Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Гражданско-правовое толкование изьятии земельных участков для государственных и общественных нужд
Ulfat SHONAZAROV · March -/© in Science LLC. (Specialized Branch of Tashkent State University of Law)
Общество и инновации · 3 · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Мазкур мақолада ер участкасини давлат ва жамоат Ер участкаси эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг фуқаролик-ҳуқуқий Давлат ва жамоат эҳтиёжи хусусиятлари ёритилган. Шунингдек, ер участкасини давлат Олиб қўйиш ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш билан боғлиқ Компенсация. назарий қарашлар ва хориж амалиётидан мисоллар келтирилган. Бундан ташқари, муаллиф томонидан соҳани такомиллаштириш учун таклифлар ҳам ишлаб чиқилган. 1 Lecturer, Department of State law disciplines, Specialized Branch of Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan Email: ulfat.shonazarov.90@mail.ru Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 Гражданско-правовое толкование изьятии земельных участков для государственных и общественных нужд АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В данной стать рассматриваются гражданско-правовые Земельный участок особенности изъятия земельных участков для Государственные и государственных и общественных нужд. Есть также общественные нужды теоретические взгляды и примеры из зарубежной Изъятие Компенсация практики, связанные с изъятием земель для государственных и общественных нужд. Автор также разработал предложении по совершенствованию указанной области. Давлат ўзининг ички функцияларини амалга ошириш мобайнида, мамлакат инфраструктурасини яхшилаш мақсадида турли қурилиш ишаларини олиб бориш учун фуқароларга тегишли бўлган мулкларни олиб қўйишга эҳтиёж сезади. Айниқса, урбанизация шароити ва шаҳарсозликнинг ўсиб бориши бу эҳтиёжни янада оширади. Бундай табиий эҳтиёжни қондириш учун давлат фуқароларнинг мулк ҳуқуқига дахл қилишига тўғри келади. Яъни шаҳарларни кенгайтириш ёки кўп қаватли янги биноларни қуриш учун ер керак бўлади. Кўп ҳолларда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши керак бўлган ер участкаларида фуқароларнинг кўчмас мулк объектлари жойлашган бўлади. Давлат бу ишларни амалга ошириш учун фуқароларга қарашли мазкур ер участкаларни олиш мақсадида мазкур ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини (уй-жой, нотураржой бино ёки иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ҳ.к.) фуқаролардан олиб қўйишига тўғри келади. Албатта мазкур масала етарлича ҳуқуқий асосга эга ва бу асос амалдаги Фуқаролик кодексининг 197, 202-204, 206-моддаларида ўз ифодасини топган. Юқорида биз ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг энг асосий ҳуқуқий манбасини келтириб ўтдик. Бундан ташқари, бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳам мавжуд. Шунингдек, олимлар ҳам мазкур фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг турли жиҳатларини ёритиб ўтганлар. Чунончи, Т.И.Илларионова фикрича, мулкнинг дахлсизлиги мулк ҳуқуқини вужудга келиши, амалга оширилиши ва бекор бўлишининг шундай механизмларини танлашни назарда тутадики, улар ёрдамида биринчидан, бошқа мулкдорлар манфаатларининг дахлсизлиги таъминланади, иккинчидан, агар мулк ҳуқуқи бузилган бўлса уни тиклаш мустаҳкамланади[1]. Н.Ф.Имомовнинг фикрича эса мулкнинг дахлсизлигини у ёки бу жиҳатининг аҳамиятлилигидан келиб чиқиб, мулкдорга тегишли хусусий мулкнинг ҳар доим қонун ҳимоясида эканлигини ва фақатгина унинг розилиги билангина (қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) хусусий мулк ҳуқуқ ундан бегоналаштирилиши мумкинлигини назарда тутади[2]. И.С.Илюхан ўз тадқиқотида ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимояси масаласига алоҳида тўхталиб ўтган бўлиб, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқига қуйидагича таъриф беради: ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи – мулкдорга тегишли бўлган, мулкдор, 147 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415 қолаверса, томонидан томонидан ҳимоя қилинадиган, қўриқланадиган ва ҳеч ким қонунсиз дахл қила олмайдиган шахсга тегишли ҳуқуқи эканлигини, агар ер учаткасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорда ёки олиб қўйиш жараёнида мулкдорнинг ҳуқуқлари (эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф қилиш ҳуқуқи) бузилса ёхуд мол-мулкнинг баҳоси мавжуд бозор қийматидан паст бўлса мулкдор қонун доирасида барча восита ва усуллар билан ҳимояланишга ҳақли[3] эканлигини баён қилган. Е.Л.Сидорова ўз илмий ишини ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини ҳимоя қилишга бағишлаган. Муаллиф ўз тадқиқотида ер участкалари давлат ёки муниципал олиб қўйилганда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни қуйидаги шаклларга бўлишни тавсия қилади: ноюридик (ўзини-ўзи ҳимоя қилиш) ва юридик. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ноюридик шаклининг ўзига хос хусусияти мулкдорнинг олиб қўйиш тўғрисидаги келишувдан бош тортишида намоён бўлади. Бунда суд тартибида ҳимояланиш муҳим омил ҳисобланади, чунки агар мулкдор келишувдан бош тортса, ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий олиб қўйишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг юридик шакл
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Мазкур мақолада ер участкасини давлат ва жамоат Ер участкаси эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг фуқаролик-ҳуқуқий Давлат ва жамоат эҳтиёжи хусусиятлари ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Мазкур мақолада ер участкасини давлат ва жамоат Ер участкаси эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг фуқаролик-ҳуқуқий Давлат ва жамоат эҳтиёжи хусусиятлари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- (CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru), государственные и общественные нужды, земельный участок, land plot, seizure, давлат ва жамоат эҳтиёжи, олиб қўйиш, ер участкаси, компенсация, изъятие, state and public needs, compensation
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026