Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном миреMAKTABGACHA TA’LIM, SHODIYEVA G. +32026
Исторические и культурные памятники эпохи темуридов, хранящиеся в зарубежных музеях
Қурбонова Дилафруз Абдирашидовна (ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ) · Нозим Насибуллаевич Ҳабибуллаев (институтининг Санъатшунослик факультети “Музейшунослик” кафедрасида) · Жаннат Ҳамидовна Исмоилова (институтининг Санъатшунослик факультети “Музейшунослик” кафедрасида) · Шоҳиста Мамажоновна Ўлжаева (институтининг Санъатшунослик факультети “Музейшунослик” кафедрасида)
Каталог авторефератов · 2009
Аннотация
лар берилади. Амир Темур давлатининг маънавий ҳаётида қўлёзма китоб алоҳида ўрин тутиб, бу ерда яшовчи халқлар уни ҳамма даврларда ҳам юксак қадрлаган. Папирус, пергамент ва қоғоз қўлёзма китоб учун асосий ашё ҳисобланган. Хусусан, қўй, эчки, бузоқ ва оҳу терисидан тайёрланган пергамент қадим замонлардан буён кенг қўлланиб келган. Нисбатан арзон, лекин юқори сифатли ёзув қоғозининг кўплаб ишлаб чиқарилиши фан, адабиёт ва санъатнинг ривожланишида муҳим омил бўлди. Шу туфайли турли шаҳарларда қўлёзма китоблар кўплаб тайёрлана бошлади1. Самарқанд қоғози тайёрлаш усули кўп асрлар давомида деярли ўзгаришсиз сақланиб келди. Амир Темур ҳамда темурийлар даврининг талайгина маълум ва машҳур қўлёзма китоблари шу қоғозда битилган. Қўлёзма китоб хаттот, наққош, музаҳҳиб, рассом ва саҳҳоф сингари қатор усталар ижодининг уйғунлигидир. Қўлёзма китобнинг бадиий безаклари кўпинча содда, камтарона бўлган. Китобда кўк, қизил, яшил, тилла ранг кўпроқ ишлатиларди. Темурийлар даври бадиий қўлёзмалари орасида миниатюра билан безатилган китобдан ташқари, хаттотлар яратган ва нақш билан безатилган китоблар ҳам кўп эди. Ҳар бир ижодий гуруҳ турли усталарнинг ўз ижодий ғоя ва ўйларини Амир Темур даврининг юксак нафосат талабларига жавоб берадиган ягона бадиий воситалар ёрдамида ифода этишга интилишлари тўғрисида доим ғамхўрлик қилиб келган. Музейнинг қўлёзмалар бўлимида жами 2500 та асарлар сақланиб, шулардан 47 таси жуда ноёб ҳисобланади. Уларнинг темурийлар даврига оид бўлгани эса қуйидагилардир: «Бадойи ус-саноий» асари. 1493 йил ёзилган, муаллифи-Атоулло Махмуди Хусайний. Форс тилида, настаълиқ хатида. Муқоваси теридан, 1 Амир Темур жаҳон тарихида.-Т.: Шарқ, 1996. Б. 171-173. 12 жигаррангда. Муқова устида уч халқа бўлиб, ичида қуш тасвири бор. Жами 185 бетдан иборат. (КП)1. Саҳифаларида миниатюралар йўқ2. «Юсуф ва Зулайҳо» асари. XVI аср. Муаллифи-Нозим ибн Шоҳризо Сабзаворий. Форс тилида, настаълиқ хатида, муқоваси картондан, қизғиш рангда. Ҳар бир сахифада матн уч қатор жойлашган. Асар Юсуф ва Зулайҳонинг муҳаббатига бағишланган. Саҳифаларида миниатюра йўқ. Китоб 1982 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи фуқаро П.Тоштемировдан сотиб олинган. Жами 95 саҳифадан иборат3. «Девони Навоий» 1511 йилда ёзилган. Муаллифи- Алишер Навоий, ўзбек тилида, настаълиқ хатида. Самарқандда, Нуротада кўчирилган. Ушбу Навоий девонида настаълиқ хатида ёзилган шеърий мисралар ўз ифодасини топган. Вақф хужжатлари: темурийлар даври вақф ҳужжати. Ушбу ҳужжат муқаддас қабрлар олдида қўйилган. Уй-жойларнинг жойлашув ўрни, Самарқанднинг яқин ва узоқ иморатлари ҳисобланган. Ҳужжат музейга 1940 йилда қабул қилинган, форсий тилда, ёзуви араб алифбосида. Хати - девоний. 60 қатордан иборат. Бошдан охиригача ислимий нақш чизилган. Қоғози қалин, сарғайган4. Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси 100 йилдан зиёд фаолияти давомида республиканинг йирик музей қўриқхонасига айланди. 1977 йилда Халқаро музейлар Кенгаши (ИКОМ)га аъзо бўлган музей-қўриқхона ҳозирда фаол халқаро фаолият олиб бормоқда. Музей-қўриқхона ходимлари Халқаро музейлар кенгаши дастури бўйича Франция, Германия, Нидерландия, Перу, Россия, Украина, Латвия, Қозоғистон каби мамлакатларда бўлиб ўтган анжуманларда қатнашдилар. Ўз навбатида 1981 йили Самарқанд Халқаро музейлар Кенгашининг регионал конференция қатнашчиларини қабул қилди. Музей-қўриқхона кўпгина хорижий музейлар билан ҳам яқиндан алоқалар ўрнатган. Чунончи, 2000 ва 2003 йиллар Самарқандда Буюк Британия ва россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда «Ўзбекистон музейлари янги иқтисодий шароитда», «Музейлар ишида ахборот технологиялари» мавзуида халқаро семинарлар ўтказилди. Музей илмий ходимлари Германия, Руминия, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда ташкил этилган халқаро семинар, конференция ва анжуманларда фаол иштирок этмоқдалар. Темурийлар даврига оид бўлган амалий санъат буюмлари Бухоро арки мажмуидаги музей қўриқхонасида ҳам сақланади. Бухоро арки мажмуидаги музей қўриқхона 1922 йил 8 ноябрда очилган. Бу ерда тарихнинг турли даврларидан хабар берувчи экспонатлар, жумладан, темурийлар даврига 1 КП – (книга поступления) музейнинг кирим китоби ҳисобланиб, ундаги ҳар бир ашё рақамланади. 2 КП-3351. Ўлчамлари: 23 х 14 см. Сақланиши: баъзи саҳифаларда доғ бор. 3 КП-1141. Ўлчамлари: 23 х 13 см. Сақланиши: яхши. 4 КП-1623. Ўлчамлари: 40 х 25 см. Қоғози қалин, сарғайган. 13 тегишли бўлган сопол буюмлар, меъморчилик қопламалари, мис ва кумуш тангалар ўрин олган. Темурийлар даври рассом наққошлари ясси лаганлар ёки бежирим косалар сиртига қуш, гул, афсонавий қақнус ёки буғулар тасвирини туширганлар. Мамлакатда тасвирий мавзуларнинг ёйилиши Хитой чинниси таъсирида рўй берди, аммо Эрон ва Марказий Осиё усталари асарларида Узоқ Шарқ мавзулари кўпинча мўл нақшин безак ичига гўё сингиб кетарди. Тубида маҳаллий анъанавий безак бўлган олти бурчакли юлдуз ва оқ фонга зангори бўёқ билан ишланган хира нақшли қайрилма безак тасвир этилган XIV-XV асрлар Самарқанд сиркор лагани темурийлар даври керамикасининг намунасидир. Ундаги манзарада Хи
Доказательный фрагмент
«лар берилади. Амир Темур давлатининг маънавий ҳаётида қўлёзма китоб алоҳида ўрин тутиб, бу ерда яшовчи халқлар уни ҳамма даврларда ҳам юксак қадрлаган. Папирус, пергамент ва қоғоз қўлёзма китоб учун асосий ашё ҳисобла…»
Образец извлечения
Демо-превьюлар берилади. Амир Темур давлатининг маънавий ҳаётида қўлёзма китоб алоҳида ўрин тутиб, бу ерда яшовчи халқлар уни ҳамма даврларда ҳам юксак қадрлаган. Папирус, пергамент ва қоғоз қўлёзма китоб учун асосий ашё ҳисобла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- temurids, exposition, exponant, miniature, an applied art, қўлёзмалар, прикладное искусство, examples, миниатюра, ceramics, cuts, museum, numismatist, национальные ценности, темуриды, ҳунармандчилик, резьба, керамика, national riches, ремесленничество, национальные богатства, гравировка, national clergy, экспозиция, экспонат, миллий қадриятлар, хаттотлик намуналари, manuscripts, музей, миллий бойликлар, handicrafts, рукописи, ethnography, амалий санъат, темурийлар, образцы каллиграфии, этнография, ўймакорлик, нумизматика
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025