Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Эволюционная структура и функции конкуренции
Shoxista AXUNOVA
Общество и инновации · 5 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада рақобатнинг эволюцион тузилиши ва Рақобат, муносабат, вазифалари бўйича аниқ маълумотлар берилган. маҳаллий бозор, ёввойи ва Ривожланиш босқичларига ва унинг асосий вазифаларига цивилизациялашган тўхталиб ўтилган. рақобат, табиий деҳқончилик. Эволюционная структура и функции конкуренции АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Данная статья дает подробную информацию об Конкуренция, эволюционной структуре и функциях конкуренции. отношение, Рассмотрены этапы развития и его основные задачи. местный рынок, дикая и цивилизованная конкуренция, естественное земледелие. 1 candidate of economic sciences, associate professor of Fergana polytechnic institute, Fergana, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 02 (2021) / ISSN 2181-1415 КИРИШ Ўзбекистон Республикасида барқарор ривожланиш, минтақалар иқтисодиётини изчил ривожлантириш, чуқур таркибий ўзгаришлар асосида ривожлантириш мамлакат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Рақобат – иқтисодий категория сифатида бозор иқтисодиётининг ва умуман товар хўжалигининг энг муҳим белгиси, уни ривожлантириш воситаси, бозор механизмининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. «Рақобат (лотинча concurepe – тўқнашув; инглизча cомпетитион) – бозорда иштирок этаётган корхоналар ўртасидаги ўз маҳсулотларини сотишнинг энг қулай имкониятларини таъминлаш, харидорларнинг турли-туман эҳтиёжларини қондириш мақсадидаги ўзаро таъсир, ўзаро алоқа ва кураш иқтисодий жараёнидир [1]. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ Тадқиқотлар натижасида шунга амин бўлиш мумкинки, бозор иқтисодиёти шароитида рақобатни ривожлантиришни самарали қўллаб-қувватлаш, таниқли хориж корхоналари ва ташкилотлари маблағларини кенг жалб этиш, улардан мақсадли ишлаб чиқариш линияларни барпо этиш, субъектлар барқарорлигини таъминлаш, соҳага инновацион ўзгаришларни олиб кириш йўналишларини ўрганишда таҳлил ва синтез, тизимли таҳлил, кузатув-анкеталаш усулларидан фойдаланилган. МАВЗУНИНГ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ Мазкур тадқиқот иши доирасида бажарилган мавзуга бағишланган оммавий назариялар ҳамда илмий тадқиқот ишлари кўплаб учрайди. Х1Х асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида Нидерландия ва Швейцария гуллаган даври, Япониянинг кўринмас ўсиши ва гуллаши, Жанубий Кореянинг иқтисодий муваффақиятлари ва қатор янги индустриал мамлакатларни жадал иқтисодий ривожланиши эса мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳуслотлар рақобатбардошлигига эътибор қаритила бошлади. ХVII асрнинг ўрталарига келиб классик сиёсий иқтисод вақиллари саналган А. Смит ва Д. Рикардонинг хизматларида кузатилди. Кейинги даврларда Ф. Перру, А. Маршалл, Дж.Кейнс, В. Леонтев, Й. Шумпетер, П. Сраффа, М. Портер, Ф. Котлер ва бошқаларнинг меҳнатлари туфайли рақобат назарияси янада ривож топди.Ф. Перру рақобатни доимий таҳдидли ҳаракат сифатида тушунтиради. Инсон ўз манфаатини кўзлаб қимматроқ сотиб, арзон харид қилишга интилади. Шунинг учун рақобат билан доимий тўқнашишга тўғри келади. ТАХЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР Бозор иқтисодиётининг илк белгилари пайдо бўлиши билан унга хос рақобат ҳам юзага келади. Иқтисодиёт ривожига мос холда рақобатчилик муносабатлари ҳам такомиллашиб боради. Бозор рақобати тарихан 4 босқичдан ўтади. Биринчи босқич – бу натурал хўжаликдан бозор иқтисодиётининг дастлабки шаклларига ўтиш бўлиб, бу даврда рақобат майда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида боради. Бу босқичда рақобат маҳаллий бозорлар доирасида борасида, у бир турдаги товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида бўлади. Рақобатда ғолиб чиқиш воситаси тажриба тўплаб, меҳнат махоратини ошириш ҳисобланади. 88 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 2 № 02 (2021) / ISSN 2181-1415 Иккинчи босқич – бу капиталистик эркин рақобат босқичидир. Бу босқич товар хўжалигининг оммавий тус олиши билан, майда товар ишлаб чиқариш ўрнига йирик машиналар тизимига ва ёлланган меҳнатга таянган товар ишлаб чиқаришнинг келиши билан характерланади. Рақобатни чеклашлар бўлмайди, у эркин курашга айланади, бу кураш маҳаллий бозорлар доирасидан чиқиб, миллий бозор микёсида юз беради. Рақобат шиддатли боради, унинг иштирокчилари кўпчиликдан иборат бўлади. Рақобатда ғолиб чиқишнинг шарти янги техникани жорий этиб, меҳнат унумдорлигини ўстириш, янги товарларни ишлаб чиқариш бўлади. Учинчи босқич – бу монопол рақобат босқичи бўлиб, у якка ҳокимликка интилувчи йирик корхоналарнинг курашидир. Рақобат иқтисоднинг монополлашган ва монополлашмаган соҳаларида алоҳида боради, аммо бу соҳалар ўртасида ҳам кураш кетади. Рақобатда енгиб чиқиш шартлари иккинчи босқичдагидек бўлади, аммо ўзаро курашда бозорни эгаллаб олиш, сиёсий ҳокимиятдан фойдаланиш кабилар кенг қўлланади. Бу босқичда монопол рақобат етакчи бўлса-да, эркин рақобат йўқолиб кетмайди, у иккинчи каторга сурилади. Иқтисодиётда монопол рақобат соҳаси ва эркин рақобат соҳаларига ажралиш бўлади. Тўртинчи босқич – янгича эркин рақобат босқичи бўлиб, у аралаш иқтисодиётга хосдир. Бу босқичда рақобатчилар ғоят кўпчилик бўлиб, улар йир
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада рақобатнинг эволюцион тузилиши ва Рақобат, муносабат, вазифалари бўйича аниқ маълумотлар берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада рақобатнинг эволюцион тузилиши ва Рақобат, муносабат, вазифалари бўйича аниқ маълумотлар берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Competition, local market, естественное земледелие, дикая и цивилизованная конкуренция, attitude, табиий деҳқончилик, wild and civilized competition, отношение, Конкуренция, местный рынок, муносабат, ёввойи ва цивилизациялашган рақобат, Рақобат, маҳаллий бозор, natural farming
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025