Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Культурные различия в использовании невербальных средств в диалоговой речи
Gulrukh KHASANOVA
Общество и инновации · 24 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Инсонлар одатда ўзлари англамаган ҳолатда тана Новербал воситалар ҳаракатларини бажаришади. Новербал мулоқот кундалик Имо-ишоралар ҳаёт тарзининг асосий кучи ҳисобланади. Новербал Универсал воситалар, чунончи, жилмайиш, бақириш, кўрсатиш, Маданий фарқланиш Маданият кўзларни ҳаракатлантириш бутун дунёдаги инсонлар Мулоқот томонидан ишлатилади ва тушунилади. Шунингдек, новербал воситалар турли маданиятларда бир-биридан фарқланиши мумкин, сабаби маданиятлар шакл-маъно, 1Lecturer of Samarkand Institute of Veterinary Medicine, Samarkand, Uzbekkistan E-mail: gulruh¬¬_88@mail.ru Жамиятваинновациялар–Обществоиинновации– Society and innovations Special Issue–2 (2021) / ISSN 2181-1415 когнитив, тил ва мулоқотнинг прагматикаси жиҳатидан фарқ қилади. Ушбу мақолада новербал воситаларнинг барча халқлар учун умумий ва маданиятлараро фарқланиши хусусида олимларнинг мулоҳазалари, диалогик нутқда имо- ишораларнинг маданий фарқланиши ҳақида муҳокама қилинган. Культурные различия в использовании невербальных средств в диалоговой речи АННОТАЦИЯ Ключевые слова: Люди обычно совершают телесные движения, не Невербальные средства осознавая этого. Невербальное общение - главная сила Жесты повседневной жизни. Невербальные средства, такие как Универсальность улыбка, крик, показ, движение глазами используются и Культурные различия Культура понимаются людьми во всем мире. Кроме того, Общение невербальные средства могут отличаться от одной культуры к другой, потому что культуры различаются по форме, познанию, языку и прагматике общения. В статье обсуждаются взгляды ученых на общие и межкультурные различия невербальных средств у всех народов, а также на культурные различия жестов в диалогической речи. КИРИШ. Инсонлар жонли мавжудотлар орасида тилни ишлатиши билан ажралиб туради. Мулоқот жараёнида сўзловчи кўп маълумотни тингловчига вербал воситалар билан биргаликда новербал воситалар орқали ҳам етказади. Вербал воситаларга қараганда, новербал воситалар кучли ва таъсирлидир. Новербал воситаларни ўрганиш қадимги замонлардан бошланган. Бироқ ХХ асргача булар аввал икки хил йўл билан ўрганилган: реторик (Рим империяси давридан то 1700-йилгача) ва оғзаки нутқ ҳақида олдиндан хабар бериш (1700-1900). Реторикда новербал воситаларнинг сўзловчи нутқини қай даражада такомиллаштириши ва таъсири ўрганилган. Кейинги даврда имо-ишора тилининг ривожланиши (новербал воситалар тарихи хусусида муҳокама) ҳақида маълумот берган [6,3]. 1940-йилда Давид Эфрон каби олимлар томонидан новербал воситаларни инсонлар мулоқотида систематик услубда ўрганила бошланган (Давид Эфрон (1941/1972)). 1970-йилларда Давид Мк Нейл (1979,1981) ва Адам Кендон (1972,1980) нутқ ва имо-ишораларни жараённинг бир хил аспектлари сифатида ўрганишди ҳамда имо-ишораларнинг замонавий ўрганиш соҳаси вужудга келди [6,3]. Новербал воситаларнинг асл моҳиятини тўлиқ тадқиқ қилиш учун контекс, асос, маданият каби омилларга этибор қаратиш лозим. Хусусан, новербал воситалар орқали юборилаётган ахборотни адресат тўғри қабул қилиши учун контекс муҳим рол ўйнайди, бир вазиятда ишлатилаётган имо-ишоралар бошқа вазиятда айнан шу маънони англатмаслиги мумкин. Чунончи, кўзни ишқалаш чарчаганлик ёки ишончсизлик ёки хафа бўлиш ёки жаҳл қилиш каби маъноларни англатиши мумкин. Асос хусусида шуни 355 Жамиятваинновациялар–Обществоиинновации– Society and innovations Special Issue–2 (2021) / ISSN 2181-1415 айтиш мумкинки, бир турдаги имо-ишора бир нечта новербал белгилар каби ишончли эмас. Имо-ишоралар кластерлари ёлғиз тана ҳаракатларига қараганда маънони ишончли етказиб беради. Маданият новербал воситаларнинг турли маъно англатишига сабаб бўлувчи омил ҳисобланади. Маданиятлараро алоқа глобаллашув ривожланиши билан айниқса муҳимдир [14]. Турли хил маданиятларда турли хил алоқа усуллари мавжуд. Одам оддийгина маданий мавжудот сифатида туғилмайди. Маданият ўрганилади ва бу оғзаки ва оғзаки бўлмаган мулоқотни ўз ичига олади, уларга оммавий ахборот воситаларининг глобаллашуви ҳам таъсир қилади [11] . Новербал воситалар ҳақида сўз юритар эканмиз, бир саволга дуч келамиз: Хўш, новербал бирликлар барча инсонлар учун универсал бўла оладими ёки вербал воситалар каби турли миллатларда турлича бўладими? Бу бўйича олимларнинг қарашлари икки хил бўлиб, биринчи қараш вакиллари новербал воситаларни барча инсонлар учун “тушунарли тил” деб таъкидлаган бўлишса, бошқа олимлар бу фикрни инкор этишган. Жумладан, Чарлиз Дарвин имо-ишораларни “туғма ва универсал” деб тарифлаган [4]. Олим новербал воситалар сохта бўлмаслигини, аксинча, инсонлар учун табиий ҳодиса эканлигини ҳамда инсонларнинг ҳис-туйғулари бутун дунё бўйича бир хил ифодаланишини таъкидлайди. Бу қарашнинг яна бир тарафдори Қуантилион бўлиб, у қўл ҳаракатларини “барча инсонларга умумий тил деб таъкидлаган ҳамда этимолог Эибл Эибесфелт ҳам бу қарашни ёқлаган. Бу олимлар инсонларнинг юз ҳаракатлари ва овоз тони ҳис-туйғуларини барча инсонларда бир хил акс этиришини таъкидлашган. Аммо бошқа олимлар, шу жумладан, Рай Бирдвистел бу фикрларга қўшилмаган, Рай Бирд
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Инсонлар одатда ўзлари англамаган ҳолатда тана Новербал воситалар ҳаракатларини бажаришади.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Инсонлар одатда ўзлари англамаган ҳолатда тана Новербал воситалар ҳаракатларини бажаришади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Nonverbal means means for all peoples, and the cultural differences of gestures in, Невербальные средства, общение, культурные различия, Новербал воситалар, communication, маданий фарқланиш, cultural, имо-ишоралар, мулоқот, культура, универсальность, маданият, жесты, gestures, culture, универсал, Nonverbal means, difference, universal
Смежные источники
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025