К содержанию
РецензированоRU2021

Взаимосвязь развития исторического сознания и аксиологического мировоззрения в восприятии студентов

Javokhir YULDASHEV

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада таълим жараёнида талабаларда тарихий оммавийлашиш, хотира ва онгни ривожлантириш орқали аксиологик глобал тарихий онг, дунёқарашни ривожлантиришнинг педагогик асослари инноватор, ёритилган. интернет, ватанпарварлик, миллатпарварлик. 1 Researcher at Namangan State University, Namangan, Uzbekistan. E-mail: yuldashevjavohir2018@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Взаимосвязь развития исторического сознания и аксиологического мировоззрения в восприятии студентов АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье раскрываются сведения о педагогических массовость, основах расширения аксиологического мировоззрения глобальное историческое путем развития исторического сознания и интеллекта у сознание, студентов. инноватор, интернет, патриотизм, национализм. Бугунги кунда тобора ривожланиб, инсоният онги ва қалбига кириб бораётган оммавий маданият ўзининг ижобий таъсири билан бир қаторда салбий таъсирини ҳам намоён этмоқда. Бинобарин, глобал аҳамият касб этаётган ушбу жараён мамлакатларнинг миллий чегараларини ювилиб кетишига, уларнинг тарихи, миллий маданияти ва қадриятларининг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлмоқда. Зеро, “оммавийлашиш” ёшларга хос одатлардан бўлиб, бу жараён уларнинг руҳияти ва дунёқарашига тез сингади, чунки ёмон одатлар ҳамма вақт юқумли бўлган. Уларни юқтирмаслик учун эса кучли мафкуравий иммунитет даркор бўлади. Бундай иммунитетни ҳосил қилишда энг аввалло тарихий онг ва тарихий хотирани шакллантириш долзарб масала бўлиб, бу борада Биринчи Президентимиз И.А. Каримовнинг ушбу таърифини таъкидлаш мақсадга мувофиқ: “Тарихий хотирасиз – келажак йўқ. Ўтганларни хотирламайдиган халқнинг эртаси ёруғ бўлмайди. Агар миллат ўзининг келажагини порлоқ кўрмоқчи бўлса, унинг хотираси уйғоқ бўлмоғи шарт. Боиси ҳар қандай халқ ва миллат кечаги ҳаётидан ўзининг, ўзи босиб ўтган оғир ва машаққатли кунларидан, тарих синовларидан зарур хулоса ва сабоқлар чиқармоғи лозим” [1:154]. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тарихий ҳақиқат ва тарихий хотирани тиклашга имкон берилиши ҳамда бунга етарлича шарт-шароитларнинг яратилиши туфайли халқнинг келажакка бўлган ишончи анчагина ошди. Бу эса, ўз навбатида, жамият тақдири ва тараққиётига дахлдорлик ҳиссини кучайтирди, ижтимоий фаолликни оширди, инсон маънавий дунёсини бойитди ҳамда демократик-ҳуқуқий жамиятнинг муҳим элементи бўлган эркин фикрлаш жараёнини ривожланишига хизмат қилди. Маълумки, тарихий онг ва тарихий хотира инсон ҳамда жамият маънавияти- нинг ажралмас қисми бўлиб, у қанчалик бой мазмунли бўлса, инсонда ўтмишдан фахрланиш туйғусини уйғотади, халқни уюштиради, уни тарихдан сабоқ чиқариб, улуғвор, бунёдкор ишларни бажаришга чорлайди. Шунинг учун ҳам тарихий онг ва тарихий хотира, миллий ғояниниг ҳам тарихий, ҳам замонавий асосларидан бири ҳисобланади. Шуни таъкидлаш зарурки, тарихий онг ва тарихий хотиранинг илмий таҳлил қилишга Республикамизда катта эътибор берилмоқда. Тарихий онг ва тарихий хотиранинг педагогик мазмун-моҳиятини, уни шахс фаолияти ва жамият ҳаёти, миллий онг тизими ҳамда дунёқарашни шакллантиришдаги ўрни ҳақида кўплаб фикрлар билдирилган. 54 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Ижтимоий онг шаклларидан бўлган тарихий онг ва тарихий хотира мураккаб ҳамда серқирра ҳодисадир. Тарихий онгга, шунингдек унинг таркибий қисми бўлган тарихий хотирага, уларнинг ўзаро ҳамда ижтимоий онгнинг бошқа шакллари билан алоқасига кўплаб таърифлар берилган. Тарихий онг, бу – ҳар қандай билимда бўладиган, ҳамма нарса, ҳатто маънавий борлиқ ҳам бўлиб ўтганлигини англашдир [2:12]. Тарихий онг ижтимоий онг шакли бўлиб, жамият томонидан ўзининг келиб чиқиши ва замондаги ўрни, ўтмиши, бугунги куни ва келажаги ўртасидаги алоқадорликнинг англаниши, ижтимоий воқеликнинг объектив идрок этилишидир. Тарихий онг “илгари содир бўлган тарихий воқеаларни ўзида акс эттирган турли-туман манбалар, ашёлар авлоддан-авлодга мерос сифатида ўтиб, тарихимиз, маданиятимизнинг узлуксизлигини таъминлайди. Илм-фанда тарихий онг деганда, одатда, ижтимоий гуруҳлар, синфлар, халқлар, миллатларда ўзининг келиб чиқиши, ўз тарихидаги муҳим воқеалар ва ўтмиш-даги буюк арбоблар ҳақида, ўз тарихининг бошқа кишилик жамоалари ва умуман башарият ҳамжамияти тарихи билан нисбати ҳақидаги қарашлар, анъаналар, удумлар, одатлар, концепциялар мужассами тушунилади [3:82]. Тарихий хотира селектив хусусиятга эгалиги туфайли уларни (тарихий онг элементларини) саралай олади, бир тизимга солишга хизмат қилади” ёки “тарихий хотирада санъат, урф-одат, маросимлар билан боғлиқ ахборотлар сараланган тарзда жамланади ва сақланади. Шунингдек, тарихий хотира – аждодлар томонидан яратилган моддий ва маънавий бойликларнинг кишилар онги ва кундалик амалий фаолиятида қайта намоён бўлиши, эсланиши, қадрланиши ҳам ўзида акс эттиради. Юқорида баён этилганлардан ташқари, тарихий онг тизимида хотира “нафақат тарихий хотирани саклайди, балки инсон онгида шаклланг

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада таълим жараёнида талабаларда тарихий оммавийлашиш, хотира ва онгни ривожлантириш орқали аксиологик глобал тарихий онг, дунёқарашни ривожлантиришнинг педагогик асослари инноватор, ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада таълим жараёнида талабаларда тарихий оммавийлашиш, хотира ва онгни ривожлантириш орқали аксиологик глобал тарихий онг, дунёқарашни ривожлантиришнинг педагогик асослари инноватор, ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
popularization, интернет, innovator, сознание, ватанпарварлик, internet, nationalism, миллатпарварлик, национализм, patriotism, массовость, глобальное историческое, global Historical consciousness, патриотизм, глобал тарихий онг, инноватор, оммавийлашиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники