Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
История системы образования в Самарканде в 1868-1917 гг.
Maksud UMRZOQOV · Keywords: -/© in Science LLC. (old religious values and religious educational institutions.)
Общество и инновации · 341 · 1917
Аннотация
Калит сўзлар: Мақолада Самарқандда подшо ҳукумати таъсири остида Маънавий муассасалар ташкил қилинган дастлабки таълим муассасаларининг "Маҳаллий руслар" фаолияти ва унга жалб қилинган ерли аҳоли вакиллари, Яҳудийлар шунингдек ўлкада бундай таълим муассасаларини ташкил Ҳиндлар А.Гребенкин. этишдан асосий мақсад ерли аҳоли вакилларини саводли қилиш эмас, балки шу орқали рус тили ва маданиятини ёйиш ва яна ўз бошқарув тузилмалари учун керакли соҳа мутахасисларини тайёрлаш эканлигини англаш мумкин. Рус мактаблари тармоғини кенгайтириш орқали яна бизнинг асрлар давомида шаклланган диний қадриятларимиз ва диний таълим масканларимиз фаолиятидан ерли аҳоли вакилларини узоқлаштириш сиёсати олиб борилган. 1 Lecturer, Academic Lyceum of Samarkand State Institute of Foreign Languages, Samarkand, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 История системы образования в Самарканде в 1868-1917 гг. АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматривается деятельность начальных Духовные учреждения учебных заведений, созданных в Самарканде под влиянием “Местные русские” царской власти и привлечение к ней местного населения, а Евреи также основная цель создания таких учебных заведений в Индусы А. Гребенкин. стране не является просвещением местного населения, а распространение русского языка и культуры, подготовка специалистов в нужной области. Через расширение сети русских школ была проведена политика отстранения местного населения от наших религиозных ценностей, которые формировались веками и деятельности духовных учебных заведений. КИРИШ Самарқанднинг чор Россияси томонидан босиб олиниши натижасида маданий соҳа йўналишлардан бири бўлган замонавий таълим тизимида ўз манфаатларини кўзлаб бир қатор ишлар амалга оширилди. Чунончи, ХIХ асрнинг иккинчи ярми ХХ аср нинг бошларида Самарқанд таълим тизимида жиддий ўгаришлар юз берди. Бу европа ва миллий маданиятларнинг ўзаро таъсирининг кучайиши билан боғлиқ эди. Бу даврда Туркистонда замонавий таълим тизимини Кауфман кўрсатмаси асосида Самарқандда Абрамов назорат қилди. Шунга қарамасдан Туркистон маърифатпарварлари яъни жадидлар ҳаракати қатнашчилари бу тизимнинг тараққиётида алоҳида ҳисса қўшди. Аввалига бу ҳаракат фақат маърифий ҳарактерда эди. Кейинчалик жадидчилик Туркистон мустақиллиги учун курашувчи сиёсий ҳаракатга айланди ва ўлка аҳолиси, шу жумладан Самарқанд аҳолисининг интеллектуал тараққиётига катта таъсир кўрсатди [1]. Подшо ҳукуматининг Туркистонни босиб олиш сиёсати ҳали давом этаётган даврда рус маъмурияти томонидан узоқни ўйлаб сиёсат амалга оширилди. Ўлкани узоқ вақт давомида бошқаришни режалаштирган чор ҳукумат XIX aсрнинг 70- йиллариданоқ кўчириш сиёсатини бошлаб юборди ва шу орқали ўлкамизда рус таълим тизими хам кириб келди. Асосий қисм: 1873 йилда Кауфман подшо ҳукуматига "Туркистон ўлкасида ўқув бўлими ва халқ таълими тизимини ташкил этиш режаси"ни тақдим этди. Ушбу режада асосан иккита асосий мақсад амалга оширилди: 1) Туркистонда халқларни руслаштириш; 2) мусулмон фанларини ўқитишнинг диний томонига эътибор бермаслик. 1875 йилдаги Туркистонда халқ таълими тўғрисидаги қонунга биноан генерал-губернатор ҳузурида мактабнинг бош инспектори бошчилигидаги вилоят таълим муассасалари маъмурияти ташкил этилди. Бундан ташқари, ушбу қонунга биноан мавжуд бўлган барча турдаги мусулмон мактаблари Туркистон таълим муассасалари маъмуриятига бўйсуниши керак эди. Шунга қарамай, Кауфман бу масалада маҳаллий диний мактабларнинг ҳаётига аралашмаслик сиёсатни сақлаб қолди. Унинг фикрига кўра, ҳокимият томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ва тегишли назорат бўлмаганда, 550 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 улар парчаланиб кетади. Кауфман бундай сиёсий тадбирни русларнинг аралашувидан кўра самаралироқ деб ҳисоблаган.[2] Самарқанд вилоятида мадрасалар мустақиллигини сақлаб қолган бўлсада, аммо уларнинг иқтисодий ҳуқуқи ҳукумат томонидан назоратга қилинган. Бундай сиёсат орқали ҳукумат мадрасалар ҳаётига янгилик киритмаслик ва уларда кенг дунёқарашли билимли зиёлилар етишиб чиқишига қарши бўлган ва бу сиёсат генерал губернаторлик тугатилгунига қадар давом этганлиги билан характерланади. Шунга қарамасдан, Кауфманнинг сўзларига кўра мактаблар ва мадрасаларнинг ички ишларида подшоҳлик амалдорларини аралашиши, мустабидлигига қарши мутаассиб мусулмонлар орасида нафрат туғдириши мумкин. Шу билан бирга, Туркистонда подшоҳлик ҳокимияти мусулмон руҳонийлари таъсирини сусайтириш учун норасмий равишда Самарқанд ва Бухоронинг маънавий муассасаларида маҳаллий аҳолини ўқитишни тақиқлашга қарор қилди. Подшо ҳукумати, мана шу ҳудуддаги туркманлар ва қирғизлар Бухоронинг мусулмонлар таълим муассасаларига умуман қабул қилинмаслиги ва уларга қабул қилинганлар ҳар хил ишонарли сабабларга кўра четлаштирилиши учун тақиқлашда турли баҳоналарни зарур деб топди. Лекин диний таълим масканлари XX асрнинг бошларида хам ўз фаолиятини барибир олиб б
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мақолада Самарқандда подшо ҳукумати таъсири остида Маънавий муассасалар ташкил қилинган дастлабки таълим муассасаларининг "Маҳаллий руслар" фаолияти ва унга жалб қилинган ерли аҳоли вакиллари, Яҳудийлар…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мақолада Самарқандда подшо ҳукумати таъсири остида Маънавий муассасалар ташкил қилинган дастлабки таълим муассасаларининг "Маҳаллий руслар" фаолияти ва унга жалб қилинган ерли аҳоли вакиллари, Яҳудийлар… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- 2181-1415/© 2021 in Science LLC, indians, spiritual institutions, яҳудийлар, евреи, индесы, “местные русские”, маҳаллий руслар, A.Grebenkin, А. Гребенкин, духовные учреждения, jews, ҳиндлар, А.Гребенкин, маънавий муассасалар, local Russians
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014