Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
РЕСПУБЛИКАНИНГ ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАРИДА ЕТИШТИРИШГА МОС, ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА ТОЛА СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ҒЎЗАНИНГ СЕЛЕКЦИОН АШЁЛАРИНИ ЯРАТИШ
РЕСПУБЛИКАНИНГ ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАРИДА · ОЧИЛДИЕВ НАЖМИДДИН НАРБАЕВИЧ
Исследования в области технических наук в Узбекистане · 2024
Аннотация
Ўзбекистонда пахта саноати мамлакат иқтисодиётида, хусусан, иқлим шароити пахта етиштириш учун қулай бўлган жанубий вилоятлар ҳал қилувчи ўрин тутади. Ушбу тадқиқот маҳсулдорлиги ва толаси юқори сифатли янги пахта навларини яратишга қаратилган. Тадқиқот Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларининг экологик шароитига яхши мослашган ғўза ўсимликларини селекция ва кўпайтиришни назарда тутади. Юқори ҳосил олиш ва тола хусусиятларини яхшилаш учун турли агротехник усуллар ва генетик такомиллаштириш усуллари қўлланилади. Ушбу тадқиқот натижалари Ўзбекистонда пахта секторининг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга катта ҳисса қўшиши кутилмоқда. Калит сўзлар: Пахтачилик, Эляф сифати, Юқори маҳсулдорлик, Жанубий Ўзбекистон, Агротехник тадбирлар, Генетика яхшиланиши, Пахта навлари, Барқарор қишлоқ хўжалиги, Иқтисодий таъсир, Иқлимга мослашиш. Жаҳонда етиштирилаётган қишлоқ ҳўжалиги экинлари ҳосилининг 20- 25% и табиатдаги турли хил нохуш абиотик омиллар (гармсел, юқори харорат, сув танқислиги в.ҳ.к.з.,) таъсирида нобуд бўлади. Шу жумладан гармсел ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар келтирадиган жиддий омиллардан бири ҳисобланади. «Гармселнинг салбий таъсири бўйича пахтадан ўртача 9,0-10,0 ц/га, буғдойдан 7,0-8,0 ц/га, шолидан 3,0-5,0 ц/га ҳосил йўқотилиши аниқланган. Айниқса, бугунги кунда Жанубий ва Шарқий Осиё мамлакатлари, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари, Австралия ҳамда Жанубий ва Шимолий Американинг чўл ва саҳро минтақаларида гармселнинг салбий таъсири яққол кузатилмоқда»1. Шу сабабли тезпишар ва экологик пластик ғўза навларини яратиш долзарб муаммо ҳисобланади. Дунёда ғўзадан юқори ҳосил олиш бўйича АҚШ, Хитой, Ҳиндистон олимлари томонидан селекция услубларини такомиллаштириш, сифат 1Food and Agriculture Organization UNO 2015. Statistics: FAOSTAT agriculture. http://fao.org/crop/ statistics. 6 ISSN (E): 2992-9148 SJIF 2024 = 5.333 ResearchBib Impact Factor: 9.576 / 2024 VOLUME-2, ISSUE-7 белгиларини назорат қилувчи генларнинг аддитив самарасини, доминантлик даражаси ва йўналишини аниқлаш орқали замон талабларига жавоб берадиган янги навларини яратиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Дунёнинг етакчи илмий-тадқиқот марказларида ғўзада мақбул агротехник тадбирларни амалга ошириш гармселнинг зарарли таъсирини камайтириш, замонавий янги технологияларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, ноқулай омилларга бардошли ғўзанинг янги навларини яратиш ҳисобига ҳосилдорликни ошириш мақсадида Республикамизда бугунги кунда селекционерларимиз томонидан тезпишар, юқори маҳсулдор, ҳосилдор ҳамда тола сифати юқори бўлган янги ғўза навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПҚ-273-сонли қарорининг 1-бандида белгиланган «... пахтанинг ... янги навларини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш» вазифаси билан қишлоқ хўжалигини, айниқса пахтачиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, турлараро генетик жиҳатдан узоқ бўлган навларни мураккаб дурагайлаш услуби орқали тезпишар, ҳосил тўплаш ва кўсакларини очилиши суръати юқори, ҳосилдор, шунингдек юқори тола сифати ва чиқимига эга ғўза навларини яратиш долзарб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги, 2019 йил 16-февралдаги Ўзбекистон Республикаси “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги2, 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742 сон “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853 сон “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот муайян даражада хизмат қилади. Ғўзанинг донорлик хусусиятларига эга янги навларини яратиш борасида хорижлик олимлардан P.Kammacher, C.Polsson; J.F.Wendel, (1999), R.C.Cronn; 2Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 7 февраль 2017 йил № ПФ-4947 сонли фармони. 7 ISSN (E): 2992-9148 SJIF 2024 = 5.333 ResearchBib Impact Factor: 9.576 / 2024 VOLUME-2, ISSUE-7 I.E.Endrizii et al. ва бошқалар назарий ва амалий тадқиқотларни амалга оширган. Жаҳонда олиб борилган селекция йўналишидаги илмий- тадқиқотларда тезпишар, юқори маҳсулдор, вилт касалликларига бардошли G.hirsutum L. турига мансуб янги ғўза навларини яратишга оид кўплаб ижобий илмий натижалар олинган, жумладан QTL таҳлилдан фойдаланган ҳолда вилтга бардошли ғўза навлари (United State Agricultural Department), фузариоз ва вертици
Доказательный фрагмент
«Ўзбекистонда пахта саноати мамлакат иқтисодиётида, хусусан, иқлим шароити пахта етиштириш учун қулай бўлган жанубий вилоятлар ҳал қилувчи ўрин тутади.»
Образец извлечения
Демо-превьюЎзбекистонда пахта саноати мамлакат иқтисодиётида, хусусан, иқлим шароити пахта етиштириш учун қулай бўлган жанубий вилоятлар ҳал қилувчи ўрин тутади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Пахтачилик, Эляф сифати, Юқори маҳсулдорлик, Жанубий, Жанубий Ўзбекистон, Иқтисодий таъсир, Агротехник тадбирлар, Иқлимга мослашиш, Генетика яхшиланиши, Барқарор қишлоқ хўжалиги, Пахта навлари
Смежные источники
The American Journal of Applied sciencesAgainst The Background Of Glutamate, Khoshimov N.N. +22021
The American Journal of Applied sciencesShooter's Clothes, Turakhanov Akrom Abdullahakimovich +22021
The American Journal of Applied sciencesHydrogeological Conditions, J.X. Djumanov +22021