К содержанию
РецензированоRU2024

AМБРОЗИЯ ХАВФЛИ КАРАНТИН БЕГОНА ЎТИ ҲАҚИДА

Jumamuratov Ulug’bek G’aniybay og’li · Aymuratov Damir Alpisbay og’li (O’simliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti) · Aymuratova Diana Alpisbay qizi (O’simliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti)

Современная наука и исследования · 3 · 2024

Аннотация

Ambrosia quarantine weed and its morphology, spread, damage and control are explained to farmers and farms growing agricultural products. Key words: ambrosia quarantine alien, morphology, biological properties, distribution and its damage. АМБРОЗИЯ – ОПАСНЫЙ КАРАНТИНОВЫЙ СОРНОК Аннотация. Фермерам и хозяйствам, выращивающим сельскохозяйственную продукцию, разъясняется карантинный сорняк амброзия, его морфология, распространение, вред и меры борьбы. Ключевые слова: амброзия карантинная чужеродная, морфология, биологические свойства, распространение и вредоносность. ШУВОҚ БАРГЛИ АМБРОЗИЯ (AMBROSIA ARTEMISIFOLIA L.) Asteraceae оиласига мансуб бир йиллик карантин бегона ўт бўлиб, ташқи кўринишидан шувоқ баргига ўхшайди. Морфологик белгилари. Шувоқ баргли амброзия бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Унинг илдиз тизими ўқ илдизли бўлиб, тупроққа 4 м чуқурликкача кириб боради. Пояси тик ҳолатда тўғри ўсади, бўйи 20-200 см гача бўлади, юқориги қисми учбурчак кўринишида супургисимон шохлайди, кучсиз ѐки кучли сиқилган дағал туклар билан қопланади. Барглари 4-15 см узунликда бўлади, устки томони тўқ яшил, деярли яланғоч, остки томони кулрангсимон яшил, қуюқ дағал туклар билан қопланади. Юқоридаги барглари навбатлашиб жойлашади, деярли бандсиз, патсимон бўлакли, пасткилари эса қарама - қарши, бандлилари икки карра патсимон бўлакланган. Гуллари айрим жинсли чангчи гуллари сариқ, бешта тишли, диаметри 3-5 мм келадиган ярим шарсимон ѐки қўнғироқчасимон саватчаларда тўпланади, гулбандининг узунлиги 2-3 мм келади. Саватчалари бошоқсимон тўпгулларда тўпланади. Уруғчи гуллари 1-3 ва ундан ҳам кўпроқ миқдорда чангчи тўпгуллар асосида ва юқориги баргларнинг қўлтиғида жойлашади, 1 00 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2024 VOLUME 3 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ уларда гул ѐнлиги бўлмайди, шакли тухумсимон, учки қисми сиқилган ва ўткирлашган, узунлиги 4-5 см келадиган ўсиб бирлашиб кетувчи ўрамалар ичида жойлашади. Биологик хусусияти. Шувоқ баргли амброзия август-октябр ойларида гуллайди. Мазкур карантин ўсимлик кеч кузгача ўсади. Битта ўсимликда ўртача қарийиб 1-25 минг донагача уруғ ҳосил бўлади. Кучли ривожланган туплари ҳатто 100 минг донагача уруғ бериши мумкин. Янги йиғиб олинган уруғлари деярли унмайди (уларда биологик тиним даври 5-6 ойни ташкил этади, иккиламчи тиним даври қарийиб 40 йилгача давом этиши мумкин). Майсалари тупроқнинг 8 см гача чуқурлигида жойлашган уруғлардан униб чиқади, шу ўринда таъкидлаш жоизки, уруғларнинг асосий катта қисми тупроқнинг ушбу қатламида (1-4 см) жойлашади. Ўсимликнинг ўсув даври 150-170 кун давом этади. Дастлаб амброзия секин ўсади: баҳорда майсалар пайдо бўлгандан ғунчалаш фазасигача 100-120 кун ўтади, ғунчалашдан меваларининг пишишигача эса 50-60 кун талаб этилади. Тарқалиш усули. Шувоқ баргли амброзия фақат уруғи билан тарқалади (дон заҳиралари, уруғлик донлар, дон қолдиқлари, шунингдек, транспорт воситаларига ѐпишиб қолган тупроқ воситасида). Унинг уруғлари сузувчан бўлиб, суғориш, оқава ва ѐмғир сувлари билан осон тарқалади. Зарари. Шувоқ баргли амброзия карантин бегона ўт ҳисобланади. У деярли барча дала экинларини зарарлайди айниқса, сабзавот ва ҳайдалма экинлар орасида кучли тарқалади. Амброзия тупроқдаги озуқа моддаларни ўзлаштиришда маданий экинларга нисбатан кучли рақобат қилади ва ҳар қандай тупроқни юқори даражада кучсизланишга олиб келади. Олимларнинг тадқиқ қилишича, бир тонна қуруқ модда ҳосил бўлиши учун шувоқ баргли амброзия тупроқдан 15,5 кг азот, 1,5 кг фосфор ва қарийиб 950 тонна сувни ўзлаштириши мумкин. Амброзия билан ифлосланган далаларда дехқончилик ишларининг сифати пасаяди (айниқса тупроққа асосий ишлов бериш ва ҳосилни йиғиб олиш даврида). Бундай далаларда етиштирилган буғдойнинг оқсил таркиби 0,5% га, шишасимонлиги эса 1% га пасаяди. Ўсимликларга етказадиган зараридан ташқари, амброзия инсонларнинг саломатлигига ҳам кучли хавф туғдиради. Унинг чанглари “поллиноз” деб аталувчи (инглизча pollen сўзидан олинган бўлиб “чанг” маъносини англатади) кўпгина аллергик касалликларни келтириб чиқаради. Кураш чоралари. Агротехник кураш чоралари. Далаларни шувоқ баргли амброзиядан тозалашда қуйидаги агротехник чоралар муҳим аҳамият касб этади: алмашлаб экиш қоидаларига қатъий амал қилиш, тупроққа сифатли ишлов бериш, экинларни парваришлашда карантин ўсимликнинг қайта кўпайишига барҳам берувчи тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш (мунтазам чопиқ, бегона ўтларни йўқотиш). Амброзия билан кучли зарарланган ерларда қора шудгор яхши натижа беради, бунда ишлов бериш тадбирлари тўғри бажарилганда амброзия билан ифлосланганлик 70- 80% га камаяди. Кучли ифлосланган далаларда икки йил узлуксиз кузги ғалладошларни етиштириш (ҳосили йиғиб олингач, ярим қора шудгор қилиш) ҳам яхши натижа беради. Шувоқ баргли амброзиянинг уруғлашига барҳам бериш учун ғалладошлар йиғиб олинган заҳотиѐқ анғизни кўпи билан 8-10 см чуқурликда юза ҳайдаш ѐки ҳосил йиғиб олингандан сўнг тезда 25-30 см чуқурликда асосий шудгорлашни ўтказиш ниҳоятда 1 01 Intern

Доказательный фрагмент

«Ambrosia quarantine weed and its morphology, spread, damage and control are explained to farmers and farms growing agricultural products.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ambrosia quarantine weed and its morphology, spread, damage and control are explained to farmers and farms growing agricultural products. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ambrosia quarantine alien, morphology, biological properties, distribution
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники