К содержанию
РецензированоRU2022

Тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришда инновацион ёндашувлар

ТАДБИРКОРЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ((Ташкент, 13-15 марта 2022 года)) · ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР ((Ташкент, 13-15 марта 2022 года)) · Нигора Абдурахманова ((Ташкент, 13-15 марта 2022 года))

Научные исследования и инновации в индустрии 4.0. · 13 · 47–59 · 2022

Аннотация

Ушбу мақолада муаллиф тадбиркорлик, тадбиркорлик фаолиятига тайёрлашда замонавий ёндашувлар, бизнес-симуляция дастури, Россияда фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватлашга мўлжалланган тадбиркорларга таълим беришнинг тизими, Швеция, АҚШ ва Япония давлатларида тадбиркорлик таълими ҳақида сўз юритади. Калит сўзлар: тадбиркор, бизнес-симуляция, тадбиркорлик таълими, кўникма, тадбиркорлик кўникмаси, тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, ёшлар тадбиркорлиги, амалий тренинг, ахборот-коммуникацион технологиялар, виртуаллаштириш. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳолининг барча қатламлари ҳаётига ижобий таъсир кўрсатмоқда: тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун янги имкониятларга эга бўлмоқда, фермер хўжаликлари, кластерлар етиштирилган ҳосилнинг эгасига айланмоқда. Ўзбекистон ҳукумати томонидан республика тараққиётида, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ҳал қилувчи рол ўйнайдиган тадбиркорлар ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўғрисидаги ПФ–60-сон Фармонига асосан, 2026-йилга қадар аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва ишсиз фуқароларни давлат ҳисобидан талаб қилинадиган касбларга ўқитиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини манзилли қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш режалаштирилган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда “Бизнес симуляция (Business simulation)” дастурларидан фойдаланилади. Бизнес симуляция (Business simulation) – инглиз тилидан олинган бўлиб, моделлаштириш деган 192 Научные исследования и инновации в индустрии 4.0 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 13-15 марта 2022 года) маънони англатади. У кадрлар салоҳиятини баҳолаш ва ривожлантиришнинг замонавий технологияларини, реал бизнес жараёнларини моделлаштиришга асосланган, сунъий шароитларда иштирокчиларга бошқарувнинг мураккаб муаммоларини ҳал қилишда тажриба орттиришга имкон берадиган дастур ҳисобланади. Бизнесни симуляция қилиш – маълум бир компаниянинг воқеликларига яқин бўлган бизнес ўйинидир. Кўпгина мутахассислар бизнесни симуляция қилишни “келажак учун тренинг” деб аташади. Ўйин шартлари воситачи (раҳбар) томонидан синов ва хатолар туфайли иштирокчилар муаммонинг энг мақбул ечимини топиши, келажакда амалиётда қўлланилиши мумкин бўлган кўникма ва тажрибага эга бўлишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Иштирокчилар тажриба тўплайдилар, муҳокама қиладилар, хулосалар чиқарадилар ва умумлаштирадилар, олган билим ва кўникмаларини амалий фаолиятларида қандай қўллашни тушунадилар. Тарихдан маълумки, Хитойда милоддан аввалги 3000 йилда ҳарбий машғулотлар учун махсус симуляция ўйини ишлатилган. Ушбу симулятор шахматга ўхшарди. Ғарбий дунёда ҳарбий ўқув ўйинлари ХIХ аср ўрталарида харитада немис ҳарбий тактик машқларидан келиб чиққан (Фариа ва Дикинсон). Бундан ташқари Фариа ва Дикинсон Иккинчи Жаҳон урушидан олдин Японияда турли хил уруш ўйинлари ишлатилганлигини, Британия ва Америкаликлар улардан жанговар стратегиясини синаш учун фойдаланганликларини таъкидлайдилар. Ўқув воситаси сифатида бизнес симуляцияси ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида СЕЛЕМИ(SELEMI) швед компаниясида ишлаб чиқилган. Ғарбда у тезда машҳурликка эришди ва бизнес юритиш учун кадрлар тайёрлаш билан шуғулланадиган ўқув юртлари дастурларида ва кўплаб компанияларнинг корпоратив тренингларида қатнаша бошлади. Ўйин Россияда 2000-йилларнинг бошларида пайдо бўлган, корпоратив машғулотлар доирасида хорижий компанияларнинг ҳудудий бўлинмалари ундан фойдаланишни бошлаган. 90-йилларнинг охирида ғарб компаниялари орасида корпоратив етакчиликни ривожлантириш дастурларини кенгайтириш учун бизнес симуляцияларини яратиш ва созлаш кенг тарқалган. Ишбилармонлик ўйинлари, кўпинча, стратегияларни ишлаб чиқиш ва ишбилармонликни ривожлантиришга қаратилган. Бундай бизнес симуляцияси иштирокчиларга қарорлар қабул қилишда ўзларининг қобилиятлари ва ваколатларини синаб кўриш, хато қилиш, тузатиш ва тегишли хулосалар чиқариш имконини беради. Дикинсон ва Фарианинг таъкидлашларича, ҳозирги пайтда АҚШда 250 дан ортиқ бизнес ўйинлари қўлланилмоқда, уларда 1900 дан ортиқ коллежларда 9000 га яқин ўқитувчилар иштирокида бизнес бўйича ўқув дастурлари мавжуд. 193 Научные исследования и инновации в индустрии 4.0 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 13-15 марта 2022 года) Ўқув воситаси сифатида бизнес симуляцияси ўтган асрнинг 90- йиллари бошларида СЕЛЕМИ(SELEMI) швед компаниясида ишлаб чиқилган. Ғарбда у тезда машҳурликка эришди ва бизнес юритиш учун кадрлар тайёрлаш билан шуғулланадиган ўқув юртлари дастурларида ва кўплаб компанияларнинг корпоратив тренингларида қатнаша бошлади. Ўйин Россияда 2000-йилларнинг бошларида пайдо бўлган, корпоратив машғулотлар доирасида хорижий компанияларнинг ҳудудий бўлинмалари ундан фойдаланишни бошлаган. Бугунги кунда Ро

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада муаллиф тадбиркорлик, тадбиркорлик фаолиятига тайёрлашда замонавий ёндашувлар, бизнес-симуляция дастури, Россияда фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватлашга мўлжалланган тадбиркорларга таълим…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада муаллиф тадбиркорлик, тадбиркорлик фаолиятига тайёрлашда замонавий ёндашувлар, бизнес-симуляция дастури, Россияда фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватлашга мўлжалланган тадбиркорларга таълим… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
тадбиркор, бизнес-симуляция, тадбиркорлик, навыки, youth entrepreneurship, практическое обучение, формирование предпринимательских навыков, информационные и коммуникационные технологии, entrepreneurial skills development, обучение предпринимательству, виртуаллаштириш, entrepreneurship training, ахборот-коммуникацион технологиялар, молодежное предпринимательство, кўникма, тадбиркорлик кўникмаси, тадбиркорлик таълими, предпринимательские навыки, виртуализация, virtualization, practical training, амалий тренинг, тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, ёшлар тадбиркорлиги, information and communication technologies, entrepreneur, business simulation, предприниматель, skills, entrepreneurial skills
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти