Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Фронтовые газеты – как ценный источник, освещающий сельское хозяйство Узбекистана в годы Второй Мировой войны
Rasulbek ABDURASULOV · June -/© in Science LLC. (Andijan State University) · II World War (Andijan State University)
Общество и инновации · 1 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли Иккинчи Жаҳон уруши, фронтларда ўзбек тилида нашр этилган фронт газеталари- ўзбек ҳарбий нинг аҳамияти ва умумий мазмуни таҳлил этилган. Газета қўшилмалари, саҳифаларида эълон қилинган Ўзбекистон қишлоқ фронт газеталари, “Ватан учун”, хўжалиги ва унинг умумий ҳолатига доир бир қатор мақола- “Суворовчи”, лар ва ҳужжатли материаллар ҳақида маълумотлар бериб “Совет жангчиси”, ўтилган. “Қизил аскар ҳақиқати”, “Ватан шарафи учун”. 1 Lecturer, Andijan State University. Andijan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 Фронтовые газеты – как ценный источник, освещающий сельское хозяйство Узбекистана в годы Второй Мировой войны АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируется значение военные газеты, Вторая Мировая война, издававшихся на узбекском языке на различных фронтах узбекские военные в годы Второй мировой войны, как источника информации. соединения, Приведены некоторые примеры информации о состоянии фронтовая газета, «За Родину», сельского хозяйства Узбекистана, опубликованной в этих «Суворовец», газетах. «Советский воин», «Правда красноармейца», «За честь Родины». 1941–1945 йилларда фашистлар Германиясига қарши олиб борилган урушда СССР таркибида бўлган Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳам иштирок этиб, жаҳон цивилизациясини фашизм балосидан сақлаб қолишдек буюк ғалабага жуда катта ҳисса қўшди. Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистондан 1,5 миллиондан ортиқ киши жангларда бевосита иштирок этган, улардан 400 мингдан ортиғи уруш жанггоҳларида ҳалок бўлган, маълум бир қисми бедарак йўқолган, 200 мингдан урушдан ногирон бўлиб қайтган. Уруш бошланиши арафасида аҳолиси 614,5 минг киши бўлган биргина Андижон вилоятидан 97,5 минг киши фронтга олинган ва улардан 43,5 мингтаси урушда қаҳрамонларча ҳалок бўлган [1]. Иккинчи жаҳон уруши ва унда Ўзбекистон халқининг иштироки, ватандошларимизнинг фронт ва фронт ортидаги мислсиз жасорати, уруш йилларидаги машаққатли меҳнат фаолияти ҳақида жуда кўплаб асарлар ёзилган, илмий тадқиқотлар амалга оширилган [2, 3, 4, 5, 6, 7, 8]. Бироқ бунга қарамай, Ўзбекистоннинг уруш йилларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи, ўзбек меҳнаткашларининг халқ хўжалигининг турли соҳаларида олиб борган матонатли меҳнат фаолияти, шунингдек. ўзбек жангчиларининг фронтлардаги жасорати масалалари бугунги кунгача тўлиқ ўрганилганича йўқ. Бу бўйича тобора янги манбалар маълум бўлмоқда, тамоман янги маълумотлар юзага чиқмоқда. 2017 йилда таниқли тарихшунос олим Р. Шамсутдиновнинг 3 жилддан иборат “Иккинчи Жаҳон уруши ва фронт газеталари” номли китоби нашр этилди [9]. Ушбу асарда уруш йилларида турли фронтларда жанг қилаётган ўзбек жангчилари учун ўзбек тилида “Ватан учун”, “Суворовчи”, “Совет жангчиси”, “Қизил аскар ҳақиқати”, “Ватан шарафи учун”, “Душманга қарши олға”, “Фронт ҳақиқати”, “Ғалаба байроғи”, “Қизил армия”, “Бонг” каби газеталар чоп этиб борилган. Ушбу газеталар таҳририяти бевосита уруш ҳаракатлари кетаётган ҳудудларда фаолият кўрсатган, газеталарнинг муҳаррирлари, муҳбирлари ва бошқа ходимларининг аксарияти ўзбеклар бўлган. Фронт газеталарида хизмат қилган ўзбек журналист ва ёзувчиларининг бир қисми армия сафига чақирилганидан кейин, дастлаб уларга Тошкентда очилган ҳарбий мактабларда ҳарбий таълим берилган, шундан кейин улар фронтга 202 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 5 (2021) / ISSN 2181-1415 юборилган. Аксар журналист ва ёзувчилар эса тўғридан-тўғри уруш майдонларига юборилган, улар ўта оғир шароитларда, душман снарядлари тинимсиз портлаб турган жойларда ишлаб, жасорат намуналарини кўрсатганлар. Фронт газеталарида эълон қилинган материаллар билан танишиш шундан далолат берадики, газеталар саҳифаларида муайян фронтлардаги ҳарбий қўшилмаларда жанг қилаётган ўзбекистонлик жангчиларнинг жасоратлари билан бир қаторда Ўзбекистонда кечаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ўзгаришлар ҳақида ҳам кўпгина материаллар эълон қилиб борилган. Айниқса, газеталарда Ўзбекистонда барпо этилаётган янги саноат корхоналари ва уларнинг фаолияти, ўзбек меҳнаткашларининг қишлоқ хўжалигида эришаётган ютуқлари каби мавзуларда ниҳоятда муҳим ва қизиқарли маълумотлар, очерк ва мақолалар бериб борилган. Ўзбек жангчилари юртдошларининг фронт орқасида кўрсатаётган меҳнат жасоратларидан мунтазам равишда воқиф бўлиб туришган. Фронт газеталарида уруш йилларидаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, ўзбек қишлоқ меҳнаткашларининг уруш йилларидаги меҳнати ва буюк ғалабага қўшган хиссасига доир кўплаб мақолалар чоп этилганки, улар бугунги кунда илмий нуқтаи назардан жуда қимматлидир. Чунки уларда муайян вилоят ёки районда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқлар, пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, сабзавотчилик, мева-чева етиштириш борасида ўзбек қишлоқ меҳнаткашлари томонидан яратилган мўл ҳосил, фронтга юборилган турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари миқдори ҳақида аниқ рақамлар берилганки, бу маълумотлар бугунги кунда фойдаланилаётган Икки
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли Иккинчи Жаҳон уруши, фронтларда ўзбек тилида нашр этилган фронт газеталари- ўзбек ҳарбий нинг аҳамияти ва умумий мазмуни таҳлил этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли Иккинчи Жаҳон уруши, фронтларда ўзбек тилида нашр этилган фронт газеталари- ўзбек ҳарбий нинг аҳамияти ва умумий мазмуни таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), “Совет жангчиси”, Вторая Мировая война, “За Родину”, узбекские военные соединения, “За честь Родины”, “Советский воин”, II World War, фронт газеталари, Uzbek military formations, Иккинчи Жаҳон уруши, “The Truth of the Red Army”, “For the Honor of the Motherland”, “For the Motherland”, “Правда красноармейца”, “Суворовец”, front-line newspaper, фронтовая газета, ўзбек ҳарбий қўшилмалари, “Suvorovets”, “Soviet Warrior”, “Қизил аскар ҳақиқати”, “Суворовчи”, “Ватан шарафи учун”, “Ватан учун”
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024