К содержанию
РецензированоRU2021

Организационно-методические основы аудиторских проверок, проводимых по специальным вопросам

Makhsud HUSANOV

Общество и инновации · 3 · 23–31 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада махсус саволлар бўйича ўтказиладиган махсус савол, аудиторлик текширувларининг мохияти, аҳамияти, аудит, тематик аудит, вазифалари ва ташкилий асослари ёритилган. режа, дастур. Организационно-методические основы аудиторских проверок, проводимых по специальным вопросам АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье описаны сущность, важность, задачи и специальный вопрос, организационные основы проверок по специальным аудит, вопросам. тематический аудит, план, программа. 1 Lecturer, Samarkand Institute of Economics and Service. Samarkand, Uzbekistan. E-mail: u_shirinov@mail.ru. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415 Республикамиз мустақилликка эришгандан кейинги даврда бозор муносабатлари асосланган иқтисодиётни қуриш йўлидан шаҳдам қадамлар билан бормоқда. Босиб ўтилган чорак асрдан ортиқроқ давр мабойнида республикамиз ўз бошидан (1) режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш (1991–2000 йил- лар), (2) бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш (2000-2008 йиллар), (3) иқтисодиётни модернизациялаштириш ва диверсификациялаш (2009–2016 йил- лар), (4) инновацион ва рақамли иқтисодиётга ўтиш (2017 йилдан ҳозирги пайтгача) каби босқичларни ўтказди. Ушбу қисқа вақт ичида республикамизда бозор иқтисодиётининг кўплаб элементлари пайдо бўлди ва улар борган сари ўз равнақини топиб бормоқда. Бозор иқтисодиётига ўтиш унга хос бўлган назорат турларини ҳам вужудга келишига ва уларни борган сари ривожланишига олиб келди. Шундай назорат турларидан бири бўлиб аудит ҳисобланади. Ўтган чорак асрдан ортиқ вақт мабойнида республикамизда аудит, аудиторлик фаолияти, аудиторлик хизматлари, комплекс аудит, тематик аудит, махсус савол тарзидаги аудит, солиқ аудити, экологик аудит ва бошқа кўплаб шу каби терминлар лексиконимиздан жой олди, улар махсус хўжалик юритувчи субъектларнинг, ушбу субъектларда меҳнат қилувчи ходимларнинг одатий ишига айланди. Республикамизда ишчи-хизматчилар классификаторида “аудитор”, “аудитор ёрдамчиси”, “ички аудит хизмати ходими” ёки “ички аудитор” каби махсус касб эгалари лавозимлари пайдо бўлди. Молиявий назоратнинг муҳим турларидан бири бўлган аудит тадбиркорлик фаолияти сифатида иқтисодий фаолият турлари классификаторидан жой олди. Республикамиз Молия вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига мамлакатимизда юридик мақомдаги 96 та аудиторлик ташкилотлари фаолият юритмоқда, уларда махсус малака сертификатига эга бўлган 558 та аудиторлар ишламоқда. 2019 йил 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган 34 та аудиторлар СIPA, ACCA, CPA сертификатларига, 42 таси эса АССА ДипИФР сертификатига эга. Охирги 4 йилда аудиторлик текширувларини халқаро стандартлар асосида ўтказаётган аудиторлик ташкилотлари сони 10 тадан 52 тагача етди, халқаро стандартлар асосида ўтказилган аудиторлик текширувлари сони эса эса 62 тадан 357 тага етди. Кўрсатилган аудиторлик хизматлари ҳажми 2018 йилга келиб, 2015 йилга нисбатан 47108,1 млн сўмдан 65701,5 млн сўмга етди. 2017–2018 йилларда республикамизда жами 20794 та хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувлари ўтказилди, уларнинг 95 фоизида ижобий фикр билдирилган аудиторлик хулосалари берилди. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, республикамизда аудиторлик хизматлари бозорида маълум ютуқлар ва сифат даражаларга эришилди. Изланишлар дунё мамлакатлари, шу жумладан бизнинг республикамизда ҳам охирги йилларда махсус савол тарзидаги аудитга бўлган талабнинг борган сари ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Табиий равишда, қуйидаги саволлар туғилади: (1) Махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувлари нима? (2) Ушбу аудиторлик текширувининг характерли хусусиятлари нималарда ёрқин намоён 565 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415 бўлади? (3) Махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувларига талабларнинг ошиб бораётганлигига нималар сабаб бўлмоқда? (4) Ушбу аудиторлик текширувларининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат? 1-расм. Махсус саволлар тарзидаги аудит атамасининг синонимлари. Таъкидлаш жоизки, махсус савол тарзидаги аудитнинг моҳияти, мақоми, турлари, объектлари ва бошқа жиҳатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган. Айрим манбаларда махсус савол тарзидаги аудитга синоним ҳисобланадиган “тематик аудит” атамаси қўлланилган, унинг таърифи ва тавсифи келтирилган. Чунончи, проф. К.Б. Уразов тематик аудитга қуйидагича таъриф ва тавсиф берган: “Тематик аудит деганда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек бошқа қизиқувчи томонларнинг ташаббуси билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига тегишли бўлган у ёки бу операцияларни, жараёнларни, аниқ активлар ва мажбуриятларни, молиявий муносабатларни, бухгалтерия ҳисобининг тегишли бўлимларини ёки хужжатларини аудиторлик текширувидан ўтқазиш тушунилади. Тематик аудитда аудиторлик хулосаси фақатгина текшириш объектига нисбатан берилади. Мақсадига кўра тематик аудит тасдиқловчи аудит ҳисобланади, чунки унинг натижасида аудиторлар текшириш

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада махсус саволлар бўйича ўтказиладиган махсус савол, аудиторлик текширувларининг мохияти, аҳамияти, аудит, тематик аудит, вазифалари ва ташкилий асослари ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада махсус саволлар бўйича ўтказиладиган махсус савол, аудиторлик текширувларининг мохияти, аҳамияти, аудит, тематик аудит, вазифалари ва ташкилий асослари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
special question, специальный вопрос, тематический аудит, аудит, махсус савол, plan, дастур, thematic audit, программа, audit, тематик аудит, program, план, режа
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники