К содержанию
РецензированоRU2021

Вопросы применения трудового законодательства при рассмотрении индивидуальных трудовых споров в судах

Lola RAHIMQULOVA

Общество и инновации · 2 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мазкур мақолада Ўзбекистонда меҳнатга оид низоларни якка меҳнат низолари, кўриб чиқиш ва ҳал этишда суд тизимининг ўрни ва Меҳнат кодекси, аҳамияти кўриб чиқилди. Бевосита судларда кўриб суд, чиқилиши лозим бўлган меҳнат низолари аниқланди ва меҳнат ҳуқуқий муносабатлари. таҳлил этилди. Хорижий давлатларда меҳнат низоларини суд тартибида кўриб ҳал этиш қиёсий-ҳуқуқий таҳлил этилди. Якка меҳнат низоларини судлар томонидан кўриб чиқиш ва ҳал этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Меҳнат кодексига тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 1 Lecturer, Tashkent State University of Law. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: L.rahimqulova@gmail.com. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415 Вопросы применения трудового законодательства при рассмотрении индивидуальных трудовых споров в судах АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье была рассмотрена роль и значение индивидуальные судебной системы в рассмотрении и разрешении трудовые споры, трудовых споров в Узбекистане. Были определены и Трудовой кодекс, проанализированы трудовые споры, которые должны суд, трудовые рассматриваться непосредственно в судах. Проведен правоотношения. сравнительно-правовой анализ урегулирования трудовых споров в зарубежных странах. В рамках рассмотрения и разрешения судами индивидуальных трудовых споров были разработаны предложения и рекомендации, связанные с действующим Трудовым кодексом Республики Узбекистан. Бугунги кунда меҳнат муносабатларига деярли ҳар бир муомила лаёқатига эга шахслар киришиши мумкинлигини эътиборга олиб, жамият аъзоларининг нисбатан кўпчилик қисмини ташкил этувчи ходимларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини судлар томонидан самарали ва қисқа муддат ичида, соддалаштирилган тартибда ҳимоя қилиш жамиятда юз бериши мумкин бўлган ўткир ижтимоий муаммоларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган [1]. Ушбу мавзунинг долзарблигини қуйидагича асослаш мумкин: Меҳнат муносабатларида суд ўзига хос аҳамият касб этади. У нафақат ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилади, балки ташкилотларнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ манфаатларини ҳам ҳимоя қилади. Меҳнат муносабатларида иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилиги бузилишининг олди олинади. М.Раҳимовнинг фикрича, меҳнат низоларини ҳал этишда суд тизимининг асосий вазифаси ходим ва у меҳнат фаолиятини олиб бораётган ташкилот маъмурияти ўртасида юзага келган низоли вазиятни қисқа муддат ичида ҳар икки тараф учун ҳам мақбул бўлган ечим бериши билан баҳоланади [2]. Бугунги кунда Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари меҳнат низоларини кўриб, ҳал этишда биринчи инстанция ҳисобланади ва бугунги кунда меҳнат низоларининг деярли тўлалигича мазкур орган томонидан кўриб, ҳал этилади. Меҳнат низоларини суд тартибида кўриб ҳал этиш хорижий давлатлар қонунчилигида турлича эканлигини кузатиш мумкин. Умум юрисдикциявий судлар, меҳнатга оид низоларни кўриб чиқувчи махсус судлар, шунингдек маъмурий органлар (агентликлар). Мураккаблиги ва оқибатларига кўра юксак аҳамиятли бўлган меҳнат низолари меҳнат низолари комиссияларига тааллуқли бўлмасдан, бундай низолар юқори малакали юрист-судья томонидан кўриб чиқилиши назарда тутилади [3]. Шу нуқтаи-назардан амалдаги Меҳнат кодексининг 269-моддасида бевосита туман 463 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415 (шаҳар) судларида кўрилиши лозим бўлган меҳнат низоларининг қатъий рўйхати кўрсатиб ўтилган. Демак, – агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари комиссияси тузилмаган бўлса; – ушбу низолар меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисида, меҳнат шартномасини бекор қилиш вақти ва асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлашга доир бўлса; – ушбу низо ходим томонидан ишберувчига етказилган зарарнинг тўланиши ҳақида бўлса; – ушбу низо меҳнат вазифаларини бажараётган вақтида ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги оқибатидаги зарарни (шу жумладан маънавий зарарни) ёки унинг мол-мулкига етказилган зарарни иш берувчи томонидан тўланиши ҳақида бўлса; – ушбу низолар иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни ишга қабул қилмаслик оқибатида келиб чиққан бўлса бевосита туман (шаҳар) судларида кўриб чиқилади. Баъзи МДҲ давлатлари (Туркманистон Республикаси Меҳнат кодексининг 381 моддаси [4] Белорусия Меҳнат кодексининг 241-моддаси) меҳнат қонун-чилигида ҳам айнан қайси турдаги меҳнат низолари бевосита туман ёки шаҳар судларида кўриб чиқилиши лозимлиги белгилаб ўтилган бўлса [5],

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мазкур мақолада Ўзбекистонда меҳнатга оид низоларни якка меҳнат низолари, кўриб чиқиш ва ҳал этишда суд тизимининг ўрни ва Меҳнат кодекси, аҳамияти кўриб чиқилди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мазкур мақолада Ўзбекистонда меҳнатга оид низоларни якка меҳнат низолари, кўриб чиқиш ва ҳал этишда суд тизимининг ўрни ва Меҳнат кодекси, аҳамияти кўриб чиқилди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Individual labour disputes, Republic of Uzbekistan were developed, Трудовой кодекс, court, якка меҳнат низолари, Меҳнат кодекси, меҳнат ҳуқуқий муносабатлари., labour legal relationship, трудовые правоотношения, суд, индивидуальные трудовые споры, Labour code
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники