Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Педагогические основы организации лекций современным способом
Dilafruz RAFIKOVA · Feruza KHALILOVA
Общество и инновации · 223-226 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада олий таълим тизимида маъруза маъруза машғулотлари, машғулотларини ташкил этишнинг замонавий усуллари, тури, маърузанинг тури, шакли, мазмуни ва функционал шакли, вазифаси, таълим сифатини ошириш, маърузаларни мазмуни, функционал вазифаси, тайёрлаш, ўтказиш ҳақидаги фикрлар баён этилган. таълим сифати. 1 Lecturer of the Department of Pedagogy, Ferghana State University, Independent Researcher. 2 PhD, Lecturer of the department of Electric power of Ferghana Polytechnic Institute, independent researcher Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Педагогические основы организации лекций современным способом АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье описаны современные методы организации лекционные занятия, лекций в высшей школе, вид, форма, содержание и вид, функциональные функции лекций, повышение качества форма, обучения, подготовка и проведение лекций. содержание, функциональная функция, качество обучения. Маърузаларнинг турли кўринишлардаги шакллари таълим жараёнида ўзига хос йўналиш касб этиб, талабада билишнинг анъанавий мантиқий кетма-кетлигини (қабул қилиш, тушуниш, ўқиш, фикрлаш, қайта ишлаш, мустаҳкамлаш) ҳосил бўлишига олиб келади. Шу сабабли, олий таълимда ўқиладиган маърузаларнинг сифати таълим сифатини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда. Маъруза (лотин тилида – ўқиш) – бирор бир илмий, сиёсий мавзу бўйича ўқув материалини оғзаки баён этишдир. Маъруза – аниқ мавзу бўйича маълумотларни маърузачи (бир киши) томонидан талабалар гуруҳига бир текисда етказиш усули ҳисобланади. Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида маърузага ўқув юкламасининг жараёнида етакчи ўрин берилган ва фан учун ажратилган ўқув деярли 1/2 ёки 1/3 қисми маъруза машғулотлари учун ажратилган. Шунингдек, бугунги кунда таълим жараёнида маърузанинг ўрни ва шакли маълум даражада турли хил баҳсларга сабаб бўлмоқда. Умуман маърузанинг таълим жараёнидаги етакчи ўрни хусусида икки хил фикрлар юзага келмоқда. Биринчи, маърузанинг таълим жараёнида етакчи ўрнини ёқловчи фикрлар: Маъруза тарафдорлари “Ҳозирги кундаги мавжуд ахборотлар маконида маълумотларнинг жуда кўплиги сабабли айнан маъруза талабаларга тўғри йўл кўрсата олади, керакли ва зарур материалларни олишларига ёрдам беради, бўлмаса улар бундай ахборотлар маконида кераксиз маълумотлар ичида адашадилар ва кўп вақт йўқотадилар”- деб таъкидлашмоқда. Шунингдек: маъруза – мавзу бўйича тизимли таҳлиллар бериш талаб этилган ҳолларда кўпроқ мақсадга мувофиқ машғулот шакли бўлиб ҳисобланади: маъруза – талабаларни илмий иш жараёнига, илмий фаолият билан шуғулланишга йўналтирувчи машғулот шаклидир; маъруза – янги мавзуга ёки мавзунинг янги бўлимига ўтишда талабалар диққатини фаоллаштиришнинг самарали услуби ҳисобланади; маъруза – олинган билимлардан фойдаланиш эҳтиёжини шакллантиради; маъруза – айниқса, кейинги гуруҳий машғулотларга тайёрланишда, курс ёки бўлим бошида қисқа кириш шаклида олиб борилса янада кўпроқ самара беради. Иккинчи, маъруза машғулотларига қарши фикрлар: Ахборот ва маълумотлар етарли, мустақил ўқиш ва ижод қилишга катта аҳамият берилаётган, виртуал ва анимацион маърузалар мавжуд бўлган бир вақтда маърузани ўқитишнинг “нофаол” шакли сифатида иккинчи ўринга қўйиш ва уни ўқув жараёнидан чиқариш лозимлигини ёқлашмоқдалар. Шунингдек: маъруза – бошқа шахс (маърузачи) фикрини нофаол қабул қилишга ўргатади, мустақил фикрлашга тўсқинлик қилади; 467 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 маъруза – мустақил таълим самарадорлигини пасайтиради; маъруза – қачонки ўқув адабиётлари йўқ ёки етарли бўлмасагина зарур; маърузада – айрим талабалар тушунишга улгуришса, айримлари фақат маъруза матнини механик ёзиб борадилар холос. Маърузага қарши фикрдаги педагоглар маърузани ўқув жараёнида ёрдамчи ташкилий шакл сифатида қараб, етакчи шакл сифатида талабаларнинг мустақил ишларини ҳамда турли кўринишдаги гуруҳли машғулотларни илгари суришмоқда. Агар маъруза маълумотларни тўғридан-тўғри узатувчи шаклда қаралса, айрим жиҳатдан юқоридаги фикрлар тўғри бўлиб чиқади. Чунки, агар маъруза маълумотлар манбаси сифатидагина қаралса, ҳозирги кундаги замонавий ахборот- коммуникация воситалари орқали ахборотларни узатиш манбалари ва формалари билан рақобатлаша олмайди. Шу сабабли, ҳозирги кунда маърузанинг шакли ва услублари ўзгариши талаб этилади. Олий таълим муассасаларида маърузалар ўқитишнинг аниқ бир шакли қуйидаги кўринишларга эгадир: маъруза – чиройли нутқ санъати, қобилият сифатида; маъруза – ахборотни тўғридан-тўғри узатувчи ўқитиш шакли; маъруза – ахборотни умумлаштирувчи ва муаллифлик талқини; маъруза – диалог кўринишида ўқув машғулоти; маъруза – муаммони ўқув шаклида ёритади. маъруза – ижтимоий ҳодиса сифатида. Маърузани тўғридан-тўғри фақат ахборот ёки маълумотларни узатувчи шаклдан диалог кўринишда, муаммоли шаклга ва ниҳоят ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлиши албатта ўқув жараёниг
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада олий таълим тизимида маъруза маъруза машғулотлари, машғулотларини ташкил этишнинг замонавий усуллари, тури, маърузанинг тури, шакли, мазмуни ва функционал шакли, вазифаси, таълим сифатини о…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада олий таълим тизимида маъруза маъруза машғулотлари, машғулотларини ташкил этишнинг замонавий усуллари, тури, маърузанинг тури, шакли, мазмуни ва функционал шакли, вазифаси, таълим сифатини о… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- lecture sessions, содержание, вид, функциональная задача, лекционные занятия, таълим сифати, content, type, functional function, форма, мазмуни, качество обучения, form, quality of education., шакли, функционал вазифаси, тури, маъруза машғулотлари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026