишоне йўқтурур, Жилва билмон не сабабдин ихтиёр айлар яна. Жилва айлар аблақ узра бир замон тутмай қарор, Йўқ ажаб гap ишқ аҳлин беқарор айлар яна. Жилвасин кўргач йироқдин халқ аро ҳайрон бўлур, Лек яқин етгач элни шармсор айлар яна. Ошиқи комин берур хилватда чун ул жилвагар, Не сабабдин эл аро андин канор айлар яна? Ҳусн элидин гap ўзига кўпрак эрмас муътақид, Сенга ҳардам жилва қилмоқни шиъор айлар яна. Эй Ғарибий яна онинг жилвасидин дема сўз, Ким бу сўзлардин ўзин олуфтавор айлар яна. Ғарибий ижодида яққол кўзга ташланиб турадиган жиҳатлардан бири унинг ғазалларида илтизом санъатининг устуворлигидир. Шарқ мумтоз адабиётида ҳамма ижодкор ҳам илтизом билан асар яратавермаган. Бу санъат асосида асар яратиш ижодкордан юксак масъулият, тилдаги сўз ва жумлаларнинг нозик маъно қирр
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада темурий шаҳзодаларидан бири Шоҳ Ғариб илтизом санъати, Мирзо Ғарибий ижодида қўлланилган бадиий санъатлар ғазал, аблақсуворе, орасида илтизом санъати тўғрисида сўз боради.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада темурий шаҳзодаларидан бири Шоҳ Ғариб илтизом санъати, Мирзо Ғарибий ижодида қўлланилган бадиий санъатлар ғазал, аблақсуворе, орасида илтизом санъати тўғрисида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Iltizam, Рамадан, искусство илтизома, аблаксуворе, Eid, Илтизом санъати, муштарий, mastonavorlik, appointment of sweetheart, lojuvardi, ложувардий, Ийд, свидание с возлюбленной, газель, ablaqsuvore, ёр висоли, ғазал, мастонаворлик, нуждающий, Рамазон, Ид, аблақсуворе, Ramadan, ghazal, client, ложуварди, мастанаводчество
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024