К содержанию
РецензированоRU2021

О дате смерти Саида Насырхана Тюры Камалхан Тюры угли

Dilshodbek KHOMIDOV · April -/© in Science LLC. (Andizhan State University)

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада Туркистон мухторият халқ маорифи вазири “босмачи”, лавозимида фаолият кўрсатган таниқли жадидчи- жадид, маърифатпарвар Саид Носирхон тўра Камолхон тўра қатағон, ўғлининг вафоти санаси ҳақидаги маълумотлар миллий ва коллективлаштириш, тарихшунослик, хорижий манбалар ёрдамида атрофлича таҳлил қилинган. Туркистон мухторияти, ОГПУ, энциклопедия. 1 basic doctoral student of the Department “History of Uzbekistan” of Andizhan State University, Andizhan, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 №01 (2021) / ISSN 2181-1415 О дате смерти Саида Насырхана Тюры Камалхан Тюры угли АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье с помощью отечественных и зарубежных “басмач”, источников подробно анализируется дата смерти джадид, известного джадидского просветителя Саида Носирхана репрессия, Тюра Камолхана Тюра огли, занимавшего пост министра коллективизация, историография, народного образования Туркестанской автономии. Туркестанская автономия, ОГПУ, энциклопедия. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида “давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар қаторида “лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида «Ўзбекистон миллий қомуси» жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш” алоҳида қайд қилинган. Хусусан, Фармоннинг 3-иловаси 9-бандида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида «Ўзбекистон миллий қомуси» жилдларини нашр этиш” белгиланган. Миллий энциклопедиянинг иккинчи нашрини тайёрлаш жараёнида аввалги нашрда берилган маълумотларни тубдан янгилаш, мазмунан бойитиш, маънавий- сиёсий жиҳатдан эскирган мақолаларни чиқариб ташлаш, тарихий шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўлдириш, мазмунан бойитишга катта эътибор берилиши шубҳасиз. Чунки, миллий энциклопедиянинг аввалги нашри томларидан ўрин олган айрим мақолаларда хатолик ва чалкашликлар, тарихий шахслар таваллуд ёки вафоти саналарида ноаниқликлар учрайди. Масалан, таниқли маърифатпарвар Носирхон тўра Камолхон тўра ўғлининг вафоти санаси миллий энциклопедия ва бошқа илмий тадқиқотларда турлича кўрсатиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 2020 йил 31 августда “Шаҳидлар хотираси” хиёбонига ташриф буюрганида совет тузуми даврида ноҳақдан қатағон қилинган буюк аждодларимизни хотирлаб, улар хусусида: “бу инсонлар ҳақиқий етакчилар, илғор зиёлилар, адабиёт, маданият намояндалари, бошқача айтганда, миллатимизнинг, халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Тасаввур қилинг, агар улар қатағон қилинмаганида Ватанимиз ривожи учун, илм- фан, иқтисодиёт, маданият ва адабиётимиз учун қандай буюк ишлар қилган бўлар эди, халқимизни олдинга бошларди. Шу билиб туриб қилинган. Бугун буни армон билан эслаймиз”, дея таъкидладилар. Ватанимиз тарихида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган, бироқ, бой ва чуқур маънога эга бўлган илмий мероси халигача батафсил ўрганилмаган тарихий шахслардан бири Носирхон тўра Камолхон тўра ўғлидир. У 1871 йилда Наманган вилоятининг Косонсой туманида туғилган. У дастлабки таълимни отасининг мактабида ва мадрасасида олганидан сўнг Бухорода, Кобул, Деҳли, Бағдод ва Ҳижоз шаҳарларида таҳсил олган. Туркистонга қайтгач (1912) Наманган шаҳар қозиси бўлган, 1913 йилдан жадидчилик ҳаракатининг фаол аъзосига айланган. Туркистон 57 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 №01 (2021) / ISSN 2181-1415 мухторияти ҳукумати маориф вазири (1917 – 1918), совет ҳокимиятига қарши олиб борилган ҳаракат раҳбарларидан бири, йирик уламо бўлган. Бугунги кунда энциклопедия ва бошқа илмий китоблар ҳамда интернет нашрларида Носирхон тўранинг вафот этган вақти ҳақида турлича қарашлар учрамоқда. Мақола умумбашарий эътироф этилган тарихий тадқиқот усуллари – тарихий- хронологик, қиёсий-мантиқий таҳлил, кетма-кетлик, холислик тамойиллари асосида ёзилган. Унда Носирхон тўра Камолхон тўра ўғлининг вафоти ҳақидаги маълумотлар таққослаш орқали ёритилган. Мавзуни ўрганилганлик масаласида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мустақилликка эришгач Туркистондаги жадидчилик, миллий- озодлик ҳаракатлари, Совет давлатининг коллективлаштириш сиёсати ва унга қарши халқ ҳаракатлари, жумладан, Саид Носирхон тўра Камолхон тўра ўғлининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бир қатор янги маълумотлар илмий муомалага киритилди. Атоқли тарихчи олим, профессор Р.Т. Шамсутдиновнинг “Босмачилик ҳақида ўйлар” (Мулоқот журнали 1993 йил 5–6-сонлар) номли илмий мақоласи, “Тарихнинг ҳасратли саҳифалари” (Тошкент. “Шарқ”, 2006), “Қатағон қилинган юртдошларни хотирлаб” (Тошкент. “Akademnashr” 2018) каби асарларида, шунингдек, профессор Қ.Ражабовнинг “20-йилларда Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатининг таниқли ғоявий мафкурачилари ва йўлбошчилари” (“Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журнали, 1998 йил №10-11) номли мақоласида Носирхон тўра Камолхон тўра ўғлининг ҳаёт йўли билан боғлиқ айрим маълумотлар тарихийлик,

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада Туркистон мухторият халқ маорифи вазири “босмачи”, лавозимида фаолият кўрсатган таниқли жадидчи- жадид, маърифатпарвар Саид Носирхон тўра Камолхон тўра қатағон, ўғлининг вафоти санаси ҳақидаги м…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада Туркистон мухторият халқ маорифи вазири “босмачи”, лавозимида фаолият кўрсатган таниқли жадидчи- жадид, маърифатпарвар Саид Носирхон тўра Камолхон тўра қатағон, ўғлининг вафоти санаси ҳақидаги м… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), historiography, жадид, “босмачи”, тарихшунослик, джадид, репрессия, қатағон, encyclopedia, “basmach”, “басмач”, jadid, историография, энциклопедия, коллективлаштириш, Туркестанская автономия, Туркистон мухторияти, repression, OGPU, Turkestan autonomy, ОГПУ, collectivization, коллективизация
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники