К содержанию
РецензированоRU2021

Использование растения Ферула в медицине

Shakhnoza ERGASHOVA

Общество и инновации · 5 · 45–51 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада ферула ўсимлигини био-кимёвий хусусият- ферула, лари, тарқалиш ареали, ундаги мураккаб моддалар тадқиқ халқ табобати, қилинган. Шунингдек, феруланинг медицина, хусусан халқ камедосмола, табобатида қўлланилиши каби масалаларга алоҳида куркумол, олигосахаридлар, эътибор қаратилган. тангеритин, доривор ўсимликлар, фармацевтика саноати. 1 Samarkand Institute of Veterinary Medicine, Samarkand, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 Использование растения Ферула в медицине АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье исследуются биохимические свойства растения ферула, ферула, ареал его распространения, сложные вещества в народная медицина, нем. Особое внимание также уделяется таким вопросам, как камедосмола, использование ферулы в медицине, особенно в народной куркума, олигосахариды, медицине. тангеритин, лекарственные растения, фармацевтическая промышленность. КИРИШ Маълумки, илм-фаннинг жадал тараққиёти оқибатида ўтган асрда синтетик кимё жадал ривожланиб, синтез йўли билан жуда кўплаб янги, тез ҳамда кучли таъсир этувчи доривор моддалар олинди. Лекин уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш инсон организмига салбий таъсир этиши ва ҳаётий функцияларини бузилишига олиб келиши муқаррарлиги маълум бўлди [3: 5]. Шунинг учун ҳам, соғлиқни сақлаш тизимида халқ табобати аллақачон дунёнинг бир қатор мамлакатларида, айниқса Осиё мамлакатларида муҳим рол ўйнамоқда. Маълумки, халқ табобати қадим даврларга бориб тақаладиган чуқур илдизга эга. Бугунги кунга келиб халқ табобати ўз аҳамиятини тушурган эмас ва Республикамизда мазкур тизим қонунийлаштирилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳозирги даврда доривор ўсимликларни етиштириш, ҳимоя қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, иқтисодий жиҳатдан тежамкор технологияларга таяниб, доривор хом-ашёни кенг қамровли қайта ишлаш каби муаммоларни тизимли равишда илмий асосда ечиш имкониятини беради [1]. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам “... фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳолини ва тиббиёт муассасаларини арзон, сифатли дори воситалари билан таъминлаш” вазифалари белгилаб берилганлигининг ўзи сўзимиз исботидир [2]. ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, республикамиз ҳудудида доривор ўсимликларни етиштириш ва уларни қайта ишлаш, улардан фармацевтика саноатида кенг фойдаланиш муҳим соҳалардан бири ҳисобланади. Доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш борасида ислоҳотлар ўтказишга эҳтиёж сезилмоқда. Шунинг учун ҳам ўсимликлар дунёси маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир. 125 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда Республикамиз ҳудудида тарқалган доривор ўсимликлардан бири бўлган ферула туркумига мансуб бўлган ўсимликларининг табобатда қўлланилиши алоҳида аҳамият касб этади. Феруланинг турлари Кавказ, Ўрта Осиё, Шарқий Сибир, Яқин Шарқ, Эрон, Афғонистон, Покистон, Хитой ва Ҳиндистонда кенг тарқалган. Ферула Ўзбекистоннинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятларининг қумли чўллари, адирлар, тоғ ва тоғ олди текисликлари ҳамда унумдор тупроқларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ўсади. Дунёда феруланинг 160 дан ортиқ, Марказий Осиё Республикаларида 104, Ўзбекистонда эса 50 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, улар ташқи морфологик белгилари билан ўхшаш ҳисобланади. Ферула туркуми зиранамолар қабиласи – apiales ва зирадошлар (соябондошлар) оиласининг – apiaceae (umbelliferae) вакиллари кўп йиллик монокарпик ва поликарпик, поялари йўғон ва баланд бўйли ўсимликлардан иборат. Барглари узун бандли, йирик, япроғи бир неча карра бўлинган, поядаги баргларининг қини яхши ривожланган. Илдиз барглари майда, усти тукли бўлиб, пояни прессланган тукчалар навбат билан қоплаб туради. Гуллари мураккаб, соябонга тўпланган, бир ёки икки жинсли, оч сарғиш рангда. Март-апрел ойларида гуллайди, Мевалари пистачадан иборат бўлиб, апрел-май ойларида пишади. Ташқи иқлим шароитига асосланиб, ўсимликларнинг ўсган қисми 1,5-2 ой давомида вегетацияси давом этади [4: 226]. Тиббиётда инсон организмига ижобий таъсир кўрсатадиган биологик фаол моддаларни ўз ичига олган ўсимликларнинг қисмларидан фойдаланилади. Асосан ўсимликларнинг илдиз ва илдизпоялари, барглари, пўстлоғи, гуллари, мевалари ва бошқа қисмлари доривор маҳсулот сифатида ишлатилади. Феруланинг Месопотамия тиббиётида ишлатилганлиги ҳақидаги маълумот- лар Миср папирусларида у ўз ифодасини топган [8: 149]. Ҳинд халқ табобатида эса ферул

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада ферула ўсимлигини био-кимёвий хусусият- ферула, лари, тарқалиш ареали, ундаги мураккаб моддалар тадқиқ халқ табобати, қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада ферула ўсимлигини био-кимёвий хусусият- ферула, лари, тарқалиш ареали, ундаги мураккаб моддалар тадқиқ халқ табобати, қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ferula, млекарственные растения, камедосмола, tangeritin, turmeric, фармацевтика саноати, тангеритин, gum resin, pharmaceutical industry, доривор ўсимликлар, куркума, medicinal plant, oligosaccharides, traditional medicine, олигосахаридлар, фармацевтическая промышленность, халқ табобати, олигосахариды, куркумол, ферула
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники