ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Жизнь и творчество Хаккани Ширвани
НАУКИ ИСЛАМОВЕДЕНИЯ · ХОҚОНИЙ ШИРВОНИЙНИНГ · ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ · Жумаева Камола
Актуальные проблемы гуманитарных наук · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада XII арсда яшаб ижод этган теран фикрли, салоҳиятли, форс мумтоз адабиётининг улуғ устозларидан бири Хоқоний Ширвонийнинг ҳаёти, ижоди ҳақида қисқача маълумот берилган. Таянч сўзлар: Хоқоний Ширвоний, Алишер Навоий, Анварий, Саноий Annotation: This article gives a brief account of the life and work of Haqqani Shirvani, one of the great masters of Persian classical literature, who lived in the twelfth century. Key words: Haqqani Shirvani, Alisher Navoi, Anvari, Sanoi Аннотация: В этой статье дается краткий отчет о жизни и творчестве Хаккани Ширвани, одного из великих мастеров персидской классической литературы, жившего в XII веке. Ключевые слова: Хаккани Ширвани, Алишер Навои, Анвари, Саной. Ижодини қанча ўрганса шунча сирли хазиналарга бой бўлган форсийзабон шоирлардан бири – Хоқоний Ширвонийдир. Шоир форс мумтоз адабиётининг буюк намоёндаларидан бири ва ўзига хос қалам соҳиби. Шоир ўз даврининг пешқадам қасиданависларидан бири бўлган. Эронлик олим Б.Фурузунфар Хоқоний ҳақида шундай дейди: “У шундай шоирки ўзининг буюк истеъдоди, кучли тафаккури, теран салоҳиятини ҳар қандай маънода, бизга таниш ва нотаниш, биз ўрганган ва ўрганмаган мазмунни сўз либосида ифода этиш қобилятига эга эди. Унинг қудратини ҳар бир қасидасидаги теша тегмаган мазмунларни ифодалаши ва турфа маъноларни ўзига бўйсунтира олишидан билиш мумкин”. Хоқоний номи билан танилган Иброҳим Афзалиддин Озарбайжоннинг Шервон ўлкасида ҳунарманд оиласида дунёга келган. Шоирнинг отаси дурадгор бўлган ва у ўғлини ҳунарманд бўлишини хоҳлаб, унинг таълим тарбиясига оз Секция №3. Исломшунослик фанлари / Islamic sciences / Науки Исламоведения 81 диққат этган. Аммо бўлғуси шоирнинг амакиси Кофиуддин Умар ибн Усмон таниқли табиб ва олим, жиянинг зеҳни ва ақл-идрокини кўриб уни тарбиясида олади. Жиянига Қуръони карим, фалсафа, риёзат ва ўзи билган барча билимларни ўргатади. 15–16 ёшларида шеър ёзишдаги маҳоратини кўрган амакиси унга Ҳассон ул-ажам тахаллусини беради. Хоқоний араб-форс тили ва адабиётини мукаммал ўрганган. Нодир поэтик истеъдоди соҳибининг довруғи яқин ва узоқ ўлкаларигача етади ва бу уни ширвоншоҳлар саройига келишига замин яратади. Шоирнинг биринчи устози амакиси Кофиуддин Умар ибн Усмон бўлса, иккинчи устози Абулаъло Ганжавий бўлган. Абулаъло ўша даврда Шервон ҳукмдори Манучеҳр ибн Фаридун (1120–1150) саройида “саййид ан-нудамо” (шоҳ надимларининг сардори) лавозимида бўлиб, ёш истеъдод эгасини сарой доирасига киришига кўмаклашди ва уни ўзига куёв қилди. Хоқоний Ширвоншоҳлар саройига кирганида 18 ёшда эди. Ёш истеъдод соҳиби Ширвоншоҳ Манушеҳрнинг хусусий фармони билан ўз даврининг адабий ижтимоий муҳитида энг олий мақом «Хоқоний» тахаллусига муносиб кўрилди. Даставвал, шоир саройга кирганидан хурсанд бўлиб, севиниб, мадҳиялар ёзади. Кейинчалик шоир маънавий оламида – Ширвоншоҳлар саройидан жон сақлаш фикри тинчлик бермасди. Хоқоний Ироқ, Хуросонга боришни хоҳлар, аммо бу орзуни қандай амалга оширишни билмасди. У 25 ёшга етганида устози ва ҳомийси Кофииддин оламдан ўтади. Бу йўқотиш шоирга қаттиқ зарба бўлади ва шундан сўнг шоир ҳаётининг паст-баландликлари бошланади. Тахминан ҳижрий 550 йилда машриқ шоҳларининг саройи ва Хуросонлик устозлар кўриш ниятида Ироққа сафар қилиб, Райгача етди. Шоир бу ерда қаттиқ касал бўлади ва Рай ҳокими сафарни давом эттиришдан тўхтатиб қолди. Натижада Хоқоний мажбур «Ширвон ҳибсхонаси»га қайтди. Бир оз муддат ўтганидан сўнг, Ширвонда бўлган пайтларида ҳаж ва икки Ироқ амирларини кўриш учун Ширвоншоҳдан сафар ижозатини сўраб, Маккаю Мадина зиёратига бағишланган бир неча қасидалар ёзади. Хоқоний Хуросон ва ўз даврида адабиёт маркази ҳисобланган Бағдодга сафар қилади ва бу ерда «Туфатул – Ироқайн» асарини, машҳур девонини ва «Мадинадан хабарлар» қасидасини ёзишга муваффақ бўлди. «Туҳфатул – Ироқайн» асари билан Озарбайжон адабиётида поэманинг тамал тошини қўйди. Сафар ва унинг таассуротларини шеърларидан, айниқса Исфаҳонда кечирган кунларини тараннум этган шеърлар билиш мумкин. Шоир сафардан қайтганида ҳам ширвоншоҳлар саройидан узилиб қолмаган, аммо Хоқоний ва Ширвоншоҳлар орасида бизга номаълум сабабларга кўра келишмовчилик юзага келади ва ғаразгўйлар иғвоси туфайли шоир иккинчи маротаба зиндонга тушади. Шоир девонидан жой олган машҳур “ҳабсиялари” (зиндонбандлик шеърлари) яратилди. Аммо Масъуд Саъд Салмон ва Фалакий Шервонийлар маҳбусликдаги шеърларида ўз ҳолларидан шикоят қилиб, ҳукмдордан паноҳ тилаган бўлсалар, Хоқоний ҳабсиялари улардан фарқли ўлароқ шикоят ёки мадҳия эмас, балки фахрияга айланади: Секция №3. Исломшунослик фанлари / Islamic sciences / Науки Исламоведения 82 Нофайи мушкам ки гар бандам куни дар сад ҳисор, Суйи жон парвоз жоʻяд тайби жонафзойи ман... Дояйи ман – ақлу заққа – шаръу маҳд инсоф буд, Охшижон – уммиҳоту улвиён – обойи ман... Молик ул-мулки сухан Хоқониям к-аз ганжи нутқ, Дахли сад хоқон бувад як нуктайи ғарройи ман... (Мен эрурман мушк, агар юз хил тўсиқдан ҳам ўтиб, Жон димоғига етурман бўйи жонбахшим билан... Ақл - доям, шаръ - озуқам, бешигим – инсофдурур, Тўр
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада XII арсда яшаб ижод этган теран фикрли, салоҳиятли, форс мумтоз адабиётининг улуғ устозларидан бири Хоқоний Ширвонийнинг ҳаёти, ижоди ҳақида қисқача маълумот берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада XII арсда яшаб ижод этган теран фикрли, салоҳиятли, форс мумтоз адабиётининг улуғ устозларидан бири Хоқоний Ширвонийнинг ҳаёти, ижоди ҳақида қисқача маълумот берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Haqqani Shirvani, Alisher Navoi, Anvari, Sanoi, Анвари, Алишер Навоий, Анварий, Саноий, Хоқоний Ширвоний, Алишер Навои, Саной, Хаккани Ширвани
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙХожаярова Нилуфар Немат кизи,2025
Журнал вестник врачаИ Ахмедов, Ш Кодирова +22022