Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Фарғона вилоятининг шарқий туркистон билан савдо алоқалари тарихига доир (хих аср 70-90 йиллари)
Акрам Ахунов ((Ташкент, 13-15 марта 2022 года))
Научные исследования и инновации в индустрии 4.0. · 2022
Аннотация
Мазкур мақолада XIX асрнинг 70-90 йилларида Фарғона вилоятининг Шарқий Туркистон билан олиб борган ўзаро савдо алоқалари, товар айрибошлаш жараёни, савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар каби масалалар ёритилган. Калит сўзлар: Фарғона вилояти, Шарқий Туркистон, савдо, мануфактура, Туркистон генерал-губернаторлиги, “андижонликлар”. XIX асрнинг 80-йилларида Фарғона водийсининг Шарқий Туркистон билан олиб борган савдо ва иқтисодий алоқалари ўзига хос ривожланиш йўлини тутди. Мазкур ҳолат Буюк ипак йўли тармоқлари мавжуд бўлганлиги, унда фаол алоқалар мавжуд бўлганлиги билан изоҳланади. Шарқий Туркистонга борадиган йўл вилоятнинг Ўш уезди чегараларидан бошланар эди. Таъкидлаш лозимки, бу ерда, асосан, бир неча тармоқ йўллар мавжуд бўлган. Жумладан, “Фарғона вилояти чегараларидан Терек-Довон орқали олиб бориладиган йўлнинг умумий узунлиги 194 верстга тенг бўлиб, Толдиқ-Довон билан амалга оширилган йўл – 237 верстни ташкил этган” [1]. Туркистон маъмурияти чегараларида назорат пунктларини жорий этган бўлиб, Фарғона вилоятига кирувчи ҳудудларда божхона постлари ҳам ташкил этилиб, хусусан, Марғилон уездидаги тегишли Исфара ва Қороқозиқда, Ўш уездида эса Гулчи номли бажхона пости вужудга келди. Ўш уездидаги Гулчи пости орқали Шарқий Туркистонга юборилган ва кириб келган маҳсулотларнинг умумий миқдори ҳақида статистик маълумотлар тайёрланган. Таъкидлаш лозимки, Қошғар билан Туркистон генерал-губернаторлиги ўртасида амалга оширилган савдо алоқаларида Фарғона вилоятининг Ўш уезди муҳим ўрин тутган. Мазкур даврда уезд маркази ҳисобланган Ўш шаҳрининг жами аҳолиси 15 минг нафарни ташкил этиб, шаҳар бутун ўлканинг барча шаҳар ва уездларини телеграф алоқаларини таъминлашга хизмат қилган. Туркистон ўлкаси юқорида таъкидланганидек, асосан, иккита савдо йўли: Ўш-Қошғар, Норин-Қошғар орқали олиб борилган. Ўш-Қошғар йўли Туркистон генерал-губернаторлигини Қошғар билан боғлайдиган ягона ва муҳим савдо йўли ҳисобланган. 1882-йилдаги ушбу савдо йўли орқали олиб борилган савдонинг умумий ҳажми 1.120.399 рублни 319 Научные исследования и инновации в индустрии 4.0 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 13-15 марта 2022 года) ташкил қилиб, ундан ўлкага киритилган маҳсулот ҳажми 623.820 рубль, олиб кетилган товарлар эса 496.579 рублга тенг бўлган. Бу миқдор 1883-йилда мос нисбатда 662.646 рубль ва 745.869 рублни ташкил қилган. 1884-йилдаги умумий ҳажм 1.612.064 рубль бўлиб, киритилган маҳсулот 847.624 рубль, чиқарилган товарлар эса 764.440 рубль миқдорида бўлган [2]. Ўш-Қошғар савдо тармоғини Норин-Қошғар савдо йўли билан солиштирадиган бўлсак, улар ўртасида қуйидагича тафовутни кўришимиз мумкин. Унда, албатта, биринчи тармоқ етакчилик қилган. Чунки бу йўл орқали қадимдан савдо алоқалари шаклланган эди. Албатта, савдо йўллари ҳар доим ҳам хавфсиз бўлмаган. Карвон йўллари орқали олиб бориладиган савдо муносабатларига хавф туғдирадиган омиллар мавжуд бўлиб, булардан бири кўчманчи қирғиз қабилалари томонидан карвонларнинг таланиши бўлган. Бунинг асосий сабаби мазкур кўчманчи қабилалар дастлаб Қўқон хонлиги таркибида бўлса, чегараланишдан кейин қабилалар Хитой таркибида қолиб кетишган эди. Шарқий Туркистондан олиб келинадиган маҳсулотлар таркибида ерлик аҳоли томонидан қўлда ишланган пахта толаси, ипак, тери, гилам, кам миқдорда бўлса ҳам нашатир спиртлар асосий рол ўйнаган. Фарғона вилояти статистика қўмитаси маълумотларига кўра, XIX аср охирида савдо айланмаси анча жонланган. 1889 йилда Фарғона вилоятидан Қошғарга жами 265.566 рубллик савдо моллари юборилган. Ўз навбатида, Қошғардан – 230.313 рубллик товарлар олиб келинган [3]. Хитой томонидан олиб келинган моллар орасида ипак толаси, турли хил гиламлар, Хитой чинни пиёласи, жун маҳсулотлари, халатлар ва бошқа турдаги товарлар асосий ўрин эгаллаган. Фарғонадан Қошғарга мануфактура товарлари, чўян, пўлат ва мис маҳсулотлари, шакар, оёқ кийимлари, пичоқ ва бошқа турдаги савдо моллари олиб кетилишига рухсат берилган [4]. Шунингдек, ўзаро шартномаларга мувофиқ, Хитой ҳудудига олиб чиқилиши тақиқланган товарлар рўйхати ҳам мавжуд бўлган. Дастлаб, олтин ва кумуш, порох ва ўқ отар қуроллар, наркотик моддалар, Россия кредит билетлари, спиртли ичимликларни олиб кетишга рухсат берилмаган бўлса [5], 1878 йилда чорва ҳайвонларини, 1880 йилда ун маҳсулотларини олиб ўтиш тақиқланган [6]. Шуни таъкидлаш лозимки, дастлабки вақтларда Цин империяси маъмурияти вакиллари Шарқий Туркистонда рус фуқароларига савдо қилиш учун турли хил тўсиқ, баҳоналар ўйлаб топишган. Жумладан, Фарғона ҳарбий губернатори Қўқон уезди бошлиғи маълумотига таяниб, қуйидагиларни генерал-губернаторга маълум қилади: “...Қўқонлик савдогарлар рухсати йўқлиги баҳонаси билан жами 52 та савдогарнинг мол-мулки Қошғар ҳокими буйруғи билан мусодара қилинди” [7]. Бундай 320 Научные исследования и инновации в индустрии 4.0 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 13-15 марта 2022 года) воқеаларни авж олиши муносабати билан Қошғардаги бош консул Н. Петровский туркистонлик савдогарлар ҳақ
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада XIX асрнинг 70-90 йилларида Фарғона вилоятининг Шарқий Туркистон билан олиб борган ўзаро савдо алоқалари, товар айрибошлаш жараёни, савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар каби маса…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада XIX асрнинг 70-90 йилларида Фарғона вилоятининг Шарқий Туркистон билан олиб борган ўзаро савдо алоқалари, товар айрибошлаш жараёни, савдо алоқаларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар каби маса… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Фарғона вилояти, Шарқий Туркистон, савдо, Восточный Туркестан, Fergana region, торговля, trade, мануфактура, Ферганская область, Andijan, East Turkestan, Manufactory, Андижан, андижонликлар, Governor-General of Turkestan, генерал-губернатор Туркестана, Туркистон генерал-губернаторлиги
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026