К содержанию
РецензированоRU2021

Гражданско-правовая ответственность схода граждан и проблемы их обеспечения

Khayrulla KILICHEV

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада фуқаролар ўзини ўзи бошқариш Маҳалла органларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги масаласи Фуқаролар йиғини ва уларни таъминлаш муаммолари ягона йўналиш Юридик шахс сифатида тадқиқ этилган. Мажбурият Мулкдор Даъвогар Жавобгар. 1 Deputy Head of Special Science Cycle of the professional training faculty of the Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 Гражданско-правовая ответственность схода граждан и проблемы их обеспечения АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье исследованы вопросы гражданской Махалля ответственности органов самоуправления граждан и Сход граждан проблемы их обеспечения в качестве единого направления. Юридическое лица Обязательство Собственник Истец Ответчик. Ўзини ўзи бошқариш – фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолияти. Бугунги кунда кўплаб давлатларда маҳаллий аҳамиятга молик масалалар сайловлар асосида ёки маҳаллий бошқарув органи сифатида давлат ҳокимияти томонидан тайинланадиган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади. 1985 йилнинг 15 октябрда қабул қилинган «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисида»ги Европа Хартиясида ҳам маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимининг халқаро ҳуқуқий асослари белгиланган. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш – жамоат ишларидан муайян қисмини қонун доирасида ва ўз масъулияти остида ҳамда аҳоли манфаатлари йўлида бошқариш, назорат қилиш борасида маҳаллий ҳамжамиятларнинг ҳуқуқ ва лаёқати демакдир. Конституциянинг 32-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш шаклларидан бири ўзини ўзи бошқариш ҳисобланади. Шунингдек, Конституциянинг 105-моддасига асосан шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар раисни (оқсоқолни) сайлайди. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда (янги таҳрирда) қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунининг тегишли моддасига биноан фуқаролар шаҳарчаларда, қишлоқларда, овулларда, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари) орқали амалга оширади. Ўзини ўзи бошқариш органлари – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши ҳуқуқларини амалга ошириш учун ташкил этилган тузилмалар. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари шаҳарчаларда, қишлоқларда, овулларда, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларда ташкил этилади. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда (янги таҳрирда) қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунининг тегишли моддасига биноан шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар 225 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 фуқаролар йиғинлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади. Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари нафақат жамиятни бошқариш воситаси балки, давлат ва жамиятнинг ижтимоий ҳамкорлиги асосида жойлардаги муаммоларни ҳал қилишнинг муҳим шакли ҳам ҳисобланади. Шу сабабли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини илмий жиҳатдан ўрганиш, унинг янги имкониятларини юзага чиқариш, ҳуқуқий муносабатлардаги иштирокини такомиллаштириш муҳим масалалардан биридир. Айниқса бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролик- ҳуқуқий мақомини ўрганиш, бу борада таклтфлар ишлаб чиқиш долзарб масалалардан биридир. Ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиларидан, шунингдек, жамият ҳаётининг энг муҳим принципларидан бири қонуннинг устунлиги ҳисобланади. Бу борада мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича амалга оширилаётган ҳар қандай ислоҳот конституциявий тамойил ва қоидаларга мувофиқ тарзда амалга оширилиши, қонун устуворлиги бош мезон бўлиши зарур. Зеро, Конституция ва қонун устуворлиги ҳамда қонунийлик тамойилларининг сўзсиз таъминланиши инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолатидир [1]. Бинобарин, демократик ҳуқуқий давлатда қонун билан тартибга солинадиган муносабатларнинг ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг барча қатнашчилари эса ҳеч бир истисносиз ҳуқуқ нормаларини бузганлиги учун жавобгар бўлади. И.Б.Зокиров тўғри таъкидлаг

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада фуқаролар ўзини ўзи бошқариш Маҳалла органларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги масаласи Фуқаролар йиғини ва уларни таъминлаш муаммолари ягона йўналиш Юридик шахс сифатида тадқиқ этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада фуқаролар ўзини ўзи бошқариш Маҳалла органларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги масаласи Фуқаролар йиғини ва уларни таъминлаш муаммолари ягона йўналиш Юридик шахс сифатида тадқиқ этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Makhalla, мулкдор, маҳалла, йиғини, liability, махалля, ответчик, жавобгар, обязательство, claimant, истец, proprietor, юридическое лица, assembly of citizens, даъвогар, фуқаролар, собственник, юридик шахс, сход граждан, legal entity, мажбурият
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники