Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Разница между языком и словом
Dilfuza KHATAMOVA · Mohigul ALTUNDAG
Общество и инновации · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Тиллар орасида ички муносабатлар бўлишига қарамай, таржимада миллатларнинг маданияти, ҳаёт тарзи ва дунёқарашидаги эквивалентлик, ўзига хосликлар туфайли улар бир-биридан фарқланиб таржимада контекст, туради. Бу эса ҳар бир тилнинг тузилишига кўра бошқа таржимада ҳиссий бўёқдорлик, тиллардан ажралиб туришига, ҳамда ўзига хос тузилишга таржимада метафора, эга бўлишига олиб келади. Шу каби омиллар сабабли икки таржимада матн тил орасида таржимонлик қилиш мураккаб жараён изчиллиги. саналади. Ушбу мақолада тилларда табиий равишда ривожланган фарқлар ҳамда тиллар орасидаги фарқларнинг таржима фаолиятига қай даражада таъсир кўрсатиши кўриб чиқилади. 1 Candidate of philological Sciences, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek. Tashkent, Uzbekistan. 2 3-course base doctoral student, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek, Tashkent, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 Разница между языком и словом АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Хотя между языками существуют внутренние эквивалентность отношения, они отличаются друг от друга из-за в переводе, особенностей культур, образа жизни и мировоззрения контекст в переводе, народов. Это отличает каждый язык от других языков как с эмоциональная окраска в переводе, точки зрения его структуры, так и с точки зрения метафора в переводе, собственной уникальной структуры. Из-за схожих факторов текстовая перевод между двумя языками – сложный процесс. В этой последовательность в статье обсуждаются естественные различия языков и переводе. степень, в которой различия между языками влияют на качество перевода. Тиллар бир-бирига бутунлай бегона бўлмай, лисоний маъноларни бир тилдан бошқасига кўчириш, яъни семиотик жиҳатдан улар орасида ўзаро ички муносабатлар мавжудлиги туфайли таржима фаолиятини олиб бориш мумкиндир. “Тиллар орасида мавжуд деб ҳисобланувчи ички муносабатлар улар орасидаги ўзига хос яқинликни келтириб чиқаради. Бунга кўра, тиллар бир-бирига бегона эмас; аксинча, барча тарихий алоқалардан ташқари, мазмунан ораларида “қариндошлик” мавжуд ва бу исбот талаб қилмайдиган аксиомадир.” (Бенжамин 1923, таржима, 1979 йил, сентябрь: 52) Шу билан бирга ҳар бир тил ўзига хос механизмга эга мустақил тизим эканлиги боис таржима иши осон эмас ва у бир томонлама фаолият ҳисобланмайди. Тиллар ўртасида турли даражадаги фарқларнинг бўлиши табиий: бир томондан тиллар – фонетик (товушларга хос), синтактик (шаклий), лексик ва семантик жиҳатдан мустақил бўлса, бошқа томондан яъни прагматик жиҳатдан ҳам фарқланади. Биринчи гуруҳда санаб ўтилган жиҳатлар грамматик жиҳатдан “тил” (умумий), яъни тизим билан боғлиқ бўлса, иккинчи фарқлилик бевосита “сўз” (хусусий) яъни, тилнинг хусусий ва прагматик кўриниши билан боғлиқдир. Муайян бир тилни тўлиқ тушуниш учун юқорида саналган жиҳатларнинг барчасини ўрганиш ва ўзлаштириш лозим бўлади. Ҳаттоки, оғзаки ёки ёзма нуқтда ўз она тилидан қийинчиликсиз ва тушунарли тарзда фойдалана оладиган киши ҳам, тил ва сўз борасида ўша тилда англаб етиши, тузатиши, шулар туфайли ўрганиши керак бўлган нуқталарга тез-тез дуч келадиган бўлса, бегона тилда бу нарса бир неча баробар кўпроқ меҳнатни талаб қилади. Чунки бир тилнинг тизимини билиб олиш билан ўша тилнинг лексик ва прагматик хусусиятларини билиш бошқа-бошқа нарса саналади. Соссюрнинг фикрига кўра тизим, айни вақт ичида йиғилган қисмлардан таркиб топган бир бутун, яъни тартибга солинган низом бўлиб, грамматикани ташкил этади. Грамматик тадқиқотлар ичида ривож топган прагматика эса “нутқни ўзи ҳосил бўлган контекст ичида тадқиқ қилувчи ва шу хусусияти билан грамматикадаги асосий янгиланишни ташкил этувчи соҳа” (Рифат 1998: 105) саналади ва у тизимдан бошлаб турли жамият ва шахсларда фарқланувчи, ҳаётда, шахсий муносабатлар ва нутқларда намоён бўлувчи ифодаларни тадқиқ этади. Шу туфайли муайян бир тилнинг механизмини тўлиқ ўрганиш ва ўргатиш мумкин бўлса-да, шу тилда пайдо бўлган ва динамик кўринишга эга бўлган прагматик соҳани, сўзлар қамровини тўлалигича ўрганиш 247 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 ёки ўргатиш жуда мураккаб масаладир. Чунки бу соҳа айни тил тизимидан фойдаланувчи турли катта-кичик жамиятларда, турли шахслар томонидан ҳамда турли даврларда қўлланилади. Шундай қилиб, тиллар орасида мавжуд бўлган шаклий фарқлар билан бирга, кенгроқ ва ўзгарувчан майдон ҳосил қилган мазмуний айричаликлар бир тилдан бошқасига ўгириш ҳақида сўз борганида алоҳида диққат ва эътиборни талаб қилади. Чунки шаклий хусусиятлардаги турғун қоидалар прагматик соҳада ўз ўрнини – контекст аниқлангандан кейин – муҳокама қилиш, изоҳлай олиш ва яратувчанлик қобилиятларига бўшатиб беради. “Таржима прагматикаси”да икки тил ҳақида сўз борар екан, бирдан ортиқ фаолият назарда тутилади. Aввало аслий матн тилида тушуниш мумкин бўлган мазмун чиқарилади (тилнинг ўз доирасидаги таржима) ва таржима тилида тушунарли эквивалентларни
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Тиллар орасида ички муносабатлар бўлишига қарамай, таржимада миллатларнинг маданияти, ҳаёт тарзи ва дунёқарашидаги эквивалентлик, ўзига хосликлар туфайли улар бир-биридан фарқланиб таржимада контекст, ту…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Тиллар орасида ички муносабатлар бўлишига қарамай, таржимада миллатларнинг маданияти, ҳаёт тарзи ва дунёқарашидаги эквивалентлик, ўзига хосликлар туфайли улар бир-биридан фарқланиб таржимада контекст, ту… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- equivalence in translation, languages affect translation performance, таржимада ҳиссий бўёқдорлик, метафора в переводе, текстовая последовательность в переводе, textual consistency in translation, context in translation, таржимада контекст, эмоциональная окраска в переводе, таржимада эквивалентлик, таржимада метафора, таржимада матн изчиллиги, emotional coloring in translation, контекст в переводе, metaphor in translation, эквивалентность в переводе
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024