К содержанию
РецензированоRU2021

Духовно-нравственный образ семьи

Barno NORBEKOVA · March -/© in Science LLC. (Jizzakh State Pedagogical Institute)

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Мақолада оиланинг маънавий-ахлоқий қиёфаси Оила аждодларимизнинг билим ва тажрибалари, маданий Маънавият қадриятлари асосида, шунингдек замондошларимизнинг Маънавий-ахлоқий қиёфа эришган ва эришаётган ютуқлари негизида барпо бўлиши, Оиланинг ижтимоий вазифаси оиланинг жамият олдидаги вазифалари хусусида Таълим ва тарбия, инсон мулоҳазалар юритилади. тафаккури Маънавий анъаналар. Духовно-нравственный образ семьи АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье рассматривается формирование духовно- Семья нравственного образа семьи на основе знаний и опыта, Духовность 1 Lecturer, Department of Distance Education in Social and Human Sciences, Jizzakh State Pedagogical Institute, Jizzakh, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 Духовно-нравственный культурных ценностей наших предков, а также достижений образ наших современников, и о роли и задачах семьи в обществе Социальная функция семьи Образование и воспитание Человеческое мышление Духовные традиции Оиланинг маънавий-ахлоқий қиёфаси асрлар мобайнида аждодларимизнинг билим ва тажрибалари, маданий қадриятлари асосида, шунингдек замондошларимизнинг эришган ва эришаётган ютуқлари негизида барпо бўлди ва такомиллашиб бормоқда. Барчамизга аёнки, юртимиздаги хар кайси инсон, хар қайси оиланинг энг эзгу орзу-мақсадлари, ҳаётий манфаатлари авваламбор унинг фарзандлари тимсолида намоён бўлади, рўёбга чиқади. Албатта, бу борада юртимизда улкан ишлар қилинмокда ва улар амалда ўзининг ижобий натижасини бермокда.[1] Оиланинг жамият маҳсули сифатида шаклланиши ва ривожланиб бориши билан биргаликда, унинг ана шу жамият олдидаги масъулиятли вазифалари ҳам мавжуд: - оиланинг ижтимоий вазифасига фарзандларни тарбиялаш, яхши инсон қилиб камолга етказиш, уларнинг табиат ва жамиятга нисбатан ўзаро муносабатини шакллантириш, вақтида дам олиши ва саломатлигини таъминлаш кабилар киради. - оиланинг иқтисодий вазифасига оила аъзоларини яшаш учун зарур бўлган моддий бойликлар - уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, техника воситалари билан таъминлаш киради. - оиланинг демографик вазифасига наслнинг давомийлигини таъминлаш, янги авлод яратиш, оилада фарзандлар туғилиши, янги оилалар пайдо бўлиши кабилар киради. Оиланинг мавжудлиги унинг ана шу вазифаларини бажариши билан узвий боғлиқдир. Доно халқимизда “Оилалари мустаҳкам бўлган, равнақ топган мамлакат қудратли ва фаровон бўлади”, - деган ҳикмат бор. Ўзбек оиласи ўзининг болажонлиги, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг самимийлиги, ор-номуснинг кучлилиги, ёшларга иззат, кексаларга ҳурмат каби фазилатлари билан алоҳида ажралиб туради. Шарқда ота оиланинг бошлиғи, унинг таъминотчиси ва посбони бўлса, она эса унинг кўрки, орасталиги ва файзидир. Фарзандлар эса оила гулшанининг ғунчалари ҳисобланади. Республикамизда оилалар асосан кўп сонли бўлиб, турли авлод вакиллари бирга яшашади ва бирга хўжалик юритишади. Бу эса болаларни тарбиялаш, уларни умуминсоний, маънавий қадриятлар ва анъаналардан баҳраманд қилиш, билим даражасини ошириш учун қулай имконият яратади. Худди ана шундай оилаларда одамлар болалик чоғларидаёқ, меҳнатсеварликни, катталарга ҳурматни, билим эгаллашга интилишни ўрганадилар. Фарзанд оила муҳитида катта бўлар экан, унинг барча хулқ-атворида атроф- муҳит ва оилага бўлган муносабат, келажакда ўзининг оила қуриши, фарзандлар тарбиялаши ҳақидаги фикрлари ҳам шаклланиб боради. 124 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 Агарда оиланинг ижтимоий вазифаси ижобий бажарилса, яъни болада оилага, ота-онага, катталарга ҳурмат, ўзаро ёрдам каби хислатлар шаклланса, келажакда оила қургач, унинг ўзи ҳам фарзандларини худди шундай тарбиялашга интилади. Демак, янги оила, янги авлоднинг шаклланишида оиладаги ижтимоий, иқтисодий муҳит, демографик вазифаларнинг бажарилиши асосий омиллардан бўлиб ҳисобланади. Оила - ҳар биримизнинг ички имкониятларимизни намоён этувчи азиз гўша. Инсоннинг маънавияти ҳам, буюк тажрибалари ҳам аслида оилада қарор топади, сўнгра у ижтимоий аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг алоҳида бир боби (14-боб) оила муносабатларига бағишланган бўлиб, унинг 63-моддасида шундай таъкидланади: [2] “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”.Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиши ва тарбиялаши ҳамда вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналарига ғамхўрлик қилиши мажурийлиги каби умуминсоний қадриятлар Конституциямизда ўзининг муносиб ифодасини топган. Оила фақат киши шахсини ҳурмат қилиш ёки бўлмаса эр-хотинга маълум бир масъулият юклаш воситасигина бўлмай, балки маънавият тарқатиш, анъаналарга риоя қилиш манбаи, жамиятнинг маънавий пойдеворидир. Оила маънавияти халқимизнинг бир неча минг йилларга туташ миллий қадриятларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ. Маълумки, таълим ва тарбия шахсни камол

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Мақолада оиланинг маънавий-ахлоқий қиёфаси Оила аждодларимизнинг билим ва тажрибалари, маданий Маънавият қадриятлари асосида, шунингдек замондошларимизнинг Маънавий-ахлоқий қиёфа эришган ва эришаётган ют…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Мақолада оиланинг маънавий-ахлоқий қиёфаси Оила аждодларимизнинг билим ва тажрибалари, маданий Маънавият қадриятлари асосида, шунингдек замондошларимизнинг Маънавий-ахлоқий қиёфа эришган ва эришаётган ют… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), инсон тафаккури, маънавий-ахлоқий қиёфа, Оила, spiritual and moral image, семья, education and upbringing, таълим ва тарбия, spirituality, человеческое мышление, духовно-нравственный образ, маънавият, оиланинг ижтимоий вазифаси, социальная функция семьи, маънавий анъаналар, spiritual traditions, social mission of the family, образование и воспитание, духовные традиции, Family, духовность, human thinking
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники