К содержанию
РецензированоRU2026

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ: РИВОЖЛАНИШИ ВА ИСТИҚБОЛИ

СОВЕТ ДАВРИ МАОРИФ ТИЗИМИДА ХАЛҚ · Расулова Нодира Сардаровна (УНИВЕРСИТЕТЛАРИНИНГ ЎРНИ)

Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте · 2026

Аннотация

The article analyzes the organization and activities of people’s universities, which were considered a mass form of continuous education of citizens in the country in the Soviet period and supplemented the system of political and economic education of workers and personnel experience. Key words: public universities, education, self-training, the “Knowledge” society, communist ideology. Совет давлатининг орзулари утопиядан бошқа нарса бўлмай, у дунёни тубдан ислоҳ қилиш ва “эксплуатация”ни бартараф этиш учун имкон яратиш кабиларни илгари сурди. Бу ўз навбатида, жамиятни янги, синфий принцип асосида ташкиллаштиришни, пролетариат ва унинг иттифоқчиси бўлмиш камбағал деҳқонлар диктатурасини ўрнатиш орқали “эксплуатация қилаётган синф” қудратини синдиришни тақозо этарди. Шунингдек, ишчи ва деҳқонларнинг ҳам советларча дунёқарашини, яъни нотенгликни эксплуатация деб билишни, синфни муҳим деб, инқилобий курашни нажот йўли сифатида кўришини таъминлаш ҳам зарур эди. Совет институтларининг ташкил этилиши – большевиклар афзал кўрган “совет бинокорлиги” – сиёсатга кўпроқ инсонларни жалб этишга қаратилган оммавий сафарбарлик ҳаракати эди. ““Совет бинокорлиги” ҳунарманд, деҳқон, аёллар, ёшларни уюштиришни; мактаб ва газеталарни ташкил этишни; саводсизликка қарши кампанияларни ҳамда Чор Россияси давридагиданда сертармоқ янги маъмурий тузумларга асос солишни қамраб олганди. Бу ўз навбатида, сиёсий ўқувни (политпросвет) ёки камида сиёсий саводни (политграмота) талаб этарди” [1, 157]. Партия маорифи партия мафкуравий ишининг муҳим таркибий қисми бўлиб, коммунистларнинг марксча-ленинча таълим тизими ҳисобланган. Партия маорифининг мақсади “коммунистларда марксизм-ленинизм асосида ижтимоий турмуш ҳодисаларига тўғри баҳо беришни тарбиялаш, онгли равишда партия сиёсатини амалга ошириш ва оммага тушунтириш” деб таъкидланган. Халқ университетлари собиқ СССРда мавжуд бўлган халқ таълими муассасалари, фуқаролар узлуксиз таълим олишининг оммавий шакли ҳисобланган. Улар таълим ва тарбиянинг бошқа тизимлари билан бир қаторда сиёсий ва иқтисодий таълим ҳамда кадрларнинг малакасини ошириш тизимини тўлдирган. Халқ университетлари меҳнаткашларнинг мустақил таълим олиши, маданий тараққиёти ва профессионал малакасини оширишга имкон берадиган ва жамоатчилик йўли билан тузилган ўқув ташкилотлари ҳисобланиб, 1917 йилги октябрь инқилобидан сўнг умумий таълим ва маданий-оқартув ишларининг шакли сифатида пайдо бўлган. ХХ асрнинг 50 йиллари охиридан, яъни ривожланган социалистик жамият, илмий-техника инқилоби ва маданий тараққиёт шароитида халқ университетлари янги асосда тузила бошланди. Маданият университетлари 17 Взаимодействие науки и общества – путь к инновационному развитию янги типдаги биринчи халқ университетлари бўлган. КПСС Программасида (1961 йилги) халқ университетлари тизимини янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди. Дастлабки халқ университетлари Ўзбекистон ССРда 1958 йили ташкил этилди. 1977 йили СССРда 40 мингга яқин халқ университетлари ишлади, уларда 10 млн. дан ортиқ киши таълим олди, 510 мингдан ортиқ олим ва мутахассис дарс берди. Жумладан, Ўзбекистон ССРдаги 2 мингта халқ университетида 230 мингдан ортиқ киши таълим олди, 10 мингдан ортиқ олим ва мутахассислар таълим берди. Халқ университетларида ўқиш бепул бўлиб, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олиб борилди [2, 246]. Уларнинг ривожланишида КПСС Марказий Қўмитасининг “Халқ университетлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1968 йил 8 октябрь қарори [3, 198–202] ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Унда турли йўналишлардаги халқ университетларининг мақсад ва вазифалари, шунингдек, ўша йилнинг ўзида асосий бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи орган сифатида Халқ университетлари марказий кенгаши ташкил этилиши белгилаб қўйилди. Халқ университетлари қуйидагиларга эга бўлиши керак эди: талабаларнинг доимий таркиби (камида 100 киши), малакали ўқитувчилар; ўқув режалари ва дастурлари (йилига камида 32 та маъруза, амалий, семинар соатлари); ўқув ва моддий-техника базаси [4, 164]. Халқ университетларининг машғулотлари мактаб, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, клуб муассасаларида, корхона, колхоз, совхозларнинг ишлаб чиқариш биноларида ўтказилди. Бутуниттифоқ “Билим” жамияти, ВЦСПС, комсомол ҳамда маориф, маданият, олий ва ўрта махсус таълим, соғлиқни сақлаш вазирликлари, ижодий уюшмалар халқ университетларини уюштирувчилар ҳисобланди. Иттифоқдош республикалар ҳамда унинг маъмурий марказларида, жумладан, Ўзбекистон ССРда халқ университетларига раҳбарлик қилувчи жамоатчилик кенгашлари мавжуд эди. Иттифоқ миқёсида халқ университетлари иши учун масъул ташкилотлар фаолиятига халқ университетларининг 1968 йил тузилган Марказий кенгаши умумий раҳбарлик қилди. Унинг таркибида 119 та машҳур олим, жамоат ва давлат арбоблари бор эди [2, 246]. Халқ университетлари турли билим соҳаларида ташкил этилган, шу боис уларнинг фаолиятини турли идоралар назорат қилган: “Билим” жамияти (ижтимоий-сиёсий, табиий фанлар университетлари), адлия (ҳуқуқий билимлар университетлари), маориф (педагогик билимлар унив

Доказательный фрагмент

«The article analyzes the organization and activities of people’s universities, which were considered a mass form of continuous education of citizens in the country in the Soviet period and supplemented the system of p…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article analyzes the organization and activities of people’s universities, which were considered a mass form of continuous education of citizens in the country in the Soviet period and supplemented the system of p… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
public universities, education, self-training, the “Knowledge”, Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон, Ўзбекистон темир йўллари, истиқбол, Навоий-Учқудуқ-Султон Увайстоғ-Нукус, “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти, темир йўл тизимидаги муаммолар, модернизация, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компанияси, Ангрен-Поп
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники