Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Роль художественный литературы защите молодёжа от информационно-психологических атак
Abdulla BAYESHANOV
Общество и инновации · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя Ахборот хуружи қилишда, бадиий адабиётнинг ўрни, инсон шахсининг Бадиий адабиёт шаклланиши, дунёқарашини кенгайтириш, ҳаётга бўлган Глобаллашув муносабатнинг ўзгариши, фикрлашига ижобий таъсир Шахс тарбияси Китоб кўрсатишида китобнинг аҳамияти масалалари ёритилган. Роль художественный литературы защите молодёжа от информационно-психологических атак АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматривается роль художественной Информационная атака литературы в защите молодежи от информационных атак и формирование личности человека, расширение 1 Gulistan State University, Gulistan, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 Художественная мировоззрения, изменение отношения к жизни, литература положительное влияние на мышление. Глобализация Развитие личности Книга КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ Бугунги глобаллашиб бораётган дунёда мураккаб ахборот-психологик вазият юзага келмоқда. Шу маънода халқимиз ҳам мисли кўрилмаган даражада ахборот босими кучайган шароитга дуч келиб турибди. Бу шароитда инсон ўзлигини сақлаб қолишнинг имконияти борми, бунга қандай эришиш мумкин деган саволлар ҳар бир кишини ҳам ўйга толдириши табиий. Ахборотлашган жамият бугунги тараққиётнинг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Усиз замонавий тараққиётни, у яратиб бераётган имкониятларсиз эса турмушимизни тасаввур этиш мушкул. Танганинг икки томони бор деганларидек, ахборот хавфсизлиги ҳам бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланди. Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этиши, улардаги қизиқувчанлик, беқарорлик ва бошқа психологик хусусиятлари масалага ўта жиддий қарашни тақазо этади. Биринчидан, ёшлар кичик ёшдан бошлаб ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда катталарга қараганда осон ўзлаштиради. Иккинчидан, уюшмаган ёшлар ўртасида ижтимоий муаммолар, хусусан, ишсизликнинг мавжудлиги уларни виртуал хатарларга осонроқ берилишига сабаб бўлади. МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ Ёшларни шахс бўлиб шаклланиши масаласи адабиётчилар, педагоглар, психологлар ва файласуфларнинг эътиборини ўзига тортиб келмоқда. Россиялик олимлар Галимуллина А.Ф. шахс шаклланишида бадиий адабиётнинг ва китоб ўқишнинг аҳамияти [1]. Л. Д. Шеховцова, И. В. Прокофьева, Е. А. Молчанова, Р. И. Маркова каби олимларнинг тадқиқотларида боланинг ривожланишида китобнинг ўрни масалалари ўрганилган ва таҳлил этилган [2]. Тадқиқотни олиб боришда мантиқий, тизимли-тузилмавий, қиёсий, илмий манбаларни комплекс тадқиқ этиш, индукция ва дедукция каби усуллар қўлланилган. ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ Инсоннинг шахс бўлиб шаклланишида китобнинг ўрни ниҳоятда катта. Бугунги замонавий дунёда инсон интеллекти асосий мезон бўлаётганини ҳисобга олсак, ёшлар ўртасида китобга меҳр китобхонликни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда китоб тарғиботи ва китобхонликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар ниҳоятда асосли ва аҳамиятга эга. [3]. Жамиятни маърифатли қилиш, инсонни жаҳолатдан қутқаришда бадиий адабиёт ва китоб асосий восита ҳисобланади. “Маърифат – бу инсоннинг ўз айби билан қоладиган вояга етмаганлик ҳолатидан чиқишидир. Вояга етмаганлик бу ўз ақли ва фикридан четдан кимнингдир бошқарувисиз фойдалана билмасликдир. Ўз айби билан вояга етмаслик ҳолати бу ақлий етишмаслик эмас, балки қатъият ва 575 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 жасоратнинг етишмаслиги ҳамда ақлдан кимнингдир ёрдамисиз фойдаланолмасликдир. Sapere ayde! Ўз ақлингни ишлатишга журъатли бўл! – бу маърифатнинг шиоридир [4]. Бадиий адабиёт инсонга оламни бадиий эстетик англашга, сўзнинг қудрати, сўзнинг таъсири инсон тафаккурида эврилишга, дунёқарашнинг кенгайишига ёрдам беради. Ёшларни ахборот-психологик хуружлардан ҳимоя қилишда бадиий адабиётнинг ўрни қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, бадиий адабиёт инсоннинг ёшликдан дунёқарашини кенгайтиришга, мулоҳазакорликка, сўз бойлигинингошишига ёрдам беради; иккинчидан, бадиий адабиёт инсонда инсонпарварлик, инсонни улуғлаш, инсонийлик ғояларининг устувролигини босқичма-босқич шакллантиради; учинчидан, бадиий адабиёт ёшларда миллий қадриятларга ҳурмат, она юртни улуғлаш, бир сўз билан айтганда ватанпарварлик ҳиссини тарбиялайди; тўртинчидан, инсонда ҳаётий позицияни белгилашга, атрофдаги воқеа- ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрга эга бўлишга ўргатади. Инсонда кичик ёшдан бошлаб, аввал эртак, кейинчалик ҳикоя, қисса ва романларни мунтазам мутолаа қилиш кўникмасини шакллантириш зарур. Тўғри бугунги кунда китоб ўқиш тезкор замонда маълум маънода кўп вақтни олади. Лекин ёшларимиз усиз ҳам кўп вақтини компьютер, телевизор, телефон ва бошқа воситаларга сарфлашмоқда. Ёшларда бадиий адабиётга ҳавас уйғотишда: биринчидан, мактабда адбиёт дарсларининг ўрни катта, бунинг учун адабиёт дарсларининг савиясини ошириш, етук адабиёт ўқитувчиларини тарбиялашга эътибор қаратишимиз керак; ик
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя Ахборот хуружи қилишда, бадиий адабиётнинг ўрни, инсон шахсининг Бадиий адабиёт шаклланиши, дунёқарашини кенгайтириш, ҳаётга бўлган Глобаллашув муносабатнинг ў…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада ёшларни ахборот хуружларидан ҳимоя Ахборот хуружи қилишда, бадиий адабиётнинг ўрни, инсон шахсининг Бадиий адабиёт шаклланиши, дунёқарашини кенгайтириш, ҳаётга бўлган Глобаллашув муносабатнинг ў… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Information attack, развитие личности, шахс тарбияси, book, fiction, globalization, глобализация, бадиий адабиёт, глобаллашув, книга, художественная литература., personality development, китоб, ахборот хуружи, information crisis, информационный кризис
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024