К содержанию
РецензированоRU2021

Роль компетентностного подхода в образовательном процессе интернационализации образования

Akramjon MATKARIMOV

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада компетенциявий ёндашувли ўқув жараёни- компетенциявий ёндашув, нинг таълимнинг халқаролашуви жараёнида аҳамияти, ўқув жараёни, компетенциявий ёндашувнинг Давлат таълим стандарт- PISA халқаро баҳолаш лари мазмунида акс этиши ва PISA халқаро баҳолаш дастури дастури, таянч билимлар, билан компетенциявий ёндашувли ўқув жараённинг асосий таянч узвийлиги таҳлил қилинган. компетенциялар. 1 Independent researcher, Andijan State University, Andijan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 Роль компетентностного подхода в образовательном процессе интернационализации образования АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируется роль компетентностного подхода в компетентностный образовательном процессе интернационализации подход, образования, отражение компетентностного подхода в учебный процесс, контексте государственных образовательных стандартов и международное оценочное исследование PISA, интеграция компетентностного процесса обучения в базовые знания, международном оценочном исследовании PISA. базовые компетенции. Жаҳонда глобаллашув жараёнлари тобора чуқурлашиб бораётган трансформация даврида таълим тизими ижтимоий жараёнлардан келиб чиққан ҳолда шиддат билан ривожланишни тақозо этмоқда. Таълим орқали жамиятда келажакдаги вазифаларни бажаришга қодир бўлган янги авлод шаклланади. Дунёда таълим сифати, савияси ва даражасини аниқлаб берувчи PISA (ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш халқаро дастури), PIRLS (матнни ўқиш ва тушуниш даражасини аниқловчи халқаро дастур), TIMSS (мактабда математика ва аниқ фанлар сифатини тадқиқ қилувчи халқаро мониторинг) каби қатор халқаро дастурлар мавжуд бўлиб, улар ривожланган давлатлардаги таълим сифатини янада оширишда асосий мезон сифатида кенг қўлланиб келинмоқда. Компетенциявий ёндашув таълимдаги дидактик тамойиллардан бири ҳисобланади. Бу эса таълимнинг халқаролашуви, глобализация жараёнларини ўзида акс эттираётганлигидан далолатдир. Халқаро миқёсда турли давлатларнинг таълим тизимини компетенциявий ёндашувли дидактик тамойил асосида шаклланганлигига эътибор қаратадиган бўлсак, давлатларнинг саноати ривожланиши таълим жараёнига ўз таъсирини кўрсата бошлайди. Ривожланган Америка Қўшма Штатлари, Англия, Германия, Япония таълим тизимида меҳнат бозорининг ўрни катталиги яққол сезилиб туради. Меҳнат бозорининг меҳнат ресурслари ва унинг сифатига бўлган талаблари ўсиб борар экан, таълим тизими ушбу талабларни бажаришга мослашиб боради. Меҳнат бозори талаблари таълимнинг мақсади сифатида шаклланиб келган. Меҳнат бозори бевосита таълим тизимига керакли мутахассисларга “буюртмачи” экан, меҳнат бозорида таълим тизими мутахассисларига бўлган талабларни шакллантириб келган. Таълим тизими эса меҳнат бозорига мослашган ҳолда таълим стандартларига мазкур талабларни сингдириб келган. Ўқув жараёнининг ташкил этилиши, ўқув жараёнининг мазмуни, қўлланиладиган методлар ва фанлар дидактикаси ҳам меҳнат бозорида талаб этилаётган компетенцияларга мослаштириб келинмоқда. Машҳур файласуф Сенека (Seneca)нинг “Non scholae, sed vitae discimus [3]” (Мактаб учун эмас, ҳаёт учун ўқиш керак) жумласи мактаб таълимининг асосий мақсадини кўрсатиб ўтган. Ҳаёт учун муҳим бўлган билим ва кўникмаларни ривожлантириш, ўқувчининг келгуси ҳаётида зарур бўладиган билимлар, кўникмаларни шакллантириш мактаблар олдида турган вазифадир. Немис олими, дунёдаги кўплаб мактаб таълими тизимининг танқидчиси Р.Д. Прехт (R.D. Precht) ўз илмий асарида мактабда ўрганилаётган билимларнинг узоқни ўйлаб, мукаммал берилишини шундай фикрлари билан ифодалаб ўтган: “2020 йилда мактабда ўқувчига берилаётган билимингиз, 2070 йилда нафақага 211 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 чиқадиган одамга берилаётганини тасаввур қилинг. Балки, ўқувчи мактабдан сўнг тўғридан-тўғри меҳнат бозорига чиқиши мумкин. Мактаб узоқ муддат ёдда қоладиган, турли кундалик муаммоларни ҳал қилишда, ўз ҳаётини тўғри йўлга қўйишга етарли билимларни бера оляптими? [4. Б. 7]”. Шунингдек, Р.Д. Прехт ҳозирги мактаблар ўқувчининг креатив фикрлаш кўникмасини ривожлантира олмаётгани, мактаб тизими таълим стандартлари билан чекланиб қолишини танқид остига олган. Компетенциявий ёндашув эса таълим тизимидаги кўплаб муаммоларни ечиши мумкин бўлган дидактик тамойил бўлиб амалиётга татбиқ қилиниб келинмоқда. Мактаб таълими ўрта махсус ва олий таълимдан олдин келиши иқтисодиёт талабларига мактаб давридан эътибор қаратиши, ўқувчиларнинг касбий муваффақиятга эришишини таъминланиши керак. Дигитализация (ахборотни рақамли шаклга ўтказиш) орқали кўпчилик “истеъмолчилар”га айланиб бормоқда ва ўз навбатида билим ва кўникмага бўлган қизиқиш камайиб бормоқда. У ўқувчиларнинг ҳаётда ўз йўналишини топиши айнан мактаб таълимининг ҳозирги даврдаги асосий вазифаси бўлиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан мактабларнинг вазифаси билим беришгина эмас, балки ўқувчилардан дигитал технологиялар ёрдамида мустақил маълум

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада компетенциявий ёндашувли ўқув жараёни- компетенциявий ёндашув, нинг таълимнинг халқаролашуви жараёнида аҳамияти, ўқув жараёни, компетенциявий ёндашувнинг Давлат таълим стандарт- PISA халқаро баҳ…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада компетенциявий ёндашувли ўқув жараёни- компетенциявий ёндашув, нинг таълимнинг халқаролашуви жараёнида аҳамияти, ўқув жараёни, компетенциявий ёндашувнинг Давлат таълим стандарт- PISA халқаро баҳ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
This is an open access article under the Attribution 4.0 International, международное оценочное исследование PISA, компетентностный подход, учебный процесс, базовые компетенции, competence-based approach, ўқув жараёни, basic competencies, PISA халқаро баҳолаш дастури, компетенциявий ёндашув, educational process, таянч билимлар, basic knowledge, асосий таянч компетенциялар, базовые знания, international assessment study PISA
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники