К содержанию
РецензированоRU2021

Некоторые соображения относительно семантики традиционной культуры общения (этнологический анализ)

Nabijon NARZIEV · Tattooing -/© in Science LLC. (National University of Uzbekistan ")

Общество и инновации · 2021

Аннотация

Калит сўзлар: Ушбу мақолада мулоқот маданиятидаги этикет Семантика анъаналарининг семантик хусусиятлари илмий адабиётлар, Просемантика дала этнографик тадқиқотлар ва ўтказилган Компонент этносоциологик сўровлар натижалари асосида ёритиб Татировка Транцформация берилган. Мулоқот маданияти семантикаси масалалари Ижтимоий муносабатлар нафақат лингвистиканинг, балки антропология ва Диний маросимлар этнологиянинг ҳам муҳим ўрганиш объекти эканлигига Анъанавий кийимлар эътиборни қаратилган. Мақолада муаллиф мулоқот маданияти семантикаси масаласини анъанавий 1 Senior Lecturer, Department of Anthropology and Ethnology, Faculty of History, National University of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan E-mail: nabinarziev@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 кийимларда акс этишининг этник ва этноҳудудий фарқларнинг мавжудлигини асослаб берган. Некоторые соображения относительно семантики традиционной культуры общения (этнологический анализ) АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной статье освещаются семантические особенности Семантика традиций этикета в культуре общения на основе научной Просемантика литературы, полевых этнографических исследований и Компонент результатов проведенных этносоциологических опросов. Татировка Трансформация Акцент делается на том, что вопросы семантики культуры Социальные отношения общения являются важным объектом изучения не только Религиозные обряды лингвистики, но и антропологии, этнологии. В статье автор Традиционная одежда обосновал вопрос о семантике культуры общения тем, что ее отражение в традиционной одежде предполагает наличие этнических и этноязыковых различий. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ. Мақоланинг тадқиқот методологияси сифатида тарихийлий, қиёсий таҳлил қилиш, таққослаш, анализ, кузатиш-таҳлил, дала этнографик ва социологик сўровлар, фанлараро ёндашув усулларидан фойдаланилган. Антропология, этнология ва лингвистика фанларининг соҳавий билимлардаги алоқадорлиги, туташ фанлар доирасида (этнолингвистика) мавзуларни тизимлаштириш, бир- бирига боғлаш, аниқланаётган масалаларни илмий тадқиқ этиш имкониятини беради. МАВЗУНИНГ ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ. Мулоқот маданияти миллий тарбия, оила ва ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи муҳим омил саналади. Этнологик тадқиқотларда мулоқот семантикаси кам ўрганилган. Ўтган асрнинг иккинчи яримидан дунёдаги кўплаб мамлакатларда этнология соҳасида бажарилаётган илмий тадқиқотлар ўзгарди, яъни айнан шу даврдан тадқиқотчилар анъанавий кўринишдаги ўзига хос бўлган маданиятларни эмас, балки замонавий жамиятларда анъанавийликни ўрганишга ҳам кўпроқ эътибор қарата бошлашди.[1] Инсонлар мулоқот маданиятидаги семантик компонентлар этник хусусиятларини, ижтимоий аҳволи хусусидаги маълумотларни беришда сухбатдошга муҳим рол ўйнаган. Унда кишиларнинг ақлий ва руҳий олами, туйғулари, дунёқараши акс этади.[2] Ўзбек миллий кийимлари ўзининг тузилиши ва кўринишга кўра мулоқот иштирокчиларига семантик маъно англатиши юзасидан маълумотлар келтирилади.[3] АСОСИЙ ҚИСМ. Ҳар қандай мулоқот этикетларида муносабатларни тартибга солиш қоидалари ва шаклларида сўздан ташқари бўлган баъзи жиҳатлар муҳим аҳамият 139 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 касб этади. Бугунги кунда ижтимоий фанлар доирасидаги тадқиқотларда семантик[4] таҳлил тушунчаси кенг қўлланиб, кўпгина ҳолларда ўқув воситаси сифатида ишлатилмоқда. Антропология ва этнологияда маданиятнинг семантик белгилари этник хусусиятларни ўзида мужассам этганлиги билан аҳамиятлидир. Мулоқот маданияти семантикаси масалалари нафақат лингвистикада, шу билан бирга этнологиядаги ўзига хос ўрганиладиган муаммолардан бири ҳисобланади. Мулоқот маданиятида семантик белгилар инсонлар ижтимоий-жамоавий муносабатларида, моддий ва маънавий оламлари орқали кўпроқ кўзга ташланади. Ушбу муаммони тадқиқ этишда мулоқот маданиятининг этник хусусиятларидан келиб чиқиб, мулоқот вақтида моддий ва маънавий маданиятида кузатиладиган рамзий белгилар назарда тутилади. Бунда мулоқот маданияти семантикаси компонентларини қуйидагича классификациялаш мумкин: - Кийимлар орқали - Тақинчоқ ва безаклар орқали - Фойдаланиладиган улов, техника воситалари ва буюмлари орқали - Танани бўяш ва татировкалар орқали - Соч ва соч турмаклари орқали Дунё халқларида мулоқот маданиятининг бундай семантик тахлилида аҳолининг географик жойлашуви, эътиқод кўринишлари, хўжалик шакли, моддий турмуш тарзининг хилма-хиллиги асосий белгиловчи, таъсир этувчи омил саналади. Ўрта Осиё халқлари қадимдан ўз моддий маданиятларига теран маъно- мазмунларни англатувчи рамзлар, ишоралар, чизмалар ва нақшларни сингдириб келишган. Мулоқот маданияти семантикасидаги этник хусусиятларни ўрганишда устки ва бош кийимларнинг аҳамияти каттадир. Кийиниш ҳар бир халқнинг қадим замонлардан буён яшаб келаётган географик ўрни, шарт-шароити, турмуш тарзи, удум, урф-одатлари, табиати, этник хусусиятлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, кийимлар инсоннинг

Доказательный фрагмент

«Калит сўзлар: Ушбу мақолада мулоқот маданиятидаги этикет Семантика анъаналарининг семантик хусусиятлари илмий адабиётлар, Просемантика дала этнографик тадқиқотлар ва ўтказилган Компонент этносоциологик сўровлар натижа…»

Образец извлечения

Демо-превью

Калит сўзлар: Ушбу мақолада мулоқот маданиятидаги этикет Семантика анъаналарининг семантик хусусиятлари илмий адабиётлар, Просемантика дала этнографик тадқиқотлар ва ўтказилган Компонент этносоциологик сўровлар натижа… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Semantics the fact that its reflection in traditional clothing implies the, семантика, транцформация, component, религиозные обряды, religious rites, традиционная одежда, социальные отношения, анъанавий кийимлар, компонент, prosemantics, диний маросимлар, social relations, ижтимоий муносабатлар, трансформация, semantics, татировка, tattooing, transformation, просемантика, traditional clothing
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники