Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МАРКЕТИНГНИНГ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
МАРКЕТИНГНИНГ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ · Аҳмедов Алим Бабаниязович
Журнал универсальных научных исследований · 2023
Аннотация
Маркетингнинг инновацион технологиялари – бу маркетинг стратегиялари ва тактикаларини амалга оширишда янги ва самарали технологияларни қўллашни англатади. Бундай технологиялар компанияларга ўз маҳсулотлари ёки хизматларини тарғиб қилиш, мижозлар билан мулоқот қилиш ва уларнинг эҳтиёжларини қондиришни яхшилаш имконини беради. Мазкур мақолада инновацион маркетинг моҳияти очиб берилган ҳамда унинг корхона бошқарувидаги аҳамияти тўғрисидаги илмий қарашлар таҳлили келтирилган. Анъанавий ва инновацион маркетинг ўртасидаги фарқлар аниқланиб, инновацион маҳсулотларнинг бозордаги муваффақиятида маркетингнинг вазифалари ўрганилган. Мақола кенг аудитория учун мўлжалланган. Калит сўзлар: маркетинг, савдо, технология, инновацион технология, инновацион маркетинг, брендинг, маркетинг коммуникацияси, инновациялар бозори. Кириш (Introduction). Ҳозирги кундаги фаолиятни юритишда “инновация” ибораси ҳаётимизга кириб келмоқда. Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги тасдиқланган фармонда Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021- йилларга мўлжалланган ривожланишининг бешта устувор йўналишлари белгиланган эди. Уларга давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, ижтимой соҳани ривожлантириш ва ниҳоят, хавфсизликни таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни конструктив олиб боришдан иборат. Маркетинг соҳасида ҳам ўзига хос инновацион оқимлар мавжуд. Ушбу мақолада инновация жараёнларини маркетинг фаолиятидаги ўрни ва кўринишлари ҳақида ўз фикримизни билдиришга ҳаракат қиламиз. 199 ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7 Методлар (Methods). Бу мақолада турли маркетинг технологиялари ҳақидаги маълумотлар турли манбалардан тўпланди, шу жумладан академик журналлар, бизнес нашрлари ва маркетинг соҳасидаги етакчи мутахассислар томонидан тайёрланган таҳлиллар. Маълумотлар таҳлил қилиниб, ҳар бир технологиянинг афзалликлари ва камчиликлари аниқланди. Натижалар (Results). Корхоналарда бўлаётган янгиликларга одамлар турли ёндашиши мумкин. 70-80 фоиз ходимлар ўрнатилган тартиб-қоидаларни доимий равишда ўзгариб боришига ишончсизлик билан қарашади. Бунинг сабаби кўпчилик ўзгармас, доимий фаолиятни юритишга мослашган бўлиб, кескин ўзгаришларга муносабатлари ижобий бўлмаслиги мумкин ва инновацияларга ҳеч қандай алоқаси йўқдир. Фикримизча, инновация – янги ғоя, уни амалиётда самарали қўлланилиши, бир фикрга йўналтирилган жамоани бўлиши, маҳсулот, хизматни янада такомиллаштириш фаолиятига айтилади. Аммо, шу билан бирга инновация риск билан боғлиқдир. Агарда инновацион маркетинг ҳақида сўз юритганимизда, бир томондан, рискнинг катта улушига дуч келишимиз мумкин, бироқ тўғри йўналиш танлаганда, яъни риск ўзини оқлаганда, қайтими юқори бўлиши мумкин. Инновацион маркетинг компаниянинг ривожланиши янги босқичга кўтарилиши, бозорда янги токчага эга бўлиши ҳамда рақобатлардан ўзиб кетишига кўмаклашади. Лекин, ривожланишга мўлжалланган инновация ғоясига ажратилган маблағ самарасиз сарфланган ҳолда корхона маълум бир мижозларни йўқотиб қўйиши мумкин. Қуйида маркетингда фойдаланиладиган баъзи инновацион технологиялар келтирилган: 1. Сунъий интеллект (AI) ва машинани ўрганиш (ML) – AI ва ML маркетинг жараёнларини автоматлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Уларнинг ёрдамида мижозлар хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш ва персонализациялаштирилган маркетинг стратегияларини яратиш имконияти туғилди. Масалан, Netflix AI технологияси орқали мижозларига фильм ва сериалларни тавсия қилишда муваффақият қозонди. 2. Буюмлар интернети (IoT) – IoT қурилмалари орқали мижозлар ҳақида кўпроқ маълумот тўплаш ва уларнинг эҳтиёжларини аниқроқ тушуниш мумкин. Масалан, смарт соатлар ва фитнес-трекерлар фойдаланувчиларнинг соғлиқ 200 ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2023 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7 ҳолатини кузатиш орқали соғлиқ маҳсулотлари ва хизматлари учун индивидуаллаштирилган маркетинг имкониятларини оширмоқда. 3. Блокчейн - Блокчейн технологияси маркетинг жараёнларида шаффофликни таъминлаш ва фирибгарликларнинг олдини олишда қўлланилади. Масалан, ReklamChain платформаси блокчейн технологияси орқали рекламаларни шаффофлик билан бошқаради ва реклама сарфларини оптималлаштиради. 4. Виртуал ва кенгайтирилган реаллик (VR ва AR) - VR ва AR технологиялари мижозларга маҳсулот ёки хизматларни виртуал муҳитда синаб кўриш имкониятини бериб, харид қилиш қарорини қабул қилишни енгиллаштиради. Масалан, IKEAнинг AR иловаси мижозларга уй жиҳозларини ўз уйларида виртуал равишда жойлаштиришга имкон беради. 5. Чат-ботлар ва виртуал ассистентлар - Чат-ботлар ва виртуал ассистентлар мижозлар билан тезкор ва самарали мулоқот ўрнатишга ёрдам беради. Масалан, Sephoraнинг чат-боти мижозларга косметика маҳсулотлари ҳақида маълумот беради ва тавсиялар қилади. 6. Ҳақиқий вақтда маълумот таҳлили - Маркетологлар маълу
Доказательный фрагмент
«Маркетингнинг инновацион технологиялари – бу маркетинг стратегиялари ва тактикаларини амалга оширишда янги ва самарали технологияларни қўллашни англатади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМаркетингнинг инновацион технологиялари – бу маркетинг стратегиялари ва тактикаларини амалга оширишда янги ва самарали технологияларни қўллашни англатади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- маркетинг, савдо, технология, инновацион технология, маркетинг коммуникацияси, инновацион маркетинг, инновациялар бозори., брендинг
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026