К содержанию
РецензированоRU1999

Метод лечения и профилактики трихофитии крупного рогатого скота

Гулмурод Мамадуллаев (Ветеринарный научно-исследовательский институт) · Хадича Усмонова (Научно исследовательский институт ветеринарии)

in Library · 1999

Аннотация

мақолада қорамоллар трихофитиясини 1%-ивермектин ва мультивитамин препаратларининг комбинацияси билан даволаш ва профилактика қилишнинг такомиллаштирилган услубини жорий ҳақида баён қилинган. Кириш: Чорвачиликни ривожлантириш, сифатли, арзон гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш учун қишлоқ хўжалик ҳайвонларини асраш, парваришлаш, наслини яхшилаш, маҳсулдорлигини ошириш, улар орасида турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш зарур. Аҳоли ва шахсий фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтириш ҳамда ривожлантиришнинг айни дамларида, чорвачилик хўжаликларида учраб турадиган ҳайвонларнинг дерматомикозлари муҳим аҳамиятга эга. Айниқса трихофития касаллиги Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида кенг тарқалган ва чорвачилик хўжаликларига катта иқтисодий зарар етказмоқда [2]. Мавзунинг долзарблиги: Трихофития касаллиги дерматомикозлар гуруҳига кирувчи касаллик бўлиб узоқ вақтлардан бери маълум. Трихофития сурункали юқумли касаллик бўлиб, тери ва жуннинг кескин чегараланган, кепаксимон қазғоқланган кулранг қатлам билан қопланган тамға шаклида зарарланиши ёки тери ва фолликулаларининг яллиғланиши билан тавсифланади. Касаллик соғлом ҳайвон организмига контакт йўли билан юқади [3]. Ҳозирги вақтда трихофитонларнинг қуйидаги турлари маълум, жумладан жуфт туёқли ҳайвонларда (қорамол, қўй ва бш.) – Тr.verricosum, отларда – Тr.equinum, чўчқалар, мўйнали ҳайвонлар, мушуклар, итлар, отлар ва кемирувчиларда – Тr. Gypseum, паррандаларда – Achorion gallinae [6]. 100 Ветеринария медицинаси, хусусан ветеринария дерматологиясининг интенсив ривожланишига қарамай ҳали ҳам дунёнинг аксарият мамлакатларида трихофития ҳайвонларнинг тери касалликлари ичида муҳим ва барқарор улушга эга ва энг кенг тарқалган замбруғ чақирадиган касалликлардан биридир. Трихофития чорвачиликка катта иқтисодий зарар келтирибгина қолмасдан, инсонлар соғлиғига ҳам хавф соладиган микотик касаллик бўлиб, ҳозирги кунда амалда тиббиёт ва ветеринария соҳасида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади [1]. Ивермектин препарати экто- ва эндопаразитларга қарши ва терининг яллиғланишларини даволашда фойдаланилади. Баъзи ҳолларда қорамолларда трихофития асосий сабабчи эмас, иккиламчи омил бўлиб, бошқа касаллик туфайли организм заифлашиб трихофития қўзғатувчисига қарши ҳимоясиз қолади [5]. Бундай вазиятда ивермектин препаратини асосий касаллик қўзғатувчисига қарши қўллаш терининг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Баъзида эса трихофитияда касаллик қўзғатувчиси организмни заифлаштиради ва у каналар, қаттиқ қанотли ҳашаротлар (бурга, бит ва ҳ.к.), юмалоқ паразит қуртларнинг ҳужумига мойил бўлади. Бундай ҳолатда ивермектин препарати ортиқча патологияни йўқ қилади ва трихофитиянинг кечишини енгиллаштиради[4]. Қорамоллар гипердерматозида тери остидан юзага чиқишга ҳаракат қилаётган личинка чиқиш жойи атрофида яллиғланиш пайдо қилади. Яллиғланган жой замбуруғ билан зарарланади [6]. Шундан келиб чиққан ҳолда эктопаразитлар ҳам ўтказувчи бўлиши мумкинлигини эътиборга олиб, ивермектин препаратини бошқа препаратлар комбинацияси билан трихофитияга қарши ишлаб чиқариш шароитидаги тажрибадаларда тадқиқ қилинди. Тадқиқотларнинг материал ва услублари. Қорамоллар трихофитиясиини даволаш ва олдини олиш мақсадида 1%-ивермектин (Зҳенгзҳоу Ҳенан Чина фирмаси) ва мультивитамин препаратларини ҳар хил услубларда (доза, интервал, қўллаш усули ва бш.) синовдан ўтказилди. Хўжаликлар фермаларида ҳайвонларни текшириб, соғломларини трихофитиядан профилактика қилиш мақсадида бир ойда икки марта 1%- ивермектин препарати тирик вазнига кўра 8-10 гр тери остига иньекция қилинди. Касал ҳайвонларни ажратиб даволаш учун 1% ивермектин 8-10 мл дозада тери орасига, бир вақтда мультивитамин 10 мл дозада мускул орасига 15 кун оралиғида бир ойда икки марта иньекция қилинди. Трихофитияни профилактикаси ва даволаш бўйича илмий тадқиқот ишлари Андижон, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари чорвачилик наслчилик фермаларида, ҳамда аҳоли қарамоғидаги жами 886 соғлом ва 51 бош касал қорамолларда амалга оширилди. Тадқиқотлар натижалари ва уларнинг тахлили. Трихофития фаслларга, иқлим ва хўжаликнинг санитария шароитларига, чорвачиликни юритиш тузилмаларига ва бошқа кўплаб экологик омилларга боғлиқ ҳолда 101 ҳар хил тарзда клиник кечади. Бинодаги юқори намлик ва қулай ҳарорат, қиш ойларидаги қуёш нурининг етишмовчилиги, ҳайвон жунларининг узун бўлиши, уларни сифатсиз озиқлантириш ва зич сақланишлари эктопаразитларнинг ривожланиши ва тез тарқалиши учун қулай шароит туғдиради. Эпизоотологик текширишлар натижасида экто- эндопаразитларнинг қорамоллар ўртасида пайдо бўлиш даражаси аҳоли ва ферма молларининг санитария ҳолатига боғлиқлиги аниқланди. Андижон вилояти Шаҳрихон туман “Гулистон нурли истиқболи” наслчилик фермасида 576 бош қорамолларда трихофитиянинг олдини олиш мақсадида 1% ивермектин препарати бир ойда икки марта, “Иномжон файз” фермер хўжалигида 310 бош қорамоллар бир ойда икки марта тирик вазнига кўра 8-10 гр тери остига иньекция қилинди ва бир мавсум давомида кузатув олиб борилди ва натижалари таҳлил қилинди. Нати

Доказательный фрагмент

«мақолада қорамоллар трихофитиясини 1%-ивермектин ва мультивитамин препаратларининг комбинацияси билан даволаш ва профилактика қилишнинг такомиллаштирилган услубини жорий ҳақида баён қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

мақолада қорамоллар трихофитиясини 1%-ивермектин ва мультивитамин препаратларининг комбинацияси билан даволаш ва профилактика қилишнинг такомиллаштирилган услубини жорий ҳақида баён қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Tr.verrucosum, трихофития, даволаш, ивермектин, крупный рогатый скот, лечение, treatment, профилактика, oldini olish, trichophytosis, qoramollar, davolash, prevention, cattle, trixofitoz
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники