К содержанию
РецензированоRU2021

Интерпретация возникновения, функций и идеологической угрозы массовой культуры

Feruza MADRAKHIMOVA

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада оммавий маданият тушунчаси объектив оммавий маданият, маънода ўрганилган. Шунингдек унинг мафкуравий таҳдид мафкуравий таҳдид, сифатида намоён бўлиб, ёшлар онгига салбий таъсирлари глобаллашув, ёшлар, очиб берилган. маънавият. Интерпретация возникновения, функций и идеологической угрозы массовой культуры АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В этой статье показано возникновение массовой массовая культура, культуры и некоторые точки зрения о ее формировании и идеологическая угроза, отрицательные влияния угрозы под маской «массовой глобализация, молодежь, культуры» в развитии общественной национальной духовность. культуры. 1 Doctor of Philosophy, Tashkent State Pedagogical University, Tashkent, Uzbekistan e-mail: fmr88@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415 Оммавий маданият пайдо бўлиш даврида унинг асосий мақсади шахсни ишлаб чиқарувчи ёки маълум бир ғоя муаллифига айлантириш эмас, балки тайёр маҳсулотларни истеъмолчисига қилиб ташлашдир. Шахс фақат ҳаётда оддийгина истеъмолчи сифатида намоён бўлса, у фақат бир оқим бўйича сузаверади ва улар миллий менталитет, миллийлик, ўзлик деган нарсалардан узоқлашади. Оммавий маданиятнинг асосий функцияси (вазифаси) оммавий маданият ўз таъсир доирасига яширган мақсадини тарқатиш яъни оммалаштиридан (бу миллат тараққиёти учун салбий мақсад ёки ижобий мақсадлар бўлиши мумкин) иборат бўлган. Оммавий маданиятнинг айрим йўналишлари жамиятдаги ишлаб чиқариш соҳасида хукмронлик қилган молиявий жараёнларни бадиий маданият соҳасига кўчиши билан боғлиқ. Бунда кўпгина ижодий ташкилотлар, банк ва саноат ташкилотлари билан узвий боғлиқ бўлгани учун, уларни (кино, дизайн, ТВ бўлиши мумкин) тижорат, кўнгилочар дастурларига чиқарилиши олдиндан белгилаб қўйилади. Ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш – бу оммавий истеъмол қилишдир, чунки ушбу маданиятни истеъмол қилувчи аудитория – бу катта заллар, стадионларнинг оммавий аудиториясидир, телевизион киноэкранларнинг миллион томошабинларидир. Ижтимоий нуқтаи назардан оммавий маданият “ўрта қатлам” номини олган янги жамият қатламини шакллантиради. Унинг маданият соҳасидаги шаклланиш жараёни француз файласуфи ва жамиятшуноси Э. Маренанинг “Давр руҳияти” (1962й) китобида аниқ ёритилган. “Ўрта синф” тушунчаси Ғарб маданиятида ва фалсафасида асосий бўлиб қолди. Бу “ўрта синф” индустриал жамиятнинг ҳаётида асосий моҳиятга айланади. Айнан у оммавий маданиятнинг шунчалик машҳур бўлишига имкон берди[1]. Шу ўринда оммавий маданиятнинг пайдо бўлишига оид сабабларни келтиришимиз мумкин, улар қуйидагилар: а) Гутенберг босма дастгоҳи ихтиро қилиниши. Бунинг натижасида ҳар қандай ҳажмдаги китобни тайёрлаш муаммоси ҳал этилди. Ушбу холат китобларни чоп этиш жараёнини бир неча бор тезлаштирди, китоб баҳосини ва иш рентабеллигини иқтисодий жиҳатдан мақбул даражага келтирди. Натижада оммавий маданиятнинг манбалари кенгайди яъни Европа адабиётида ХVII-ХVIII асрларда пайдо бўлган саргузаштли, детектив, авантюра романларининг пайдо бўла бошлади. Улар улкан тиражлар ҳисобига китобхонлар аудиториясини кенгайтирдилар. Бу ерда мисол сифатида икки ёзувчининг ижодини келтирадилар. Инглиз ёзувчиси Даниел Дефо (1660-1731) – машхур «Робинзон Крузо» романининг муаллифи ва рус ёзувчиси Матвей Камаров (1730-1812) – ХVIII-XIX асрларнинг машҳур бестселлер «Инглиз милорди Георгнинг саргузаштлари ҳақида қисса» асари муаллифи. Ҳар иккала ёзувчининг китоблари ҳам содда ва тушунарли тилда ёзилган. б) Умуммажбурий саводхонликни жорий қилиниши. Оммавий маданиятнинг пайдо бўлишига, 1870 йилда Буюк Британияда умуммажбурий саводхонлик ҳақидаги қонун ҳам таъсир ўтказди деган фикрлар ҳам бор. У XIX асрнинг бадиий ижодини ўзгартириш имконини берди яъни романларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бундан ташқари илгари адабиёт имтиёзли табақа кишилари бойлиги бўлиб, ўрта асрлар Европаси ишчи ва деҳқонлари, ўзларининг саводсизлиги сабаб ундан бебаҳра қолган бўлсалар, энди шаҳарлик ҳар бир киши арзон брошюрани сотиб олиш имконига эга бўлган[2]. 106 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415 в) Индустриялаштириш ва урбанизация. Фан-техника тараққиёти натижаларидан фойдаланиш саноат ишлаб чиқаришнинг гуркираб ривожланиши учун шарт-шароит яратди. Натижада йирик корхоналарнинг яратилиши ва ривожланиши кишиларнинг оммавий ишлаб чиқариш жамоаларига бирлашишини ҳамда уларнинг чекланган ҳудудларда ихчам тарзда истиқомат қилишини талаб этди. Бу эса урбанизация билан яъни шаҳарда ҳаёт кечириш билан боғлиқ ҳолат. г) Оммавий коммуникация воситаларини пайдо бўлиши. Газеталар, журналлар, радио ва телевидениенинг ихтиро қилиниши ва ривожланиши оммавий маданиятнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. д) Истеъмол жамиятини янада кенгайиши. Оммавий маданиятнинг пайдо бўлиши истеъмол маҳсулотларига талабнинг кўпайиши билан боғлиқ. Бунда истеъмолчилар учун янги маҳсулотларни тез ва миқдор жиҳатдан кўпроқ тақдим қилиш керак. Яъни индустрия ва урбанизациянинг ривожланиши натижас

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада оммавий маданият тушунчаси объектив оммавий маданият, маънода ўрганилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада оммавий маданият тушунчаси объектив оммавий маданият, маънода ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
popular culture, ideological, идеологическая угроза, маънавият, spirituality, мафкуравий таҳдид, массовая культура, ideological threat, молодежь, глобализация, youth, глобаллашув, ёшлар, оммавий маданият, духовность, globalization
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники