Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Восприимчивость видов животных к вирусу бешенства, современная диагностика и меры противодействия.
Алишер Хушназаров (Ветеринарный научно-исследовательский институт) · Т Газнакулов (Ветеринарный научно-исследовательский институт)
in Library · 23-26 · 2026
Аннотация
я. Ушбу мақолада қутуриш касаллиги вирусига ҳайвон турларининг мойиллиги, замонавий диагностикаси ва қарши кураш чора тадбирлари бўйича маълумотлар баён қилинган. Калит сўзлар. Ҳайвонлар, қутуриш, вирус, диагностика, патологик намуна, бош мия, луминицент, микроскопия, биосинов, оқ сичқонлар. Мавзунинг долзарблиги. Чорвачиликни ривожлантириш халқимизни сифатли озиқ- овқат маҳсулотлари билан таъминлашда ҳайвонлар орасида учраб турадиган ўта хавфли инфексион касалликлар тўсқинлик қилиб келмоқда. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари орасида қутуриш касаллиги тиббиёт ва ветеринария мутахассисларининг доимо долзарб муаммоси бўлиб келмоқда. Касалликка барча иссиқ қонли ҳайвонлар ва одамлар мойил. Ёввойи гўштхўр ҳайвонлар, кемирувчилар касаллик вирусининг табиатдаги барқарорлигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам қутуриш касаллигини бутунлай йўқотиш катта муаммо ҳисобланади. Қутуриш касаллиги билан барча турдаги қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ҳамда ҳайвонот оламидаги йиртқич ва гўштхўр ҳайвонлар, шунингдек одамлар касалланади. Касалланган ҳайвонлар ва одамлар фожиали оқибатлар натижасида вафот этадилар. Қутуриш касаллиги қачон ва қаерда пайдо бўлганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Лекин илмий манбаларга қараганда, шарқ табиблари бу касалликни инсон ва ҳайвонларда эрамиздан 3000 йил аввал учратишган. Узоқ ўтмишга эга бўлган қутуриш касаллигига қарши кураш чоралари ҳамда даволаш усулларини яратиш борасида кўп изланишлар олиб борилган ва бу йўналишдаги изланишлар давом эттирилмоқда. Аммо шу изланишлар натижасида яратилган дори-дармонлар фақат касалликнинг олдини олишда хизмат қилаяпти. Шундай қилиб, инсон ва ҳайвонлар кутуриш касаллиги билан касалланишининг олдини олиш ва касалликни даволаш долзарблигича қолмоқда. Касалланган ҳайвонларни даволаш ва касалликнинг олдини олиш учун аввало унинг эпизоотологик жараёнларини мукаммал билиш зарур. Чунки қутуриш касаллигининг «дала» вируси қаерда, қайси ҳайвонларда бўлишини билмасдан, бу вирус табиатда айланиб юриши ҳақида тасаввурга эга бўлмасдан туриб, қўлланилган қарши кураш чора-тадбирлари яхши натижа бермайди. Кейинги йилларда шу соҳа илмий ходимларининг кў п йиллик кузатишларига кўра, қутуриш касаллигининг асосий манбаси бу, табиатдаги ёввойи ҳайвонлар (тулки, бўри, шоғол ва ёввойи мушуклар) эканлиги исботланди. Дарҳақиқат, ёввойи ҳайвонлар касаллик вируси (қўзғатувчиси) ни бир-бирига юқтириб, табиий манба сифатида доимо фаоллаштириб туради. Улар кейинчалик бу вирусни қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига ва итларга юқтирадилар. Эпизоотологик жараён занжири шу зайлда давом этаверади. Бундай шароитда биринчи манба фаоллигини пасайтирмасдан туриб касалликка қарши курашиш қийин. Чунки касалликнинг кўпайиш жараёнида, биринчидан, об-ҳаво, иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, иқлими нам бўлган ҳудудлар (дарё ва кўллар, сув омборлари) табиий ўчоқ хизматини ўтайди. Натижада касаллик у кузатилмаган ҳудудда ҳам, унга яқин бўлган аҳоли яшаш жойларидаги хужалик ҳайвонлари ва итлар орасида ҳам тарқалади. Иккинчидан, табиатда ёввойи ҳайвонот турлари орасидаги ўзаро рақобат туфайли ғолиб турлар сонининг ҳаддан ташқари ошиб кетиши ҳам касалликнинг кўпайишига олиб келади. Масалан, ҳозирги пайтда бўрилар сони камайганлиги туфайли тулки ва шоғоллар кўпаймоқда. Шу боис текширилган патологик материалларнинг кўпчилик нусхалари тулки ва 37 28-iyun 2024-yil. Veterinariya sohasidagi dolzarb muammolar yechimi yosh tadqiqotchilar talqinida | TO‘PLAM – 1/24 шоғолдир. Табиатда биринчи манба фаоллигининг ошиши, ўз навбатида, касалликнинг иккинчи манба уй ҳайвонлари орасида кўпайишига сабаб бўлади. Учинчидан, кейинги 20-25 йил ичида республикамизда қўриқ ерларни ўзлаштириш кенг кўламда олиб борилиши тиббиёт ва ветеринария нуқтаи назаридан ҳам қатор салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин: тог ёнбағирларига яқин ҳамда тоғ олди ва чўл ҳудудларида бўлган ерларнинг ўзлаштирилиши туфайли аҳоли бу ҳудудларда ҳам ўтроқлашди, ферма бинолари тоғ ёнбағирларига курилди. Натижада катта зонада яшаб юрган ёввойи ҳайвонлар бир зонага тупланди. Бу табиий манбанинг фаоллигини янада орттиради ва ўзаро яқин хужаликлар ва фермаларда касаллик пайдо бўлишига, тарқалишига ва кўпайишига олиб келади. Тўртинчидан, биологик хусусиятларини назарга олсак, қутуриш касаллиги вируси табиий манбаларда асосий хужайини бўлган ҳайвонларнинг турига боғлиқ холда циркуляцияланиб туради. Баъзи турдаги ҳайвонлар эпизоотик жараённи туташтирувчи хизматини ўтайди. Чунки ўша ҳайвон организмида вирус адаптацияланади. Вируснинг асосий хужайини ҳисобланган бундай ҳайвонлар сирасига ёввойи ҳайвонлар (бури, тулки, шогол) киради. Баъзи турдаги ҳайвонлар эса вирус учун асосий булмаган хужайин саналиб, эпизоотик занжирга қўшилмайди. Лекин уларнинг организмида вирус сақланиши мумкин. Бундай ҳайвонларга куп турдаги кемирувчилар киради. Табиий манбаларнинг узлуксиз фаоллашиб туриши ҳайвон турларининг шу вирусга нисбатан сезгирлик даражасига ҳам боглиқ. Кўп йиллик илмий текширишларимизда қутуриш касаллигининг вирусига сезгирлик даражаси
Доказательный фрагмент
«я. Ушбу мақолада қутуриш касаллиги вирусига ҳайвон турларининг мойиллиги, замонавий диагностикаси ва қарши кураш чора тадбирлари бўйича маълумотлар баён қилинган. Калит сўзлар. Ҳайвонлар, қутуриш, вирус, диагностика,…»
Образец извлечения
Демо-превьюя. Ушбу мақолада қутуриш касаллиги вирусига ҳайвон турларининг мойиллиги, замонавий диагностикаси ва қарши кураш чора тадбирлари бўйича маълумотлар баён қилинган. Калит сўзлар. Ҳайвонлар, қутуриш, вирус, диагностика,… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ҳайвонлар, қутуриш, вирус, диагностика, патологик намуна, бош мия, биоанализ, мозг, бешенство, virus, оқ сичқонлар., Животное, pathological specimen, люминесцентный, диагностический, diagnostic, luminescent, brain, белые мыши., биосинов, rabies, bioassay, луминицент, Animal, патологический препарат, white mice., microscopy, микроскопия
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026