ЖУРНАЛ АГРО ПРОЦЕССИНГSagit Kurbanbaev, Zakir Turlibaev2022
Клинические признаки, патологоанатомические изменения и меры профилактики диплококков телят.
Интизор Шералиева (Ветеринарный научно-исследовательский институт) · Н Наврузов (Ветеринарный научно-исследовательский институт)
in Library · 2026
Аннотация
Чорвачилик хўжаликларида бузоқлар ва қўзилар орасида кўп учрайдиган диплококкоз касаллигига ташхис қўйиш, аниқлаш, клиник белгилари, патологоанатомияси, даволаш ва олдини олиш борасида маълумотлар келтирилган. Бу эса хўжалик мутахассисларига касалликни аниқлашда ва доволашда қўлай имконият яратади. Калит сўзлар: Эпизоотология, ветеринария, микробиология, патанатомия, клиник белгилар, диплококкоз. Кириш.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 24 мартдаги 9 сонли “Чорвачиликни хусусийлаштиришни давом этириш ва хусусий тадбиркорликни қуллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғриси”даги қарори хамда ушбу қарорни бажариш юзасидан қишлоқ хўжалик вазирининг 1996 йил 6 апрелдаги 86 сонли бўйруғи Республикамиз Прездентининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтириш рағбатлантириш чора-тадбирларитуғрисида”ги фармони 143 Республикамизда чорвачиликни хусусий мулкчилик асосида жадал ривожлантириш ва рентабелли соҳалардан бирига айлантиришга қаратилган. Шунингдек 2008 йил 21 апрелда ПҚ- 842 қароридан келиб чиқиб хам биз ветеринария мутахасислари учун мухим ахамият касб этади. Мухтарам Прездентимизнинг қароридан келиб чиқиб хозирги кунда асосий муаммо бўладиган касалликларни бартараф этиш, хайвонлар бош сонини кўпайтириш, асосий муаммога эга бўлган касалликларни олдини олиш даволаш чора тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим ахамиятга эгадир. Қишлоқ хўжалигиниг мухим тармоғи бўлган чорвачиликни ривожлантиришга салмоқли хисса қўшиш ва уни етарли даражада махаллий ресурслардан кенг доирада фойдаланиш мумкин бўлган ветеринария дори-дармонлари билан таминлаш, бугунги кунда ветеринария фаолиятининг мухим вазифаларидан биридир. Маълумки ҳайвонларнинг юқумли касалликлари чорвачилик учун энг катта хавф бўлиб ҳисобланади ва соҳанинг ривожланиши юқори рентабелликка эришишга тўсқинлик қилади. Чунки, ҳайвонлар орасида юқумли бактериал касалликларда касалланиш ва ўлиш даражаси юқори, касалликлар жуда оз вақтда кенг худудга тарқалади, олдини олиш ва даволаш каби тадбирларга кўплаб маблағ сарфланади. Шунинг учун чорвачилик хўжаликларида бактериал юқумли касалликларнинг эпизоотологиясини ўрганиш, олдини олиш ва даволаш воситаларини яратиш мухим аҳамиятга эга. Тадқиқот натижалари: Диплококкоз - қишлоқ ҳўжалик ва ёввойи ҳайвонларнинг юқумли бактериал касаллигидир (қўзғатувчиси Streptococcus pheumoniae (Diplococcus lanceolоаtus)). Касаллик йилнинг айниқса қиш ва баҳор ойларида кўпроқ учрайди, ўпканинг яллиғланиши сепсис, артрит, ичакнинг яллиғланиши, лимфа тизимининг жароҳатланиши билан кечади. Ёш ҳайвонларда ўта ўткир, ўткир ва ярим ўткир шаклларда кечиб уларнинг ўлимига сабабчи бўлади. Катта ёшли ҳайвонларда асосан сурункали, баъзан, ўткир шаклларда кечиб эндометрит, аборт, артрит, мастит касалликларининг ривожланишига сабабчи бўлади. (Чепуров К.