К содержанию
РецензированоRU2026

В РОМАНЕ «МЕХРОБДАН ЧАЙОН» — ТЕМА ДРУЖБКИ И ЯВНЫХ ПОДОЗРЕНИЙ.

Исмонова Ёрқиной Aбдумуталиб қизи · AND OBVIOUS SUSPICION

Современная наука и исследования · 2026

Аннотация

Тhe article explores and compares the concept of friendship, especially in the works of Alisher Navoi and Abdullah Qadiri, with the examples of the role and importance of the concept of friendship in the eyes of the two great writers. Key words: friendship, friend, comrade, thinker, Atorud, "Navodir ush-shabab", high- ranking, well-intentioned, the backbone of the kingdom, the pillar of the country, the assistant to the Khaganate, close to the sultan. В РОМАНЕ «МЕХРОБДАН ЧАЙОН» — ТЕМА ДРУЖБКИ И ЯВНЫХ ПОДОЗРЕНИЙ. Аннотация. В статье изучено и сопоставлено понятие дружбы, в частности место и значение понятия дружбы в произведениях Алишера Навои и Абдуллы Кадыри, как это чувство представлено в глазах двух великих писателей. Примеры. Ключевые слова: дружба, друг, товарищ, мыслитель, Аторуд, «Наводир уш- шабаб», сторонник, высокопоставленный, чистое намерение, сторонник царства, столп страны, помощник государства Хаханидов, близкий друг Его Величества. султан. Дўстлик туйғуси ва чин дўст қандай бўлиши ҳақида жуда кўплаб шеър-у ашъорлар, ҳикояю, достонлар мавжуд. Ўзбек адабиётининг икки забардаст вакили бўлмиш Навоий ва Қодирий ҳам дўстлик мавзусига алоҳида ёндошган. 15 Маълумки, Алишер Навоий мутафаккир шоирлардан биридир. Мутафаккир сўзининг маъноси тафаккур соҳиби, кенг ва чуқур фалсафий мушоҳада юритиш салоҳиятига эга бўлган киши демакдир1. Алишер Навоий дўстликни ниҳоятда қадрлаган. Дўст, унинг наздида, биринчи навбатда суянчиқ, меҳрибон устоз, самимий маслаҳатчи ва жонкуяр ҳамдарддир. Навоий асарларида содиқ дўстлар ҳақидаги нақл ва ривоятлар, дўстликни улуғловчи ўринлар кўплаб учрайди. Уларда инсон инсонни яхши кўриши, уни ардоқлаши зарур деган ғоя илгари сурилади. «Кимки инсондур анинг маҳбуби ҳам инсон керак» дейди Навоий бир ўринда. Шундай экан, Навоий дўстлик туйғусини қадрлабгина қолмай, ҳаётда жуда кўплаб дўстлар орттиришга ҳам муваффақ бўлган. Айниқса, улар орасида Ҳусайн Бойқаро билан бўлган самимий дўстлик риштаси тахсинга сазовордир. Алишер Навоий ҳақида, ул муҳтарам зотнинг султон Ҳусайн Бойқаро билан муносабати борасида тарихчи Хондамир “Макоримул-ахлоқ” (“Яхши хулқлар”) тарихий асарида “олий мартабали, соф ниятли, салтанат суянчиғи, мамлакат устуни, хоқония давлатининг ёрдамчиси, султон ҳазратларининг яқини”, деб маълумот берса, Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома” асарида “Алишербек беги эмас, мусоҳиби эди”, дея таъкидлайди. Хондамир ўз асарида шундай ёзади: “Фазл ва камол доирасининг маркази бўлган ул зот (Навоий) ёши тўртдан ўтганда унинг тарбиясини осмон мактабига муаллим бўларлик Аторуд каби кўнгли равшань бир адибга топширди. Улуғ мартабали соҳибқирон (Ҳусайн Бойқаро) билан биргаликда мактабга бориб дарс ўқишга киришди”. Шу мактаб сабоғи жараёнида, соф болалик даврида бошланган дўстлик шоир ҳаётининг сўнгигача давом этиб, муҳим ижтимоий ҳолатни касб этди. Бу дўстлик замирида аслида манфаат ҳам, агар ҳаёт, вазият тақозаси ҳисобга олинмаса, ғараз ҳам йўқ. Бу дўстлик ўз даврида муҳим ижтимоий- сиёсий, тарихий, маданий ва маърифий аҳамиятга эга бўлиб, минглаб шахслар тақдири, салтанат тақдирига ҳам таъсир этмай қолмади. Алишер Навоийнинг заковати, тўғри маслаҳатлари Ҳусайн Бойқарони адолатга ундагани ва у муҳтарам зотга Ҳусайн Бойқаронинг қулоқ тутгани сабаб салтанатдаги не-не чигаллар оқилона ҳал қилинган, 1 Алишер Навоий “Ҳикматлар”. Ўзбекистон. – Т. 2011. –Б.8. 16 исёнлар тўхтатилган, мамлакатда адолат устувор бўлган. Ота-бола низолари шу буюк шоир тадбири туфайлигина кўпинча бартараф этилган2. Маълумки, Ҳазрат Навоий ғазал мулкининг султони ҳисобланса, Қодирий ўзбек романчилигининг асосчисидир. Унинг элга машхур романлари “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” бўлиб, ҳар икки асарда севги-муҳаббат туйғулари ва севишган қалбларнинг аянчли қисмати акс этган. Шунингдек, асар қаҳрамонларининг дўстлик ва садоқат бобида тенгсиз ҳарактерга эга эканликларини кўришимиз мумкин. Айниқса, “Меҳробдан чаён” романидаги Анвар образи ҳақиқий дўст ва садоқат тимсолига яққол мисол. Асарнинг “Чин ўртоқ” деб номланган фаслида Анвар ва унинг дўсти Насимнинг бир-бирига бўлган болаларча беғубор туйғулари акс этган. Қодирий бу фаслни нега “чин ўртоқ” дея номлади? Келинг аввало, “чин” сўзини таҳлил қилсак. Чин сўзи айрим манбаларда қадимий туркий халқлар яшаган жой номи, “улуғ”, “мустаҳкам” деган маънони билдирса, ўзбек тилининг изоҳли луғатида чин—асл, ҳақиқий, чинакам, самимий3 дея, таърифланган. “Ўртоқ” сўзи эса “дўст” сўзининг синоними бўлиб, чин ўртоқ яъни асл, чинакам дўст демакдир. Ваҳоланки, ҳар кимни ҳам чин дўст деб бўлмайди. Инсон ҳаётда кўплаб дўстлар орттириши мумкин лекин улар орасида ҳақиқий ва самимийси камдан кам учрайди. Ота-онасидан барвақт айрилган ва етим қолган Анвар, болаларга кам қўшиладиган, ўйин-кулгидан ҳам унча завқланмайдиган бола эди. У Солиҳ Маҳдумнинг уйидан қўним топгач, унинг мактабида таҳсил ола бошлайди. Манашу мактабда Насим билан танишади ва икки йигитча бир-бири билан иноқ, қалин дўстга айланишади. Гарчи отаси хонликнинг обрўли кишиларидан бўлсада, Насим ўзига бино қўйган, така

Доказательный фрагмент

«Тhe article explores and compares the concept of friendship, especially in the works of Alisher Navoi and Abdullah Qadiri, with the examples of the role and importance of the concept of friendship in the eyes of the t…»

Образец извлечения

Демо-превью

Тhe article explores and compares the concept of friendship, especially in the works of Alisher Navoi and Abdullah Qadiri, with the examples of the role and importance of the concept of friendship in the eyes of the t… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
friendship, friend, comrade, thinker, Atorud, "Navodir ush-shabab", high-, “Наводир уш-шабоб”, сторонник, олий мартабали, дўстлик, дружба, друг, «Наводир уш-шабаб», дўст, помощник государства Хаханидов, чистое намерение, соф ниятли, столп страны, хоқония давлатининг ёрдамчиси, товарищ, Aторуд, Аторуд, салтанат суянчиғи, мыслитель, сторонник царства, мамлакат устуни, мутаффаккир, ўртоқ, высокопоставленный, близкий друг Его Величества. султан., султон ҳазратларининг яқини., суянчиқ
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники