К содержанию
РецензированоRU2023

МАРКЕТИНГОВЫЕ ИННОВАЦИИ – ЭКОНОМИЧЕСКОЕ РАЗВИТИЕ – КАЧЕСТВЕННЫЙ ФАКТОР

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА · ОМИЛИ СИФАТИДА · Аҳмедов Алим Бабаниязович

Медицина, педагогика и технологии: теория и практика · 2 · 2023

Аннотация

Инновацион маркетинг – бу бизнеснинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва мижозлар билан яқин алоқа ўрнатиш учун янги технологиялар ва креатив усуллардан фойдаланишни ўз ичига олади. Аслида ҳам инновацион маркетинг – бу янги технологиялар ва креатив усуллардан фойдаланиб, бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаш ва мижозлар билан яқин алоқа ўрнатишни мақсад қилган маркетинг тури. Инновацион маркетинг бизнесларнинг рақобатбардошлигини оширишда ва уларнинг иқтисодий ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Ушбу мақолада инновацион маркетинг ҳақида турли қарашлар ва муҳокамалар кўриб чиқилади. Калитли сўзлар: инновация, анъанавий маҳсулот, инновацион маҳсулот, маркетинг, инновацион маркетинг, анъанавий маркетинг. Кириш (Introduction) Республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли ижтимоий- иқтисодий ислоҳотлар бугунги кунда хўжалик субъектлар фаолиятини замонавий механизмлар асосида такомиллаштиришни талаб этади. Бозор муносабатлари шароитида, долзарб муаммоли масалаларни, рўй берадиган ўзгаришлар ва юзага келиши мумкин бўладиган имкониятларни олдиндан кўра олиш, хўжалик сиёсати ва стратегиясини ишлаб чиқишда янгича услуб, янгича техника-технология орқали ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш давр талабидир. Айнан шу “янгилик” атамаси бугунги кунда “инновация”, “инновацион фаолият”, “инновацион маркетинг” деб аталади. Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида инновация, инсоният тараққиёти ва иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланмоқда. Инновацияларни алоҳида корхоналар ва қолаверса бутун иқтисодиётнинг 156 https://universalpublishings.com МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ: ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА Researchbib Impact factor: 11.79/2023 SJIF 2024 = 5.444 Том 2, Выпуск 7, 31 Июль фаолият кўрсатишига таъсирини муҳим аҳамияти мамлакатимиз ҳамда хорижий иқтисодчилар томонидан тадқиқ этилган ҳамда ўрганилган. Инновацион фаолият ва инновацион маркетинг тушунчаларининг асосини “инновация” сўзи тавсифлайди. Таъкидлаш керакки, бу тушунчага ўзбек, рус ва хориж адабиётларида ҳам кўплаб таърифлар берилган. “Инновацион фаолият” атамаси негизида, кўриниб турибдики, авваламбор, “инновация” сўзи, ушбу сўз негизининг ўзида эса, “новация” сўзи ётади. Ўзбек тили луғатига бу сўзлар хорижий тиллардан кириб келган. Чунончи, инглизча “innovation”, русчасига “инновация” сўзи луғатларда “нововедение”, “новаторство” сифатида талқин этилган Рус тилида берилган талқинга кўра, бу сўз ўзбек тилига “янгилик киритиш”, “янги усул”, “киритилган янгилик” каби маъноларда таржима қилинган ва изоҳланган. Ўзбек тили изоҳли луғатида “Инновация” атамасига – иқтисодиётда техника ва технологиянинг янги турлари (авлодлари)ни жорий этиш мақсадида сарфланган маблағлар тушунчаси сифатида келтирилган. “Инновация” моҳиятан мураккаб ва кўп қиррали масала бўлиб, бу иқтисодчи олимлар ёндашувидаги фарқлар билан ҳам изоҳланади. Хорижнинг иқтисодий адабиётларида “инновация” салоҳиятли фан- техник тараққиётни янги маҳсулотлар ва технологиялар кўринишида рўёбга чиқиши сифатида талқин қилинади. Инновацион назарияни асосий ривожланиш босқичи В.Зомбрат, В.Митчерхил, Й.Шумпетер тадқиқотларига тўғри келган. Инновациялар назариясини шаклланиши ва ривожланишига, дастлаб, австриялик иқтисодчи олим Й.Шумпетернинг ҳиссаси катта. У инновацион конъюнктура силжишлари манбаларини таҳлил қилиш натижасида, ишлаб чиқаришнинг янги омилларини ажратди. Юқорида таъкидлаб ўтилган фикрларни жамлаб, инновацион ғояларни жорий қилиш ва амалга ошириш жараёнини “инновацион фаолият” деб таъриф берамиз. Инновацион жараён ва инновацион фаолият бир маъноли атама ҳисобланиб, янгиликни яратиш, кенг тарқатиш ва атроф-муҳитга жорий этиш масалалари ҳал этиш жараёни ҳисобланади. “Инновацион фаолият” - янгиликларни жорий этиш, ишлаб чиқариш янги технологиялари негизида рақобатбардош маҳсулот (товар) турларини яратиш ва тижоратлаштиришга қаратилган жараёнлар мажмуасидан иборат. Бу жараён ғоянинг пайдо бўлиши, 157 https://universalpublishings.com МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ: ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА Researchbib Impact factor: 11.79/2023 SJIF 2024 = 5.444 Том 2, Выпуск 7, 31 Июль унинг мақсадини аниқлаш ва амалга оширишдан то ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сотиш ва иқтисодий самара олишгача бўлган ишларни ўз ичига олади. Фикримизча, инновация ютуқларининг иқтисодий натижалари ишлаб чиқариш жараёнида моддий ресурсларни, маҳсулот бирлигига сарфланадиган жонли ва буюмлашган меҳнатни тежашни, киши бошига меҳнат унумдорлигининг ошиб боришини, атроф-муҳитнинг экологик жиҳатдан ифлосланиш даражасини камайтиришни таъминлашда, ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳада банд бўлганларнинг иш ҳақи ва даромадларининг ўсиб бориши, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш даражасини ошиб бориши ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожланиб боришида ифодаланади. Инновацион жараёнлари қуйидаги элементлардан ташкил топган:  инициация;  инновацион маркетинг;  ишлаб чиқариш инновацияси;  инновацияни амалга ошириш;  силжитиш инновацияси;  диффузия (тажрибани оммалаштириш) инновацияси  самарадорликни баҳолаш. Методлар (Met

Доказательный фрагмент

«Инновацион маркетинг – бу бизнеснинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва мижозлар билан яқин алоқа ўрнатиш учун янги технологиялар ва креатив усуллардан фойдаланишни ўз ичига олади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Инновацион маркетинг – бу бизнеснинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва мижозлар билан яқин алоқа ўрнатиш учун янги технологиялар ва креатив усуллардан фойдаланишни ўз ичига олади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
анъанавий маҳсулот, инновацион маҳсулот, инновацион маркетинг, анъанавий маркетинг, инновация, маркетинг
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники