Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Совершенствование метода аллергической диагностики бруцеллеза животных в условиях Узбекистана
ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ · РИВОЖЛАНТИРИШ ҚЎМИТАСИ · САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ · ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ (ИНСТИТУТИ) · РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: (ИНСТИТУТИ) · РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ (ИНСТИТУТИ) · МАТЕРИАЛЛАРИ ТЎПЛАМИ (ИНСТИТУТИ) · ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ (ИНСТИТУТИ) · РИВОЖЛАНТИРИШ ҚЎМИТАСИ (ИНСТИТУТИ) · САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ (ИНСТИТУТИ)
in Library · 2020
Аннотация
Мақолада қорамоллар туберкулѐзининг алоҳида табиатига эга бўлган баъзи хусусиятлари, келтириладиган ижтимоий ва иқтисодий зарар, касалликдан соғломлаштиришнинг 3 хил услуби: – Ветеринария–санитария, Тубазид кимѐпрофилактикаси ва ЭТИС комплекс препарати ѐрдамида кимѐпрофилактика қилиш услубларининг ўзаро қиѐсий иқтисодий самарадорлигининг таҳлили берилган. Калит сўзлар: Ветеринария-санитария, Тубазидопрофилактика, ЭТИС, синергизм, пролонгация, комбинация, микобактерия, М.tuberculosis, M.bovis, аллергия. Кириш. Республикамизда туберкулѐзнинг бир қанча муаммолари, хусусан қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида касаллик тарқалишининг ўзига хос хусусиятлари, эмланган ва касалланган ҳайвонларда бир хил аллергик реакция намоѐн бўлиши, ППД туберкулин диагностикумини чет давлатлардан валютага сотиб олиниши каби муаммолар ўз ечимини тўлиқ топгани йўқ. Айниқса, касаллик қўзғатувчисининг маълум бир турдаги ҳайвон организмига эволюция давомида мослашишига қарамасдан, улар қишлоқ хўжалик, уй ва ѐввойи ҳайвонлар ҳамда паррандаларга ва ҳатто инсон организмига миграция қилиши касаллик бўйича эпидемик ва эпизоотик ҳолатни мураккаблашувига олиб келмоқда. Туберкулѐзнинг барча юқумли касалликларга хос бўлган хусусиятлари билан бир қаторда алоҳида табиатига эга бўлган бир қанча хусусиятлари ҳам мавжуд. Касалликнинг тарқалиши, инфекция келтириб чиқарадиган омиллар, сурункали кечиши, организмнинг касалликка нисбатан миқдорий ва сифатий тафовутда бўлиши жумласидандир. Туберкулѐзга қарши курашиш йўриқномасига (Тошкент 2016 й.) мувофиқ касалликка қарши кураш фақат санитария усулида олиб борилиб, молларнинг насллилиги, ѐши, буғозлиги ѐки маҳсулдорлигидан қатъий назар туберкулинга реакция берган молларни бартараф қилиб боришга қаратилган. Бунинг натижасида баъзан асоссиз равишда кўплаб мол бош сони сўйилиши натижасида йуқ қилинади. Туберкулѐз аниқланган хўжаликларда режа асосида аллергик текширишларда ҳар бир туберкулинизацияда (2-3 ой оралиқ билан) ижобий реакция берган қорамоллар бартараф қилиб борилади. Бундай жараѐн узоқ давом этиши мумкин ва бу даврда кўплаб маҳсулдор молларнинг камайишига олиб келади. Подада қолган шартли соғлом моллар организми эса муҳофаза қилинмайди. Бундан ташқари туберкулѐз аллергиясида нотипик микобактериоз омили (парааллергия, псевдоаллергия) соғломлаштириш 111 тадбирларининг натижасига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Туберкулѐз бўйича носоғлом хўжаликларда латент микробизм жараѐни ҳам кечади. Сабаби, мол организми ѐш даврида (бузоқлигида) инфекцияни юқтирган бўлади ва микобактерия таѐқчалари айрим ички-аъзо ва лимфа тугунларида пассив ҳолатда яшаб қолади. Ёш мол вояга етиб, сут маҳсулоти бера бошлагандан сўнг, табиийки организмниниг резистентлиги биринчи туғишдан сўнг пасаяди. Шу фурсатда пассив яшаб қолган туберкулѐз таѐқчалари қайта фаоллашади ва фаолият кўрсата бошлайди, ҳайвон организмида касаллик ривожланади. Одатда, бундай моллар аллергик текширишларда ППД- туберкулинга реакция бермайди, аммо ташқи муҳитга қўзғатувчини тарқата бошлайди. Подада шартли соғлом мол организмини муҳофазалаш ѐрдамида фермада қолган мол бош сонини сақлаб қолишнинг имконияти яратилган. ЭТИС комплекс препарати ѐрдамида ҳайвонлар туберкулѐзини кимѐпрофилактика қилиш услуби ишлаб чиқилган. Ўтказилган тадқиқотлар ҳамда препаратни касалликдан соғломлаштириш услубининг амалиѐтга жорий этиш натижасида ушбу услуб бўйича илмий техник хужжатлар тузилиб, Республика ветеринария бошқарув идораларида тасдиқланган ва Давлат Стандарти рўйхатига олинган. Материал ва услублар. ЭТИС комплекс препарати ѐрдамида соғломлаштириш услубининг иқтисодий самарадорлиги бошқа соғломлаштириш услубларига нисбатан самарадорлиги қиѐсий таҳлил қилинди. Препарат асосан носоғлом фермалардаги шартли соғлом молларга ҳамда туберкулѐз юқиш ва тарқалиш эҳтимоли бўлган хўжаликлар фермаларида касалликка қарши курашиш ва олдини олиш йўриқномаси тадбирларига қўшимча сифатида қўлланилди. Препартни жорий этиш тадбирлари ―Ҳайвонлар туберкулѐзига қарши ЭТИС-2 препаратини амалиѐтда қўллаш бўйича (Тошкент 1998 й.) ЙЎРИҚНОМА‖-га мувофиқ қўлланилди. Туберкулѐз бўйича чорвачилик хўжаликлари фермаларида касалликдан келтириладиган иқтисодий зарарнинг миқдори «Методика определения экономической эффективности ветеринарных мероприятий (М., 1982 г. стр. 33)» услубий тавсияномаси бўйича аниқланди. Тадқиқотларнинг натижалари. ЭТИС комплекс препарати ѐрдамида кимѐпрофилактика қилиш услубини жорий этиш натижасида хўжаликларда инфекцияни бартараф қилиш муддатлари кескин қисқарди ва кўплаб шартли соғлом молни касалликдан асраб қолишга эришилди. Туберкулѐз бўйича носоғлом ва шартли соғлом фермалардаги шартли соғлом молларни касалликдан ҳимоя қилишда ва соғломлаштириш муддатларини қисқартиришда препарат самарали восита бўлиб хизмат қилди. ―Ҳайвонлар туберкулѐзини олдини олиш ва қарши курашиш‖ бўйича йўриқномада аллергик текширишда ППД-туберкулинга реакция бермаган шартли соғлом мол организми муҳофаза қилинмайди ва кейинги текширишларда реакция берган молллар кушхоналарда сўйилиб, бартараф қилиб бо
Доказательный фрагмент
«Мақолада қорамоллар туберкулѐзининг алоҳида табиатига эга бўлган баъзи хусусиятлари, келтириладиган ижтимоий ва иқтисодий зарар, касалликдан соғломлаштиришнинг 3 хил услуби: – Ветеринария–санитария, Тубазид кимѐпрофил…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада қорамоллар туберкулѐзининг алоҳида табиатига эга бўлган баъзи хусусиятлари, келтириладиган ижтимоий ва иқтисодий зарар, касалликдан соғломлаштиришнинг 3 хил услуби: – Ветеринария–санитария, Тубазид кимѐпрофил… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ветеринария-санитария, Тубазидопрофилактика, ЭТИС, антитело, stabilization., referent shtammlar, agglyutinatsiya, reaktogenlik, reference strains, sensitization, sensibilizatsiya, reactogenicity, аллерген, GPJGGA, shtamm, инактивация, Брюссель, реактогенность, antitela, inactivation, штамм, strain, inaktivatsiya, агглютинация, brussels, сенсибилизация, stabilizatsiya., antibody, референтные штаммы, стабилизация., brusellѐz, agglutination, allergen
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026