П., 1963; Махматкулов М.А., Ибадуллаев Ф.И., Элмуродов Б.А.) Диплококкоз касаллиги билан бир қанча олимлар томонидан ўрганилган: И.И.Архангельский Қозоғистонда, Э.Г.Мамацев Москвада ва К.П.Чепуров Узоқ Шарқда ҳар бири мустақил ҳолда касалликка қарши махсус биопрепаратлар яратишган. Диплококкоз касаллиги қишлоқ хўжалиги ва ёввойи ҳайвонларнинг юқумли касаллиги бўлиб, И.И. Архангельский икки серотип диплококкоз штаммидан суюқ формол вакцина тайёрлаган. Вакцинанинг тажриба серияси оқ сичқонларда қуёнларда ва бузоқларда синаб кўрган ва ижобий натижаларга эришган. Э.Г. Мамацев ўзининг тадқиқотларида диплококкозга қарши формол вакцинанинг оқ сичқонлар ва қуёнларга эмлаб сўнгра патоген диплококкларни юқтириб иммуногенлик хусусиятларини ўрганган ва ижобий натижа олган. Аммо катта ёшдаги ҳайвонларда ушбу вакцинани синаб кўришмаган. Клиник белгилари. Касаллик 1-2 кун, баъзан 1 ҳафта давом этади. Янги туғилган бузоқ, қўзи ва чўчқа болаларининг киндик атрофида кучли оғриқ сезилади, қизариб шишган бўлади, пайпаслаганда у ердан суюқ қўланса ҳидли, йирингли экссудат ажралади. Ўз вақтида даволанмаса қонга сўрилиб, организмга тарқалади ва септицемия ривожланади, ички аъзоларда ҳамда бўғинларда йирингли ўчоқлар пайдо бўлади. Касал ҳайвон холсизланади, озиқадан бош тортади, бурундан кўпикли ва қонли суюқлик оқиши, баъзиларининг орқа оёқлари фалажланади, бўғинлар шишади, тана ҳарорати ўлчаб кўрилганда 41,0-42,00 Скўтарилиб, нафас олиш қийинлашади ва юрак уриши тезлашади. Катта совлиқларда эса касаллик сурункали кечиб бола ташлаш, артирит, мастит ҳолатлари кўзатилади, уларнинг ҳам тана ҳарорати кўтарилади, нафас олиш ва юрак уриши тезлашади. Диплококкоз билан кўпинча 1-3 ҳафтали бузоқлар, қўзилар ва чўчқа болалари касалланади ва ўткир сепсис белгилари билан кечади. Патанатомик ўзгаришлари. Ўлган ҳайвонни ёриб кўрганда ингичка ичак, баъзан ширдоннинг шилимшиқ пардасида, қорин пардасида, эпикард ва эндокард остида нуқтали майда доғли қон қуйилишлар кўринади. Шунингдек бурун, томоқ, кекирдакнинг шиллиқ пардаларида ўткир гипермия, ўпкада гипермия ва шиш кўринади.Касалликнинг ўпка шаклида крупоз яллиғланиш, тери ости тўқимасида геморрагик эксудатларнинг тўпланиши, лимф
Доказательный фрагмент
«Чорвачилик хўжаликларида бузоқлар ва қўзилар орасида кўп учрайдиган диплококкоз касаллигига ташхис қўйиш, аниқлаш, клиник белгилари, патологоанатомияси, даволаш ва олдини олиш борасида маълумотлар келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюЧорвачилик хўжаликларида бузоқлар ва қўзилар орасида кўп учрайдиган диплококкоз касаллигига ташхис қўйиш, аниқлаш, клиник белгилари, патологоанатомияси, даволаш ва олдини олиш борасида маълумотлар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Эпизоотология, ветеринария, микробиология, патанатомия, клиник, mikrobiologiya, клиническая симптоматика, veterinary medicine, veterinariya, microbiology, klinik belgilar, pathanatomy, ветеринарная медицина, diplococcosis., Epizootologiya, диплококкоз., Epizootology, diplokokkoz., patanatomiya, clinical symptoms
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026