К содержанию
РецензированоRU2014

Биохимические результаты заболевания нодулярным дерматитом крупного рогатого скота

НОДУЛЯР ДЕРМАТИТ КАСАЛЛИГИНИНГ ҚОРАМОЛЛАРДА БИОКИМЁВИЙ · ЎЗГАРИШ НАТИЖАЛАРИ

in Library · 62-64 · 2014

Аннотация

Нодуляр дерматит билан касалланган қорамолларда биокимёвий ўзгаришларни аниқлаш Калит сўзлар: Нодуляр дерматит, қорамоллар, зотдор, қон, биокимёвий, клиник. Мавзунинг долзарблиги. Бугунги кунда қорамолларнинг нодуляр дерматит касаллиги ветеринария фани ва амалиёти олдида турган долзарб муаммолардан биридир. Чунки, чегарабилмас касаллик тез тарқалади, ташхис қўйиш анча мураккаб бўлиб, касалликни кечиши, клиник белгилари ва патологоанатомик ўзгаришлар қатор касалликлар белгиларига ўхшаш. Бу эса ўз навбатида, касаллик диагностикасида жиддий қийинчиликлар туғдиради. Мазкур касалликка аниқ ташхис қўйиш учун патоморфологик диагностикасини ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Нодуляр дерматит касаллигига “маҳсулдорлиги юқори бўлган қорамоллар кўпроқ мойил бўлиб хўжаликда 90 фоизгача ҳайвонлар вирус билан зарарланиши аниқланган”. Юқоридаги маълумотларга асосланиб, касалликни бартараф қилишнинг ягона чораси бу ИФТ усулда тезкор ташхис қўйиш, патоморфологик диагностикасини ишлаб чиқиш, олдини олиш ва қарши кураш чора- тадбирларини амалиётга жорий этиш муҳим аҳамият касб этади Дунё миқёсида йирик шохли ҳайвонларнинг нодуляр дерматит касаллиги 29 та Марказий ва Жанубий Африка давлатларида ҳамда Ҳиндистон мамлакатида қайд этилган. Кейинчалик Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам учраганлиги аниқланган. 2014-2016 йиллар давомида қорамоллар НД касаллиги Туркия, Озарбайжон, Ливан, Ироқ, Эрон, Россия Федерацияси, Доғистон Республикаси, Армания, Греция, Болгария, Сербия, Албания, Қозоғистон каби хорижий мамлакатларда ва йирик шохли ҳайвонлар орасида ушбу касалликнинг тез-тез учраб туриши мамлакатимизга чегара ортидан нодуляр дерматит касаллигининг кириб келиши ва чорвачилигимизга катта зарар етказиш хавфини туғдиради. Ветеринария соҳасида биологик ва кимёвий препаратларнинг етишмаслиги муаммони янада мураккаблаштириб касалликнинг кенгроқ ҳудудларга тарқалишига ёрдам беради. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонни айрим ҳудудларнинг чорвачилик хўжаликларидаги қорамоллар нодуляр дерматит касаллиги учрашини ҳолатни аниқлаш, касалликнинг клиник белгилари ва патоморфологик ўзгаришларни ўрганиш, тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, қорамоллар нодуляр дерматит касаллигининг патоморфологик, сериологик ва биокимёвий ўзгариш натижаларини тахлили. Тадқиқотнинг вазифалари: Қорамоллар нодуляр дерматит касаллигига клиник, серологик патологоанатомик ўзгаришлар ва эпизоотик маълумотларга асосланиб диагноз усулларини илмий тадқиқ қилиш; Чорвачилик хўжаликларида ва аҳолига қарашли маҳсулдорлиги юқори бўлган ҳамда маҳаллий қорамоларда нодуляр дерматит касаллигини Тошкент вилоят чорвачилик ҳудудларида учрашини аниқлаш; Нодуляр дерматит билан касалланган қорамолларда биокимёвий ўзгаришларни аниқлаш; Қорамоллар нодуляр дерматит касаллигини олдини олиш, даволаш ва қарши курашишда самарали воситалар бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш амалиётга жорий этиш;. Тадқиқотнинг предмети қорамолларда нодуляр дерматитни клиник, сериологик таҳлиллари, биокимёвий кўрсаткичлари аниқланди. 186 28-iyun 2024-yil. Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida | TO‘PLAM – 1/24 Тадқиқот усуллари. клиник, серологик, патологоанатомик, эпизоотологик, биокимёвий ва статистик услублардан фойдаланилган. Тадқиқот натижалари. Қорамоллар нодуляр дерматит касаллиги ўткир ва сурункали кечадиган ўртача хавфга эга вирусли касаллик бўлиб, патоген вирус дастлаб қон ҳужайраларига ўтиб кўпаяди ва қон оқими орқали бутун ҳайвон организмидаги аъзо тўқима ҳужайраларига тарқалади ҳамда патологик жараёнларни юзага келтиради. Қорамоллар нодуляр дерматит касаллигини патоморфологик текшириш натижаларини ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти Янги йўл тумани “Тарққиёт” носоғлом қорамолчилик фермер хўжалигида жами 200 бош буқалардан клиникаси яққол кўринган даволанмаган сериологик таҳлилларда ижобий натижа берган 10 бош буқалар ва шу туманнинг “Бўз сув чорва ва парранда ивест” фермер хўжалигидаги қорамоллардан олинган қон зардоблари сериологик реакция қилинганда салбий натижа берган 10 бош соғлом қорамоллар ажратилиб олинди ҳамда патоморфологик, гематологик, биокимёвий тадқиқотлар ўтказилди. Қон таҳлилари Ургут туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлими лабораториясида олиб борилди. Тажрибанинг дастлабки кунидан бошлаб, бўйин соҳосидаги вена қон томиридан қон олиниб, барча текширишларда клиник, биокимёвий, патологоанатомик, тадқиқотлар олиб борилганда септик ва антисептик қоидаларга ҳамда биоҳавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилинган ҳолатда амалга оширилди. Тажрибанинг дастлабки кунлари нодуляр дерматит касаллиги қўзғатувчси билан зарарланган қорамоллар тана ҳарорати +41+42 оС кўтарилди, юрак уриши дақиқасига 80-85 та, нафас олиш 35-40 марта дақиқасига кўтарилди. Фиозиологик меъёр қорамолларда тана ҳарорати наслга боғли ҳолатларда 38,4-38,8, юрак уриши 69,2-71,6, нафас олиш 24,4-23,4 марта дақиқасига эканлиги аниқланган. Тажрибанинг 3-5 кунидан 1-тажриба гуруҳидаги қорамолларнинг кўз шиллиқ пардаларининг яллиғланиши, бурун шиллиқ пардасини яллиғланиши

Доказательный фрагмент

«Нодуляр дерматит билан касалланган қорамолларда биокимёвий ўзгаришларни аниқлаш Калит сўзлар: Нодуляр дерматит, қорамоллар, зотдор, қон, биокимёвий, клиник.»

Образец извлечения

Демо-превью

Нодуляр дерматит билан касалланган қорамолларда биокимёвий ўзгаришларни аниқлаш Калит сўзлар: Нодуляр дерматит, қорамоллар, зотдор, қон, биокимёвий, клиник. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Нодуляр дерматит, қорамоллар, зотдор, қон, биокимёвий, клиник, крупный рогатый скот, blood, биохимический, biochemical, Нодулярный дерматит, breeder, кровь, клинический., clinical., клиник., племенной, cattle, Nodular dermatitis
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники