Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Пробационный контроль в обновляемом Узбекистане (На примере зарубежных стран)
Ibrahim ATAMIRZAEV · Behruz ERGASHEV · Nurshod USAROV
Общество и инновации · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада Янгилаётган Ўзбекистонда инсон жиноят, омилининг устуворлиги, жазони ижро этиш тизимида пробация, инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш борасидаги жазо, амалга оширилган ишлар шунингдек Пробация назорати жазо тизими, пробация назорати, тушунчаси ҳамда хорижий мамлакатлардаги Пробация шартли хукм. назорати масалалари ёритиб берилган. 1 Senior lecturer of the Law Faculty of Namangan State University. Namangan, Uzbekistan. 2 1st year law student of Namangan State University, Namangan, Uzbekistan. 3 1st year law student of Namangan State University, Namangan, Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415 Пробационный контроль в обновляемом Узбекистане (На примере зарубежных стран) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье освещается работа, проделанная над преступление, приоритетом человеческого фактора в обновленном пробация, Узбекистане, повсеместное применение принципа наказание, гуманности в пенитенциарной системе, а также концепция система наказаний, пробационный контроль, контроля над условным осуждением и контроля над условный приговор. условным осуждением в зарубежных странах. Инсон дунёга ёмон бўлиб келмайди, унинг қилган хатти-ҳаракатлари нотўғри бўлиши мумкин, холос. Ҳеч бир инсон атайлаб бошқа бир кишига зиён етказишни истамайди. Қотиллик, ўғирлик ва муштумзўрлик каби иллатларни эса билиб- билмай жаҳл устида, ё бўлмаса, мажбур бўлгани учун қилиши мумкин. Ўз қилмишидан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига ўтган инсонларни қўллаб- қувватлаш эса савобли амаллардандир. Ҳар қандай жамиятда турли тоифадаги шахслар фаолияти давомида интеллектуал ҳолати ёки яшаш муҳити, шароити таъсирида хато ва камчиликларга йўл қўяди, мавжуд тартиботни бузади, жиноят деб аталмиш ножўя хатти-ҳаракатни содир этади. Бундай ҳолатда қонунбузар шахсни тарбиялаш, унда муносиб хулқ- атворни қайта тиклаш ва нуқсонли хулқини тузатиш фаровонлик ва барақарорликни мақсад қилган жамиятнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис мамлакатимиздаги жазони ижро этиш муассасалари фақатгина озодликдан маҳрум этилган шахсларни сақлаш билан шуғулланмайди, аксинча уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, жамиятга мослаштириш ишларини ҳам бажаради. Айниқса, бунда оғир жиноятларга қўл урмаган, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, озодликни ва шартли ҳукм қилиш каби таъсир чоралари қўлланган шахсларни жамиятга мослаштириш нисбатан осонроқ кечади. Аммо уларни жамиятда ўз ҳолига ташлаб қўйиш ҳам ярамайди. Бундай шахслар билан алоҳида ишлаш, ахлоқий чоралар, психологик мулоқот ва суҳбатлар ўтказиш, бандлигини таъминлаб, ҳаётини изга туширишига кўмаклашиш талаб этилади. Хусусан, юртимизда назорат остидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан вазифаларни бажариш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузурида Пробация хизмати фаолияти йўлга қўйилган. Тузилма Президентимизнинг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори [1] асосида ташкил этилди. 2019 йил 1 январдан ўз фаолиятини бошлаган ушбу хизмат маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олишга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда кўплаб ривожланган мамлакатларда бундай хизмат фаолият юритади. 412 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415 Пробация – “синов” деган маънони англатиб, халқаро амалиётда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини таъминлаш ва назоратини олиб бориш билан шуғулланади. Хусусан, шартли ҳукм қилинган маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасида ишлар самарадорлигини оширадиган тизим ҳисобланади. Яъни суд ҳукми ёки ажрими билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахслар томонидан жазонинг ижро этилишини таъминлайди. Бу эса шахсни жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш имконини беради. Айни пайтда тизим томонидан шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назорат амалга оширилмоқда. Назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфи аниқланиб, бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора- тадбирлар бажарилмоқда. 2020 йилнинг 14 феврал куни “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори [2] қабул қилинди. Унга кўра, 2020 йил 1 мартдан бошлаб назорат остидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади. Қарордан кўзланган асосий мақсад- назорат остидаги шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, инсонга, жамиятга, меҳнатга, мавжуд турмуш қоидалари ва анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантиришдан иборат. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, пробация хизмати тегишли ташки
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада Янгилаётган Ўзбекистонда инсон жиноят, омилининг устуворлиги, жазони ижро этиш тизимида пробация, инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш борасидаги жазо, амалга оширилган ишлар шунингдек П…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада Янгилаётган Ўзбекистонда инсон жиноят, омилининг устуворлиги, жазони ижро этиш тизимида пробация, инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш борасидаги жазо, амалга оширилган ишлар шунингдек П… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, система наказаний, conditional control, жазо тизими, пробация, условное предложение, conditional sentence, punishment, Жиноят, наказание, пробация назорати, шартли хукм, Преступление, жазо, probation, условный контроль, punishment system, Crime
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Современная наука и исследованияNEW RENAISSANCE, HUJJATLARDA AKS ETISHI +22025