К содержанию
РецензированоRU2021

“Ферганское медицинское общество” и его деятельность (конец XIX - начало XX вв.)

Azizbek BADALOV · March -/© in Science LLC. (Andizhan State University) · “Ferghana Medical Society” (Andizhan State University)

Общество и инновации · 10 · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистон “Фарғона тиббиёт ўлкасида, хусусан, Фарғона водийсида фаолият олиб борган жамияти” европалик шифокорлари ташаббуси Туркистон ўлкасида Эпидемиологик ташкил қилинган дастлабки тиббиёт илмий жамияти - касалликлар Касалхона “Фарғона тиббиёт жамияти” нинг фаолияти архив Амбулатория материаллари, даврий матбуот ва илмий адабиётлар Лазарет асосида атрофлича таҳлил қилинган. Аптека Вабо эпидемияси Бактериологик лаборатория Тиббий билимлар. 1 Basic doctorate of Andizhan State University, Andizhan, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 “Ферганское медицинское общество” и его деятельность (конец XIX - начало XX вв.) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье на основе архивных материалов, «Ферганское медицинское периодических изданий и научной литературы представлен общество» подробный анализ деятельности первого медицинского Эпидемиологические научного общества «Ферганское медицинское общество» в заболевания Больница Туркестане, в частности в Ферганской долине по Поликлиника инициативе европейских врачей, в конце XIX - начале XX Аптека веков.. Эпидемия чумы Бактериологическая лаборатория Медицинские знания XIX аср охирида Туркистон ўлкаси аҳолисининг ижтимоий-маданий ҳаётида сезиларли ўзгаришлар содир бўлди. Замонавий европача тиббий билимларнинг кириб келиши билан ўлка аҳолиси бир неча асрлардан буён кундалик ҳаётида фойдаланиб келаётган тиббиёт анъаналарининг трансформациялашув жараёни юз берди. Амбулатор ва стационар даволаш муассасалари қурилиб, янгича тиббий билимлар ва технологиялардан фойдаланиш бошланди. Айни пайтда, ўлка аҳолиси ҳам бу янгича тиббий маданиятни аста-секинлик билан қабул қила бошлаган. Даставвал, аҳолининг янги тиббий билимларни қабул қилишида муайян қийинчиликлар юз берган. Лекин, кейинчалик маҳаллий аҳоли европа миллатига мансуб шифокорларининг фаолиятига қизиқиш билдира бошлаган ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилувчилар сони йилдан йилга ошиб борган. XIX асрнинг 60-70 йилларида аҳоли учун тиббий хизмат ғоят секин ривожланган. Масалан, 1876 йилда ҳам 1867 йилдагидек Тошкент “янги” қисмида барча аҳолига битта врач ва иккита фельдшер тўғри келган. Шунингдек, 1876 йилда Қўқонда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун шифокор ва фельдшер ажратилган, 1881 йилдан эса уезд ва шаҳарга алоҳида биттадан шифокор тайинланган. XIX асрнинг 80-йилларидан бошлаб Туркистон маҳаллий аҳолиси учун шаҳарларда шифохоналар очила бошланди. Ўша давр шароити ва аҳолининг менталитети ҳисобга олиниб, хотин-қизлар ва болалар учун алоҳида амбулаториялар, эркаклар учун алоҳида амбулаториялар очилган. 1883 йилда Тошкентда ўлкадаги дастлабки маҳаллий хотин-қизлар ва болаларга мўлжалланган шифохона очилган бўлса, кейинчалик ўлканинг бошқа шаҳарларида ҳам бундай шифохоналар иш бошлайди[1.Б.994-995]. Туркистонда фаолият олиб борган шифокорлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш амалиёти билан биргаликда илмий тадқиқот ишларини ҳам йўлга қўйганлар. Жумладан, Туркистонда асосий ичимлик суви бўлган ариқ сувлари тадқиқотчилар томонидан ўрганиб чиқилганда мутахассислар бу сув ичиш учун умуман яроқсиз деган хулосага келганлар. 1879 йили доктор Исаков бу сувларда ҳар хил зарарли қуртлар ва микроблар, ҳатто ришта эмбриони борлигини ҳамда ишқор элементлари, органик моддалар меъёрдагидан юқори эканлигини 275 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 аниқлайди[2.Б.88]. Кейинчалик тадқиқотлар олиб борган бир қатор шифокорлар ҳам ўлкадаги ариқлар ва ҳовузларидаги сувларнинг ҳаддан зиёд ифлосланиб кетганлиги ва уларни истеъмол қилиш аҳоли соғлиғига жиддий зарар етказишини таъкидлайдилар. Бундан ташқари Туркистонда аҳоли ўртасида тарқалган эпидемик касалликларнинг хусусиятлари ва келиб чиқиш омиллари, Европа шифокорларига номаълум бўлган афғон яраси (паша хўрда) ва ришта каби касалликларнинг сабаблари ва уларни олдини олиш ҳамда даволаш йўллари, шаҳар ва қишлоқларнинг санитар-гигиеник шарт-шароитлари, аҳоли ҳаёт тарзи ва турмуш шароити ва бошқа масалаларни илмий жиҳатдан ўрганганлар. Туркистонда кўп йиллар фаолият кўрсатган тажрибали шифокорлар ўлкадаги турли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш тадбирлари тўғрисида аҳамиятга молик таклифлар билан чиқишган ва газета саҳифаларида мақолалар чоп этиб туришган. Ўлкадаги тиббий жамиятларнинг шаклланишига замонавий тиббиётнинг пайдо бўлиши, касалхона, амбулатория, лазарет, аптека сингари тиббий муассасаларнинг барпо этилиши, врачлар ва умуман, тиббиёт ходимлари сонининг ортиб бориши катта таъсир кўрсатган эди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, тиббий жамиятларнинг фаолияти, бошқа жамиятлардан фарқли равишда, аҳоли орасида кенг ёйилди ва нафақат илмий, балки амалий аҳамият касб этди. Туркистонда дастлабки илмий-тиббиёт жамияти XIX асрнинг 90-йиллари бошида пайдо бўлди. Дастлабки ана шундай илмий-тиббиёт жамияти 1892 йилда Янги Марғилон (ҳозирги Фарғона) шаҳрида ташкил қилинган “Фарғона тиббиёт

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистон “Фарғона тиббиёт ўлкасида, хусусан, Фарғона водийсида фаолият олиб борган жамияти” европалик шифокорлари ташаббуси Туркистон ўлкасида Эпидемиологик таш…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистон “Фарғона тиббиёт ўлкасида, хусусан, Фарғона водийсида фаолият олиб борган жамияти” европалик шифокорлари ташаббуси Туркистон ўлкасида Эпидемиологик таш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), epidemiological diseases, эпидемиологические заболевания, бактериологик лаборатория, outpatient clinic, касалхона, hospital, аптека, pharmacy, вабо эпидемияси, plague epidemic, эпидемиологик касалликлар, bacteriological laboratory, эпидемия чумы, “Фарғона тиббиёт жамияти”, амбулатория, лазарет, тиббий билимлар., бактериологическая лаборатория, больница, поликлиника, медицинские знания, medical knowledge, “Ferghana Medical Society”, «Ферганское медицинское общество»
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники